Go ahaed bek


Неустойкани ундириш Жамиятнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. 5. ТОПШИРИЛГАН ОБЪЕКТ БЎЙИЧА СИФАТ КАФОЛАТЛАРИ


Download 264.3 Kb.
bet6/11
Sana19.06.2023
Hajmi264.3 Kb.
#1604029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
16-37 HOSHIMOV-G’ULOM

4.2.7. Неустойкани ундириш Жамиятнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади.
5. ТОПШИРИЛГАН ОБЪЕКТ БЎЙИЧА СИФАТ КАФОЛАТЛАРИ
5.1. Жамият, Хиссадорга, сифати ГОСТ, ТТ ва бошқа норматив ҳужжатларга мос келадиган хонадонни топшириши шарт.
5.2. Жамият томонидан, шартноманинг шартларидан четга чиққан ҳолда қурилиш ишлари амалга оширилса ва бу унинг сифати ёмонлашишига олиб келган бўлса ёки бошқа камчиликлар мавжуд бўлганда, томонлар ўртасида аниқланган камчиликлар тўғрисида далолатнома расмийлаштирилгандан кейин 10 иш куни ичида Хиссадор, Жамиятдан камчиликларни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли.
6. ЕНГИБ БЎЛМАС КУЧ ҲОЛАТЛАРИ
6.1. Агар, мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажармаслик, ушбу шартнома тузилганидан кейин фавқулодда тусга эга бўлган вазиятлар натижасида вужудга келган, Томонлар олдиндан кўра олмаган, онгли равишда унинг олдини олиш имкони бўлмаган енгиб бўлмас куч ҳолатлари (форс-мажор ҳолатлари) оқибатида келиб чиққан бўлса, Томонлар жавобгарликдан озод этиладилар.
6.2. Енгиб бўлмас куч ҳолатларига, Томонлар таъсир кўрсата олмайдиган ва уларнинг вужудга келганлиги учун жавоб бермайдиган вазиятлар хусусан, бундай вазиятларга қуйидагилар киради: ёнғинлар, табиий ва техноген тусдаги офатлар, ҳарбий ҳаракатлар, эпидемиялар, Томонларнинг шартномани тузиш вақтига нисбатан ҳолатини ёмонлаштирувчи қонунчилик ва норматив ҳужжатларнинг қабул қилиниши.
6.3. Юқорида келтирилган ҳолатлар юзага келиши натижасида мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажара олмайдиган Томон, уч кунлик муддатда бундай ҳолатлар вужудга келганлиги тўғрисида иккинчи Томонга ёзма шаклда (телеграмма юбориш ёки факс орқали) хабар бериши керак. Енгиб бўлмас куч ҳолатларининг амал қилиши тугаганидан кейин Томонлар бир бирларини енгиб бўлмас куч ҳолатлари амал қилиши тугаганлиги ва мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришликни давом эттириш мумкинлиги ҳақида хабардор қиладилар (телеграмма ёки факс орқали).

Download 264.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling