Go ahaed bek


Download 264.3 Kb.
bet7/11
Sana19.06.2023
Hajmi264.3 Kb.
#1604029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
16-37 HOSHIMOV-G’ULOM

7. АЛОҲИДА ШАРТЛАР
7.1. Хиссадор, қонунчиликда ўрнатилган тартибда, фақатгина шартнома нархини тўлиқ тўлаганидан кейин ёки қарзини янги Хиссадорга ўтказиш билан бир вақтда, мазкур шартномадан келиб чиқувчи ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини учинчи шахснинг фойдасига воз кечишга ҳақли.
Мазкур Шартнома бўйича ҳуқуқларнинг ўтганлиги тўғрисида Хиссадор Жамиятни 3 кунлик муддатда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Хиссадор томонидан Жамият билан келишмаган ҳолда, ушбу шартнома бўйича ҳуқуқлардан воз кечиш тўғрисида тузилган келишуви ҳақиқий ҳисобланмайди ва учинчи шахсларда хонадонларга нисбатан ҳар қандай ҳуқуқлар вужудга келишига сабаб бўлмайди.
7.2. Хиссадор вафот этган тақдирда, унинг мазкур шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари мерос таркибига киради ва Хиссадорнинг меросхўрларига ўтади. Зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тан олинган меросхўр ёки меросхўрлар, Жамият билан мазкур шартномага қўшимча келишув имзолайдилар.
7.3. Бунда, мазкур шартноманинг 7.3 банди шартларига кўра талаб қилиш ҳуқуқи учинчи шахсга топширилганда, Хиссадор, Объектга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиш тўғрисидаги кешилув/шартнома имзоланган вақтдан бошлаб Жамиятга, Объектни талаб қилишнинг воз кечилган ҳуқуқи умумий қийматининг 1% миқдорида жарима тўлайди.
8. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
8.1. Мазкур Шартнома Томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва Томонлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунларига ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни якунлагунларига қадар амал қилади.
8.2. Жамият томонидан Ҳиссадорнинг хоҳишига кўра мазкур Шартноманинг
№2-иловасида кўзда тутилмаган дизайнерлик иши ва Хонадонни ички пардозлаш ишлари бўйича қўшимча хизматлар, бундай иш турларига алоҳида шартнома тузилган ва тўлов амалга оширилганидан кейин тақдим этилиши мумкин.
8.3. Томонларнинг мазкур шартнома шартлари билан боғлиқ барча қўшимча келишувлари, ушбу шартномага қўшимча келишув кўринишида расмийлаштирилган ва Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган бўлиши керак. Тегишли тартибда расмийлаштирилмаган келишувлар ёки оғзаки битимлар юридик кучга эга эмас деб топилади ва мазкур Шартномани ўзгартиришга асос ҳисобланмайди.
8.4. Томонларнинг мазкур шартнома доирасида бир бирларига юбориладиган барча хабарлар, огоҳлантиришлар ва бошқа хат хужжатлари ёзма шаклда шартномада кўрсатилган манзилларга юборилиши, олинганлиги тўғрисида тилхат олиниб шахсан топширилиши, ёки почта орқали буюртма хат, телеграм, факс ёҳуд Томонлар ўртасида келишилган бошқа усулда юборилиши мумкин.
8.5. Мазкур Шартнома фақат Томонларнинг ўзаро ёзма келишувлари асосида бекор қилиниши мумкин, мазкур шартноманинг матнида бевосита кўзда тутилган бир томонлама бекор қилиш ҳолатлари бундан мустасно.

Download 264.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling