Go ahaed bek


Жамият қуйидагиларга ҳақли


Download 264.3 Kb.
bet4/11
Sana19.06.2023
Hajmi264.3 Kb.
#1604029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
16-37 HOSHIMOV-G’ULOM

3.2. Жамият қуйидагиларга ҳақли:
3.2.1. Агар, жойлардаги давлат хокимияти органлари ва давлат бошқарув органларининг мазкур Шартнома шартларига тегишли бўлган қўшимча талабларини бажариш сабабли Объект қурилишини Шартномада кўзда тутилган муддатда тугатишнинг имкони бўлмаган тақдирда, Жамият, кўрсатилган муддат тугашидан камида 2 ой олдин, Хиссадорга хонадонни топшириш муддати ўзгарганлиги ва объектни топшириш муддатини узайтиришга қўшимча келишув имзоланиши ҳақида хабардор қилади.
3.3. Жамият, Хиссадорнинг улушбай иштирок бўйича ўз ҳуқуқларини, Жамият билан келишмаган ҳолда бошқа шахсларга топшириш ва бунинг натижасидан келиб чиқувчи мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, мазкур Шартноманинг 7.2-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
3.4. Хиссадорнинг мажбуриятлари:
3.4.1. Объект қурилишидаги улушбай иштирокни тўлиқ молиялаштирилишини, мазкур шартнома ва унинг иловаларида кўзда тутилган миқдор ва муддатларда амалга ошириш.
3.4.2. Жамиятнинг тегишли хабарномасини олган вақтдан бошлаб 10 (ўн) иш куни ичида хонадонни Қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида қабул қилиб олиш ва шу вақтдан бошлаб, олинган хонадонга эгалик қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ масъулият ва хатарлар учун жавобгарликни олиш, шунингдек коммунал хизматлар учун харажатлар ва эгаллаб турган майдонга мутаносиб равишда хонадондан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ эксплуатацион харажатларни тўлаб бориш.
Хиссадор томонидан аҳамиятга эга бўлмаган сабаблар бўйича хонадонни қабул қилиш муддатлари бузилганда, Жамият, хонадонни Хиссадорга топшириш бўйича ўзининг мажбуриятларини лозим тарзда бажарган ҳисобланади.
Жамиятдан, қабул қилиш зарурлиги тўғрисида хабарнома олинган вақтдан бошлаб 10 кун муддат тугаганидан кейин, Хиссадор хонадоннинг сақланиши бўйича тўлиқ жавобгар бўлади.
3.4.3. Хонадонни қабул қилиб олишда давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз ҳисобидан амалга ошириш.
3.4.4. Олинган хонадонга эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир ой ичида, мазкур объектдан фойдаланиш учун белгиланган тартибда ташкил этилган ХУЖМШ (ТЧСЖ) ташкилоти билан қонун талаблари доирасида техник хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш.
3.4.5. Хонадонга эгалик ҳуқуқини расмийлаштирилгунга қадар, сотиб олинаётган хонадоннинг ичида Жамият билан келишмаган ҳолда ҳар қандай ишларни амалга оширмаслик. Кўрсатилган ишларни амалга ошириш хатари, уларни тегишли органлар билан келишиш ва рўйхатдан ўтказиш, Хиссадорга тўлиқ юкланади.

Download 264.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling