Go ahaed bek


Ушбу Шартнома бўйича барча низо ва келишмовчиликларни Томонлар суддат ташқари тартибда, музокаралар йўли билан хал этадилар. 8.7


Download 264.3 Kb.
bet8/11
Sana19.06.2023
Hajmi264.3 Kb.
#1604029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
16-37 HOSHIMOV-G’ULOM

8.6. Ушбу Шартнома бўйича барча низо ва келишмовчиликларни Томонлар суддат ташқари тартибда, музокаралар йўли билан хал этадилар.
8.7. Мазкур Шартномада кўзда тутилмаган ҳолларда Томонлар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосланадилар.
8.8. Томонларнинг мазкур Шартнома бўйича (енгиб бўлмас куч ҳолатлари бундан мустасно) ўз мажбуриятларини лозим тарзда бажаришларига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатлар юзага келганда, жумладан: реквизитларнинг ўзгариши, ҳақиқий манзил, паспорт маълумотлари ва ҳ.к. ўзгарганда, Томонлар, бундай вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида бир бирларига 10 кун ичида хабар бериш мажбуриятини оладилар.
8.9. Ушбу Шартнома давлат тилида, бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусҳада, ҳар бир томон учун бир нусҳадан тузилди, имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва Томонлар ўз мажбуриятларини бажаргунларига қадар амал қилади.
8.10. Мазкур Шартномани имзолаш билан Хиссадор, ўзи ҳақидаги шахсий маълумотларнинг тўпланиши, ишлов берилишига ўз розилигини беради.
8.11. Шартномада мавжуд бўлган ва унинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган барча ахборот махфий ҳисобланади ва Томонлар ошкор қилишларига рухсат этилмайди, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мазкур ахборотни тақдим этиш шарт бўлган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу шарт ҳар қайси Томон тарафидан бузилган тақдирда, айбдор Томон жабр кўрган Томонга етказилган зарарларни, шу жумладан бой берилган фойдани қоплаб беради.
8.14. Хиссадор, мазкур Шартномада баён этилган маълумотлар, унинг инвестиция (сармоя) иштироки хабарларини баҳолаш учун етарлилиги ва Шартнома тузиш ҳақида қарор қабул қилиши учун асос бўлиб хизмат қилганлигини тасдиқлайди. Хиссадор, ўзининг ҳозирги ва истиқболдаги молиявий ҳолатини тўлақонли баҳолаган. Шартнома матнининг мазмуни Томонларнинг хоҳиш ва истакларига тўлиқ мос келади. Шартномани имзолаш билан Хиссадор, ўзининг муомалага лаёқатлилиги чегараланмаганлиги, наркотик, токсик, алкогол таъсиридаги маслик ҳолатида эмаслигини тасдиқлайди. Хиссадор, чалғитиш, алдаш, зўрлаш, таҳдид, босим, ёмон ниятдаги келишув ёки оғир вазиятлар таъсирида эмаслигини тасдиқлайди.



Download 264.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling