Go ahaed bek


Хиссадор қуйидагиларга ҳақли


Download 264.3 Kb.
bet5/11
Sana19.06.2023
Hajmi264.3 Kb.
#1604029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
16-37 HOSHIMOV-G’ULOM

3.5. Хиссадор қуйидагиларга ҳақли:
3.5.1. Мазкур шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган суммани, тўлиқ ҳажмда молиялаштириш тартибида муддатидан илгари киритиш.
3.5.2. Мунтазам равишда, лекин бир ойда бир мартадан кам бўлмаган тарзда, асосланган заруриятда эса биринчи юзага келган талабга кўра, Жамиятдан Объект қурилишининг бориши ҳақида маълумот олиш.
3.5.3. Хиссадор, мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган хонадон давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб, унга нисбатан бўлган эгалик ҳуқуқини қўлга киритади.
4. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Жамият:
4.1.1. Объектни Давлат комиссиясига топшириш муддати (мазкур шартноманинг 3.2.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно) уч ойдан ортиқ муддатга кечикканда, Жамият, ҳар бир кечиктирилган кун учун Хиссадор томонидан ҳақиқатда киритилган пул маблағлари миқдорининг 0,01% миқдорида, лекин, Хиссадор томонидан ҳақиқатда киритилган пул маблағларининг 25% дан ошмаган ҳолда, Хиссадорга пеня тўлайди.
Жамият томонидан пеня тўлаб берилиши, унинг Хиссадор олдидаги мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.
4.2. Хиссадор:
4.2.1. Хиссадор мазкур Шартноманинг 2.2.1. кичик бандларида кўзда тутилган тўловлар кечиктирилганда, Хиссадор Жамиятнинг биринчи талабига кўра унга ҳар бир кечиктирилган кун учун Хиссадор томонидан тўланиши керак бўлган сумманинг 0,01 % миқдорида, лекин кечиктирилган тўловнинг 25% дан ошмаган ҳолда, мазкур шартноманинг 4.2.2 кичик бандида кўрсатилган муддатдан кечиктирмаган ҳолда пеня тўлаб беради.
4.2.2. Тўловлар 2 ойдан ортиқ муддатга кечиктирилган тақдирда, Жамият, Хиссадорнинг манзили бўйича Жамият томонидан мазкур Шартнома бекор қилиниши ҳақидаги хабарномани юборган ҳолда, 4.2.4 кичик банд бўйича суддан ташқари бир томонлама тартибда ушбу Шартномани бекор қилишга ҳақли. Бунда, Шартнома, хабарномада кўрсатилган санадан бошлаб 10 (ўн) календар куни ичида бекор қилинган ҳисобланади.
4.2.3. Хиссадор, мазкур Шартноманинг 3.4.2, ,3.4.5 бандларида кўзда тутилган ўз мажбуриятларини бажаришни рад этган тақдирда, Жамиятга мазкур Шартнома қийматининг 1% миқдорида жарима тўлайди.
4.2.4. Шартнома Хиссадорнинг ташаббусига кўра бекор қилинган тақдирда, Шартномада кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно, Хиссадор, Жамиятга хонадон қийматининг 5% миқдорида жарима тўлайди.
4.2.5. Мазкур Шартнома ҳар иккала Томоннинг ташаббусига кўра бекор қилинганда, киритилган пул маблағлари, аввал киритилган сармоя суммасига тенг миқдордаги сумма бошқа Хиссадор томонидан тўланган вақтдан бошлаб 20 (йигирма) банк иш куни ичида Хиссадорнинг банкдаги (ҳисоб) рақамига қайтарилади.
4.2.6. Жамият, Хиссадор томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар, хонадонни Қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширишни кечиктиришга ҳақли.

Download 264.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling