6.5.3.13 Метрология, стандартлаштириш ва сертификация:
стандартлаштириш ва иқтисод, стандартлаштиришнинг методи ва илмий асослари, давлат стандартлаштириш тизими, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати, ўзаро алмашувчанликнинг умумий принциплари, чекланишлар ва ўтқизишларнинг ягона тизимлари, силлиқ цилиндрик бирикмалар, консули бирикмалар, сирғалувчи подшипниклар, типик бирикмалар (шпонкали, шлицли, резбали, тишли узатмалар), ўлчам занжири; деталнинг аниқ формаси, сирт ғадир-будурлиги; техник ўлчашнинг асосий тушунчалари, ўлчаш усуллари ва методлари, ўлчашда метрологик кўрсаткичлар, универсал ва махсус ўлчаш усуллари. Геометрик ўлчамларни ўлчаш.
6.5.3.14 Материалларни кесиб ишлаш, асбоблар ва станоклар:
металларни кесиб ишлаш ва унинг ҳозирги замон ишлаб чиқаришдаги аҳамияти. Кесиш жараёни тўғрисида умумий маълумот. Кескичнинг кесув қисми элементлари ва геометрик ўлчовлари. Доналаш ва машина вақти. Металларни кесиб ишлашнинг физик ҳодисалари. ўсимта, унинг кесиш жараёнига таъсири. Қириндининг киришуви. Металларни кесиб ишлашда иссиқлик ҳодисалари. Кесувчи асбобларнинг ейилиши. Материалларни кесиб ишлашдаги қаршиликлар. Йўналишда кесиш кучини аниқлаш методлари. Кесиш тезлиги. Кесиб ишлашда йўнилган сиртнинг сифати. Нометал материалларни кесиб ишлашнинг асослари. Станоклар ва кесувчи асбоблар. Металл кесувчи станоклар ва уларнинг кинематикаси. Токарлик, пармалаш, рандалаш, зарб билан ўйиш, чўзиш, силлиғлаш станокларида ишлов бериш. Тишли ғилдиракка ишлов бериш методлари. Агрегат станоклар, рақамли программ бошқариш станоклари, умумий ва автоматик линиялар, материалларга физик ва кимёвий усулларда ишлов бериш.
6.5.3.15 Механизациялаш ва автоматлаштириш асослари:
ишлаб чиқариш жараёни ва механизациялаш воситалари. Автоматлаштириш йўллари ва муаммолари, автоматлаштириш босқичлари, автоматик назорат қилиш системалари, автоматик созлаш, бошқариш, уни кузатиш ва адекват (тенглашадиган) системалар. Автоматик системалар қисмлари (элементлари) тавсифлари. Кўрсаткичлар, кучайтиргичлар, ўлчаш ва бажарувчи звенолар. Даврийликни бошқариш тизимлари: кулачоклар, таянчлар ва копирлар. Рақамли программ бошқариш системалари. Юклаш, сиқиш ва деталларни ажратиб олишни автоматлаш, транспорт ва омбор ишларини автоматлаш. Назорат қилиш ишларини автоматлаш, универсал дастгоҳларни автоматлаш. Автоматик линия(узатгич)лар. Саноат робортларининг тузилиши. Саноат робортларининг структураси, классификацияси ва техник кўрсаткичлари. Адаптив, интерактив, транспорт саноат робортлари. Саноат робортларининг мақсадли механизмлари. Саноат робортларининг ишлатилиши, йиғиш жараёнларини автоматлаш. Ишлаб чиқаришни автоматлашда ЭҲМни қўллаш. Мослашувчан ишлаб чиқариш жараёни, мослашувчан ишлаб чиқариш модуллари. Мослашувчан автоматик фикрлар, участкалар, цехлар ва корхоналар.
Do'stlaringiz bilan baham: |