Гулдона таниева император кема


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/17
Sana04.05.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1424260
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги

Биринчидан, у етарли сармояга эга, ўзининг таъбири билан айтганда, 
Бухоро, Хива, Ҳинд, Хуросон ва Россия империяси шаҳарларида 35 
йил давомида савдо иши билан шуғулланган халқаро миқёсдаги 
йирик савдогар бўлган. Ҳатто у турли мамлакат ҳукмдорлари ва 
йирик амалдорлари буюртмалари учун ўз сармоясидан маблағ ажрата 
оладиган даражада иқтисодий таъминотга эга бойлардан саналган. 
Буни Россия ҳукумати буюртмасига асосан Ўрта Осиё шаҳарларидаги 
рус қулларини ўз ҳисобидан харид қилгани ёки императорнинг 
шахсий буюртмасига биноан қимматбаҳо тошлар учун ўз маблағини 
сарфлагани каби юқорида айтиб ўтилди. Шуни ҳам қўшимча қилиш 
мумкинки, Фирдавс ул-иқбол” асарида ёзилишича, сиёсий нотинчлик 
сабаб Хивадан Бухорога паноҳ истаб келган Муҳаммадамин иноқ 
мулла Эрназардан қирқ минг динор қарз олади. Демак, Эрназар 
Мақсуд ўғли ҳатто нуфузли амалдорларга ҳам қарз бера оладиган 
йирик сармоядор бой саналган. Иккинчидан, маълумки, ўрта 
асрларда моддий имкониятга эга мусулмонлар ўз ҳисобидан муқаддас 
мозорлар, масжид, мадраса, хонақоҳлар фойдаси учун вақф ажратган 
ёки қурдириб савоб олишга ҳаракат қилган. Мулла Эрназар Мақсуд 
ўғли ҳам, адабиётларда ёзилишича, зиёли, ақлли, тадбиркор ва ўз 
даврида Бухоронинг фозил кишиларидан саналган. Демак, у мадраса 
қуриш учун ўз маблағини сарфлашга қодир юксак маънавият эгаси 
ҳам бўлган. 
Энди Россия императори Екатерина II шахси хусусида тўхтал-
сак. Унинг моддий имконияти хусусида тўхталишнинг хожати 


31
йўқ. Фақат унинг мадраса қурилиши учун маблағ эҳсон қилиши 
учун нималар сабаб бўлганига доир айрим мулоҳазалар устида 
тўхталишга қарор қилдик.
Бизнингча, Екатерина II бу мадраса қурилишига ҳомийлик 
қилишининг иккита сабаби мавжуд. Дастлаб биринчи сабаб 
ҳақида тўхталсак. Екатерина II диний толерантлик асосида сиёсат 
юритишни Россия тараққиёти учун муҳим, дея ҳисоблаган. У Волга 
бўйига қилган сафари вақтида кўпмиллатли империя ҳудудида 
ижтимоий хавфсизликни сақлаш учун диний толерантлик энг 
муҳим саналадиган йўл эканлигини таъкидлаган эди.
Маълумки, 1730 йилдан бошлаб Россия ҳукумати бошқа дин 
вакилларига, жумладан, мусулмонларга нисбатан муносабат 
масаласида кескин қарорлар қабул қилган. Россиядаги мусулмон 
ва бошқа диндаги фуқароларни зўрлаб христиан динига киритиш 
сиёсати оқибатида кўплаб масжидлар йўқ қилинган. Шу боисдан 
ҳам мусулмон жамоатчилиги Екатерина IIдан масжидларни 
қайтадан бунёд этиш учун рухсат беришини сўрайди. 
Император Екатерина II бу илтимосни бажонидил қабул қилади 
ва Россия империяси ҳудудида янги масжидлар қурилишига 
шахсан рухсат беради. Бу орқали Екатерина II ўзидан олдинги 
ҳукмдорлар Анна Иоановна ва Елизаветта Петровналар томонидан 
бошқа дин вакилларини тазйиқ остига олиш, таъқиб қилиш, 
зўрлаб христианликка ўтказишга доир юритган сиёсатидан воз 
кечади. Россияда биринчи жомеъ масжиди (ҳозирдаги Маржоний 
масжиди) ҳам 1770 йилда муҳожирлар сармояси ҳисобига бунёд 
этилади. Демак, Екатерина II ҳукмронлиги даврида бошқа диндаги 
фуқаролар, хусусан, мусулмонларнинг ҳам диний манфаатларини 
кўзлаб сиёсат юритган, масжидлар қурилишига рухсат берилган. 
Шу нуқтаи-назардан унинг Бухородаги Эрназар элчи мадрасаси 
қурилишига ҳам ҳомийлик қилган бўлиши мумкин, дейиш учун 
асос бор.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling