30
қурилганлиги ва унинг бунёд этилиш
тарихи Россияга бир неча
бор расмий элчи сифатида ташриф буюрган бухоролик моҳир
дипломат, йирик савдогар ва элчи мулла Эрназар Мақсуд ўғли
номи билан боғлиқлиги ҳақида кўп гапирилади.
Бизни қизиқтирган
масала шуки, бу мадраса ҳақиқатан ҳам
Екатерина II маблағи ҳисобига қурилганми ва ёки мулла Эрназар
Мақсуд ўғли маблағи ҳисобигами, деган саволга жавоб топишдан
иборат.
Аввало мулла Эрназар Мақсуд ўғли шахси хусусида қисқача
тўхталиш жоиз. Чунки унинг мадраса қурилиши учун етарли сармояга
эга бўлганми ёки йўқлиги ҳақида аниқ хулосага келиш лозим бўлади.
Мулла Эрназар Мақсуд ўғлининг мадраса қурдириш
учун етарли
миқдорда сармоя эгаси бўлганини қуйидаги жиҳатлар тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: