Гулдона таниева император кема
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги
хумча олтин, яна бир ўринда 40 минг рубль деб таъкидланади.
Бизнинг фикримизча, адабиётларда Екатерина II томонидан мадраса қурилишига эҳсон қилинган маблағнинг турлича кўрсатилишининг 34 сабаби бу далиллар халқ орасида тарқалган маълумотлар асосида келтирилган. П.П. Шубинскийнинг ўзи эса халқ орасида тарқалган бу гаплар тарихий ҳақиқатдан йироқ, яъни Екатерина II нинг ушбу мадраса қурилишига ҳеч қандай алоқаси йўқ, деган хулосага келади. У Россия империяси ташқи ишлари архиви фондида Эрназар Мақсуд ўғли элчилигига доир ҳужжатлардаги маълумотларга таяниб бундай хулосага келади. П.П.Шубинский бундай хулосага келишига Эрназар Мақсуд ўғлининг Екатерина II саройига умуман бошқа масалалар юзасидан элчи сифатида келганлигини сабаб қилиб кўрсатади. У Эрназар Мақсуд ўғлининг элчилик фаолияти ҳақида мулоҳаза юритиб, мадрасанинг ким томонидан қурилгани борасида умуман тўхталмайди. Кейинги йилларда амалга оширилган тадқиқотларда ҳам Эрназар элчи мадрасаси бунёд этилишида Ектерина II нинг алоқадорлиги масаласида яна турлича фикрларга дуч келинади. Масалан, Ҳ.Ғуломов, Д.А.Васильев ва А.Жуманазарлар унинг қурилишига император катта миқдорда маблағ ажратган, деб фикр билдиради. Уларнинг барчаси ўзларидан олдинги тадқиқотлар ва илмий адабиётлардаги маълумотларга таяниб, шу хулосаларни берган. Аслида эса ушбу мадраса Эрназар Мақсуд ўғлининг шахсий маблағига бунёд этилган. Лекин халқ орасида Екатерина II унга маблағ ажратган, деган гапларнинг тарқалиши учун сабаб бўлган айрим тарихий маълумотлар ҳам мавжуд. Гарчи, Россия империяси Ташқи сиёсат архивида сақланаётган мулла Эрназар Мақсуд ўғлининг ҳар иккала элчилигига доир ҳужжатлар тўплами таҳлил қилинганда ҳам мадраса қурилишига эҳсон қилинган маблағ ҳақида умуман ҳеч қандай маълумотни учратмаган бўлсакда, уларнинг айримлари бу ишда императорнинг қандайдир алоқаси борлигига ишора қилади. Яъни уларни таҳлил қилиш жараёнида ушбу масалага яқинроқ маълумотларга дуч келинди. Чунончи, архивда сақланаётган ҳужжатлардан бирида ёзилишича, Эрназар Мақсуд ўғли 1762 йилда Россия императоридан Бухорода эмас, балки савдо иши ёки ҳажга бориш ниятида Оренбургга келган бухоролик мусулмонларнинг ибодат қилиши учун бу ерда масжид қуриш ишига маблағ ажратишини сўрайди (ҳозирда бунинг учун маблағ ажратилгани ёки Оренбургда масжид қурилгани ҳақида маълумотлар учрамади). 35 Бундан ташқари, ушбу архив ҳужжатларидаги тарихий маълу- мотлар шуни кўрсатадики, мулла Эрназар Мақсуд ўғли жуда кўп марта савдо иши билан ҳамда расмий элчи сифатида Россия императорлари ҳузурида вақтларда ўзаро келишув асосида баъзан Эрназар Мақсуд ўғли Екатерина IIнинг буюртмалари хариди учун ўз шахсий маблағларини сарфлаган. Лекин бу қарз маблағлар элчига тўлиқ қайтарилмаган ҳолатлари ҳам кузатилган. Бу ҳақида яққолроқ тасаввурга эга бўлиш учун Россия ташқи сиёсат архиви ҳужжатларидаги маълумотлар асосида қуйидагича жадвал тузилди. Унга фақат Эрназар Мақсуд ўғли ўз маблағларини давлат хазинасидан тўлаб беришни сўраб қилган мурожаатларидаги айрим маълумотларнигина киритдик: Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling