Гулдона таниева император кема


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/17
Sana04.05.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1424260
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги

Иккинчи йўли – Эрназар Мақсуд ўғлининг пулларни унинг 
укаси Авазберди Мақсуд ўғли Бухорога қайтариб олиб келган ва 
мадраса қурдирган, деб ҳам тахмин қилиш мумкин. Чунки архив 
ҳужжатларида ёзилишича, у ҳам Эрназардан кейин, яъни 1781 йил 
июнида Москвадан 21 нафар ҳамроҳлари билан Маккага йўл олган 
ва 1782 йилнинг ноябрида ҳаждан қайтишда яна Санкт Петербургга 
борган.


39
Хулоса қилиб айтганда, Екатерина II ва Эрназар Мақсуд ўғли 
ўртасидаги мана шу молиявий муносабатлар халқ орасида турли 
миш-мишларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Бизнингча, Эрназар 
Мақсуд ўғлининг Екатерина IIда қолган пуллари қайтарилган ёки 
қайтарилмаганидан қатъий назар, агар қайтарилган бўлса, кимга ва 
қачон берилганига қарамасдан, мадраса ҳатто Екатерина жўнатган 
маблағ ҳисобига қурилган бўлса ҳам унга Эрназар Мақсуд ўғлининг 
сармояси сарфланган.
Бухоролик мулла Эрназар Мақсуд ўғли XVIII асрда салкам 
40 йил давомида савдогарлик фаолияти билан бирга Бухоро
Қозоқ хонлари, Россия ва Усмонийлар империяси ҳукмдорлари 
саройида жиддий масалаларда муваффақиятли музокаралар олиб 
борган ва бу борада катта натижаларга эришган, анча вақт узилиш 
кузатилган Бухоро-Россия ўртасидаги алоқаларни қайта тиклашга 
сазовор бўлган эди. Россия императорлари эътирофига эришади. У 
зиёрак, ҳатто хизматлари эвазига ўзбеклар тарихида биринчи марта 
дунёнинг йирик империяларидан бири бўлган Россия императори 
томонидан кема билан тақдирланган моҳир дипломат бўлган. 
Шунингдек, унинг номи ўз ҳисобидан мадраса қурдирган ўша 
даврнинг билимли, маърифатли шахсларидан бири сифатида тарих 
саҳифаларидан ўрин олган.


40
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Архив Внешний политики Российской империи (АВПРИ), 
ф-125, Сношения России с Хивой.
2. Архив Внешний политики Российской империи (АВПРИ). 
Ф-109/1, Сношения России с Бухарой.
3. Байкова Н.Б. Роль Средней Азии в русско-индейских торговых 
связях. Ташкент. 1964. 
4. Веселовский П. Очерк историчеко-географических сведений 
о Хивинском ханстве. От древнейших времен до настоящаго. 
Санкт–Петербург, 1877.
5. Васильев А.Д. Знамя и меч от падишаха. Политические и куль-
турные контакты ханств Центральной Азии и Османской импе-
рии (середина XVI – начало XX вв.). Москава. 2014. 
6. Гуломов Х. Дипломатические отношения государств Средней 
Азии с Россией в XVIII–первой половине XIX века. Ташкент, 
2005. 
7. Жуманазар А. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: 
Академнашр, 2017.
8. Зияев Ҳ. XVIII асрда Ўрта Осиё ва Урал бўйлари. Тошкент, 
1962.
9. Крестовский В.В.В гостях у эмира Бухарского. СПб., 1887.
10. Михалева. Г.А. Торговые и посольские связи России со средне-
азиаткими ханствами через Оренбург. Ташкент. 1982.
11. Шубинский П.П. Бухарская посольства при дворе Екатерины 
II. СПб., 1897.
12. Яковлев. Мулла Ирназаръ Максютовъ, посланникъ Бухарский 
// Сибирский вестник, Ч-1. Санкт–Петербург, 1824. С. 7–10.


41

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling