Гулдона таниева император кема


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/17
Sana04.05.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1424260
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги

Иккинчидан, юқорида айтиб ўтилгандек, мулла Эрназар то 
вафот этгунга қадар ҳам Екатерина II дан айрим қарзларини (21 
минг 50 рубль) ололмаган. Буни 1780 йилнинг декабрига оид 
тарихий маълумотлар тасдиқлайди. Унга қўра, Россия пойтахтидан 
Макка сафарига отланган элчи Эрназар Мақсуд ўғли 1780 йилнинг 
18 декабрида Екатеринадан 21 минг 50 рубль маблағини қайтариш 
учун ишонч хати бериб вакил қолдиради. Эрназарнинг ўзи эса 
орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, 1781 йилнинг бошида ҳажга 
кетишда Коняда (Туркияда) вафот этади. Демак, Екатерина Эрназар 
Мақсуд ўғли ҳали ҳаётлик вақтида унинг айрим қарзларини 
қайтармаган. Сўраган пулларини қайтармасдан Эрназар Мақсуд 
ўғлига мадраса қуриши учун катта маблағ эҳсон қилиши мантиққа 
тўғри келмайди. Шунинг учун илмий асарларда Эрназар элчи 


38
ватанига Екатерина эҳсон қилган маблағ билан қайтиб, уни мадраса 
қурилишига сарфлаган, дея қайд этилган фикр унчалик тўғри эмас. 
Яна бир жиҳатни эътибордан қочирмаслик лозим бўлади. 
Мадраса қурилган йили борасида ҳам адабиётларда турлича сана 
кўрсатилади. Масалан, Абдусаттор Жуманазар асарида унинг 
қурилган вақти тахминан 1794-1795 йиллар, дея кўрсатилади. 
Лекин В.В.Крестовскийнинг эса мадраса мударрисидан эшитган 
маълумотига кўра унинг 1784 йилдан бўён фаолият юритиб 
келаётганини ёзади. 
Қизиғи шундаки, мулла Эрназар 1781 йилда вафот этган эди. Агар 
адабиётлардаги маълумотларга қарасак, демак, мадраса Эрназар 
Мақсуд ўғлининг вафотидан кейин бунёд этилган бўлиб чиқади. 
Агар шундай бўлса, Екатерина II унинг пулларини вафотидан кейин 
қайтарган бўлади. Бизнингча, Эрназар Мақсуд ўғлининг вафотидан 
кейин унинг пуллари икки хил йўл билан Бухорога келтирилган 
бўлиши мумкин. Биринчи йўл, Эрназар Мақсуд ўғли Россиядан 
Макка томонга сафарга чиққанда Муҳаммад Шариф исмли ўғли 
билан бирга эди. У отасининг вафотидан кейин ўзи Маккага бориб 
ҳаж амалларини бажариб бўлгач, 1783 йилда яна Москвага қайтади. 
Муҳаммад Шарифга Истамбулда усмонийлар давлати вазири 
номидан ёзилган тавсиянома берилган. Унда Муҳаммад Шарифнинг 
ватанига қайтиб кетиши учун Россия ҳукуматидан ёрдам бериш 
сўралган. Демак, Эрназар элчининг ўғли Муҳаммад Шариф Россия 
орқали Бухорога қайтган. Эҳтимол, у Екатерина II дан отасининг 
пулларини қайтариб олиш мақсадида ҳаждан қайтишда атайин 
Москвага боргандир. Балки у бу маблағни Бухорога олиб қайтган ва 
унинг эвазига отаси номи билан аталадиган мадраса қурдиргандир. 
Ёки бу маблағни аввалроқ отаси қуришни бошланган мадрасани 
битказиш учун сарфлаган бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳақида ҳозирча 
аниқ маълумот топилмади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling