Гулдона таниева император кема


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/17
Sana04.05.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1424260
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги

1. Авазберди Мақсуд ўғли, 
2. Мирсалим Мирабдул ўғли, 
3. Ражаб Аширбоқий ўғли, 
4. Ўзбекхўжа Муҳаммадхўжа ўғли, 
5. Абдураҳмонбек Олтинбек ўғли, 
6. Муҳаммадсалим Ашурмуҳаммад ўғли, 


27
7. Оллоҳқул Худойқул ўғли, 
8. Файзуллоҳ Авазберди ўғли, 
9. Қурбон Оллоҳқул ўғли, 
10. Шоин Замон ўғли, 
11. Абдуҳолиқ Шайхдўст ўғли, 
12. Мўминжон Мирсолиҳ ўғли,
13. Некқадам Абдул ўғли, 
14. Бобошиҳ Раҳимшиҳ ўғли (Бобошайх, Раҳимшайх – Г.Т.) 
15. Асан (Ҳасан – Г.Т.) Содиқ ўғли, 
16. Абдуллоҳхўжа Муҳаммадхўжа ўғли, 
17. Қурбон Мўмин ўғли, 
18. Белил Ашур ўғли, 
19. Хўжа Боқи ўғли, 
20. Қурбонбой Раҳим ўғли, 
21. Вафошоҳ Арабшоҳ ўғли
Авазберди Мақсуд ўғли Россияга Мулла Эрназар Мақсуд 
ўғли бошчилигидаги элчилик миссияси таркибида келган боис 
ҳамда ҳурматли элчига қариндош экани сабабидан унинг ҳам 
ҳажга доир бу илтимоси ижобий ҳал қилинади. Ҳатто, унинг бу 
мурожаати туфайли Оренбург, Қозонь, Азов, Киев, Новороссийск 
губернияларининг ҳар бирига ҳамда барча чегара постлари бош-
лиқлари номига Ўрта осиёлик ҳаж зиёратчиларининг қийинчилик-
сиз империя ҳудудидан Маккага ўтиб кетишлари учун паспорт 
билан таъминлаш мазмунидаги алоҳида махсус буйруқлар 
жўнатилади. Бундан Авазберди Мақсуд ўғлига нисбатан ҳам 
ҳукумат томонидан катта ҳурмат-эҳтиром кўрсатилганини кўриш 
мумкин. Шундай қилиб, Эрназар элчининг укаси Авазберди 
Мақсуд ўғли 1781 йил июнида бир гуруҳ бухороликлар билан 
Россия империяси орқали Маккага ўтиб кетади. У 1782 йилнинг 
ноябрида ҳаж амалларини бажариб, яна Россияга қайтади ва 
Херсондан 2 нафар офицер ва оддий аскар кузатувида император 
саройига кузатиб қўйилади. Биз ўрганган тарихий ҳужжатларда 
бу шахс ҳақида жуда кам маълумот учратдик. Фақат 1786 йилга 
оид биргина ҳужжатда уни Россия фуқаролигига қабул қилиш 
ҳақидаги қисқа жумла қайд этилган. Унинг кейинги фаолияти 
ҳақида келгуси тадқиқотларда аниқ ва батафсил далиллар топилса 
ажаб эмас. 


28
Лекин бизнинг назаримизда Авазберди Мақсуд ўғли ҳам 
император саройида анча мавқега эга бўлган. Чунки унинг 
бухороликларнинг ҳажга ўтиб кетиши учун рухсат олиш ҳақидаги 
мурожаати асосида чиқарилган буйруқ орадан тўрт йил ўтиб 
ҳам қайсидир маънода ўз кучида қолганини архив ҳужжатлари 
тасдиқламоқда. Жумладан, 1785 йилнинг 3 сентябр-21 октябрига 
оид тўплам ҳужжатлар орасида Сибирь, Уфа губернатори генерал-
поручик барон Осип Андреевич Игелстром (1737–1823) билан 
Ташқи ишлар коллегияси ўртасидаги ёзишмалар мавжуд. Бу 
ёзишмалардан бирида Бухородан Оренбургга келган Неъматулло 
Назирмуҳаммад ўғли исмли шахснинг Россия ҳудуди орқали Макка 
шаҳри зиёратига ўтиб кетиш учун губернатордан рухсат сўрагани 
қайд этилган. Ҳужжат матнида бу шахснинг исми Авазберди 
Мақсуд ўғли томонидан тўрт йил олдин ҳукуматга тақдим этилган 
рўйхатда кўрсатилмаганлиги алоҳида айтиб ўтилган. Шундай бўлса-
да, дейилади унда, Неъматулло Назирмуҳаммад ўғлининг Россия 
ҳудуди орқали Маккага бориб келишига ижозат берилганлиги баён 
қилинган. Демак, империя маъмурларининг ўзлари ҳам Эрназар 
Мақсуд ўғли ҳамда унинг иниси Авазберди Мақсуд ўғлининг Россия 
ҳукумати олдидаги алоҳида ҳурматга сазовор шахслар бўлганини 
очиқ-ошкор эътироф этган ва бу эътироф расмий ҳужжатларда акс 
этган.
Хуллас, Эрназар Мақсуд ўғли иккинчи марта элчи сифатида 
Екатерина II саройига ташриф буюриб, Россия ҳукуматига карвон 
йўллардаги қароқчилар муаммосини ҳал қилиш борасида самарали 
таклифларни тақдим этади. Гарчи Мулла Эрназар Мақсуд ўғлининг 
ўзи Маккага етиб боролмасдан, бешинчи фарз – ҳаж амалини адо 
этишга улгурмасдан вафот этган бўлса-да, у бошчилигидаги элчилик 
миссияси олдига қўйилган вазифасини – Ўрта Осиё мусулмонлари 
учун Россия шаҳарлари орқали ҳаж сафарини амалга оширишга 
рухсат олиш вазифасини тўлиқ бажарган. Тадбиркорлиги, билими 
ва дипломатик салоҳияти унинг вафотидан кейин ҳам Ўрта Осиё 
ҳаж зиёратчиларининг бу имкониятдан анча муддат фойдаланишига 
замин яратган эди. Лекин у узоқ вақт Россия империяси пойтахтида 
туриб, қайта-қайта ёзма мурожаат қилишига қарамай, императордан 
рус асирлари ҳамда қимматбаҳо тошлар хариди учун сарфлаган ўз 
маблағларини қайтариб олишга муяссар бўлмайди. 


29

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling