Гулдона таниева император кема


Бухородан император ҳузурига иккинчи элчилик


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana04.05.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1424260
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги

Бухородан император ҳузурига иккинчи элчилик
Турли қўшни давлатларга савдо иши билан доимий қатнаган 
Эрназар Мақсуд ўғлининг номи Бухородан ташқари Хива, 
Қўқон, Тошкентдагина эмас, балки Ҳиндистон, Хуросон, Туркия, 
Россиянинг йирик шаҳарларида ҳам маълум ва машҳур эди. 
Таниқли шахс бўлгани боисидан, билими, тадбиркорлиги, 
дипломатларга хос бўлган шахсий сифатлари, ҳамда доим хорижий 
давлатларга сафар қилиши унга элчилик вазифасининг такрор-
такрор топширилишига сабаб бўлган. Мулла Эрназар 1779-
1780 йилларда иккинчи марта Бухоро хони Абулғозихон (1758-
1785) номидан расмий элчи сифатида ўз ўғли Муҳаммадшариф 
(мингбоши) ва 28 нафар мулозимлари ҳамроҳлигида Оренбург 
орқали Россияга келади. Ҳукумат буйруғига биноан у жуда ҳурмат 


21
билан кутиб олинади. Қозонь орқали Москвага ҳарбий қўриқчилар 
билан барча қулай шароитлар яратилган ҳолда кузатиб келинади. 
Улар учун ажратилган отлар ҳар бир тўхтаб ўтган жойда янгиси 
билан алмаштирилади. Унинг учун аввалдан Москвада дарё 
бўйида жойлашган ҳамма қулайликларга эга алоҳида уй тайёрлаб 
қўйилади. 
Эрназар Мақсуд ўғли ўзидан олдин император саройига 
хизматчиси Мирқурбон Мирашур ўғли воситачилигида махсус 
олиб келинаётган бухоро қовунларини жўнатади. У ўзи билан 
эса император учун совға сифатида 8 та наслдор от ва бошқа 
қимматбаҳо буюмлар ҳамда айрим сарой аъёнлари учун ҳам 
асл совғалар келтиради. 8 та араби отлар 5 нафар бухоролик 
ва яна 5 нафар казаклар кузатувида Москвага етказиб келиниб 
сарой отхонасига жойлаштирилади. Улар 3 кундан сўнг Санкт-
Петербургга жўнатилади. 
1779 йилнинг декабрида Эрназар Мақсуд ўғли шундай ҳурмат-
эҳтиром кўрсатилиб, Санкт-Петербургга етиб келади ва то 
Истамбулга ўтиб кетиш учун Херсон томонга йўлга чиққунга қадар, 
яъни 1780 йилнинг сентябригача шу ерда қолади. Ўша вақтларда 
хорижий элчилар одатда ҳукмдорлар билан музокара олиб бориш 
жараёнида бир неча ойдан бир йилгача пойтахтда яшаб турган. 
Шунингдек, айрим вақтларда карвон йўлларидаги нотинч вазият-
лар, жумладан уруш ҳолатлари, қўзғолонлар, қароқчилар ҳужуми 
ва бошқа ҳолатла ҳам элчиларнинг узоқ вақт давомида пойтахтда 
қолиб кетишига сабаб бўлган. Бу ўринда бир жиҳат эътибордан 
четда қолмаслик керакки, аксарият элчилар ҳукмдорлар томонидан 
аслида йирик савдогарлар орасидан тайинланган. Элчилар ўзга 
давлат ҳукмдорлари билан олиб борган музокаралар учун кетган 
вақт давомида бир йўла ўзларининг молларини сотиш, ёки ўзлари 
учун керакли маҳсулотларни ҳарид қилиш каби савдо ишлари билан 
ҳам машғул бўлган. Аслида деярли барча давлат ҳукмдорлари, 
йирик амалдорлар ҳам Эрназар Мақсуд ўғлига ўхшаган халқаро 
миқёсдаги савдогарлар билан иқтисодий ҳамкорлик қилиб келган. 
Бундай ҳамкорлик улар учун катта даромад манба саналган. У 
Россиянинг бир нечта императорлари ҳамда генерал губернаторлари 
билан савдо иши юзасидан ҳамкорлик қилгани ҳақида юқорида 
айтиб ўтган эдик.


22
Шунингдек, Эрназар Мақсуд ўғли ўзига юкланган элчилик 
миссиясидан ташқари халқаро карвон йўллари ва улардаги 
шароитни яхши билган тажрибали йирик савдогар сифатида бир 
йўла ўзининг ҳам олди-сотди ишларини бажарган. Бу жараён эса 
аксарият ҳолларда кўп вақтни олган. Бир сўз билан айтганда, 
иккала фаолиятни бир вақтда олиб бориш имкони мавжуд бўлгани 
ва ҳар иккиси ҳам муайян вақтни талаб этгани боисидан савдогар-
элчиларнинг олди-сотди фаолияти билан элчилик музокаралари 
бир-бирига халақит бермаган. 
Унинг Россия императори ҳузурига қилган элчилигидан асосий 
мақсад Бухоро хонининг шахсий буюртмаси учун империянинг 
йирик шаҳарларидан кўп миқдорда мис ҳарид қилиш, икки давлат 
ўртасида савдо йўлларидаги хавфсизлик масаласи юзасидан 
музокара ўтказиш, шунингдек, Ўрта Осиё мусулмонларининг Макка 
сафари учун Россия орқали ҳаракатланиб, Усмонийлар ҳудудига 
эркин ўтиб-қайтишини таъминлаш масаласини ҳал этиш бўлган. 
Эрназар Мақсуд ўғлининг бу сафарги элчилигининг энг 
эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, у Россияга қатнайдиган Бухоро 
карвонларининг қароқчилар томонидан узлуксиз равишда таланиб 
келаётгани масаласига ҳукумат эътиборини тортган. Элчи Россия 
билан Ўрта Осиё шаҳарлари ўртасидаги савдо алоқалари ривожи 
учун тўсиқ бўлаётган қозоқ, башқирд қароқчилари талончилигини 
қандай бартафар этиш бўйича ўзининг жуда дадил таклифлари 
билан императорга ҳамда Оренбург генерал губернаторига мурожаат 
қилади. У агар ўз чорва молларини сотиш мақсадида Оренбургга 
келувчи қозоқлардан бож солиғи ундирилса, шу йўл билан улар 
орасидан чиққан қароқчилар тортиб олган молларнинг харажати 
қопланиши мумкин, дейди. У бу тадбирни Бухорода қўллаб 
бўлмаслигини, чунки қароқчи қозоқларнинг Бухоро бозорларига 
ўз молларини сотиш мақсадида бормаслигини айтади.
Яна у Россия ҳукуматига Бухоро карвонларидан тортиб олинган 
ёки ўғирланган молларнинг Оренбург бозорларида сотилишига чек 
қўйиш таклифини беради. Бу иш ҳам қароқчиликнинг камайишига 
ва ҳар икки томоннинг савдодан катта фойда олишига сабаб бўлади, 
дейди Эрназар Мақсуд ўғли. Ҳатто бу борадаги фикрини Оренбург 
генерал губернатори билан амалда қўллаб ҳам кўради. Натижада 
у шу йўл орқали 1764 йилда қозоқ қароқчилари тортиб олган ўз 


23
молларининг бир қисмини қайтариб олишга ҳам муваффақ бўлган 
эди. Яъни унинг ўғирланган 3 та туяси топилади ва устидаги 
моллари билан элчига қайтариб берилади. Ҳатто шу йили Бухоро 
карвонларидан ўғирланган молларни сотиш учун Оренбургга келган 
қозоқлардан бир нечтаси ушлаб турилган. Троицкда эса худди шу 
талончиликда иштирок этган 5 нафар шахс қўлга олинади ва 
губернаторлик қамоқхонасига ташланади. 
Шунингдек, Эрназар Мақсуд ўғли қозоқ хони Нуралихоннинг 
Россия империяси давлат маслаҳатчиси Волковга берган ваъдасини 
ҳам эслатиб ўтади. Яъни Нуралихон давлат маслаҳатчисига Бухоро 
карвонларининг ўз ҳудудидан хавфсиз ўтиб кетишини таъминлаш 
ва уларни қўриқлаб бориш ҳақида ваъда берган эди. Элчининг 
айтишича, хон ўз ваъдасининг устидан чиқмаган. Мана шундай 
вазиятда Эрназар элчи Россия ҳукуматидан Нуралихоннинг бу 
ваъдани бажаришини талаб қилишини сўрайди. 
Эрназар Мақсуд ўғли қароқчилар ҳужумини бартараф этиш 
борасида фақат Россия ҳукуматига ўз таклифларини билдириб 
қолмасдан, балки хивалик, бухоролик савдогарларга ҳам айрим 
фойдали кўрсатмаларни беради. Жумладан, у бухоролик, хива-
лик савдогарлар ўзларига ишончли бўлган карвонбошиларни 
сайлашлари лозимлиги, карвонбошилар қозоқлар билан осон тил 
топа оладиган, карвонда қаттиқ тартиб ўрната оладиган шахслар 
орасидан танланиши кераклиги ҳақида таклиф билдиради.
У карвондаги туяларни кира учун ёллаш борасида ҳам катта 
тажрибага эга бўлган. Аслида бу ҳам ўша даврларда карвонларга 
қароқчилар ҳужумини камайтириш ёки бартараф этиш учун хизмат 
қилган. Бир сафар Эрназар Мақсуд ўғли ўз молларини Оренбургга 
келтириш учун Бухорога келган қозоқ йўлбошчиларининг 600 та 
туясини ижарага олади. У карвон хавфсизлиги учун 200 та туяни 
битта қозоқдан, 400 тасини эса бошқасидан ижарага олади.
Эрназар Мақсуд ўғлининг биринчи элчилиги вақтидаги 21 нафар 
рус асирларини ватанига қайтариш учун ўз ҳисобидан сарфланган 
маблағларни қайтиб олишга ёрдам бериш ҳақидаги музокаралар 
яна давом эттирилади. Бу 1780 йил феврал ойида ҳам маблағ 
Эрназарга қайтарилмаганидан гувоҳлик беради.
Тарихий ҳужжатларда Эрназар Мақсуд ўғлининг бир йўла 
ўша даврнинг йирик иккита давлати ҳукмдорлари – аввал Россия 


24
императори, кейин у орқали Турк султони Абдулҳамид I (1725–
1789; ҳукмронлик йиллари 1773–1789) ҳузурига элчи сифатида 
жўнатилгани қайд этилган. Бу эса Эрназар Мақсуд ўғлининг 
шахсига билдирилган катта ишончдан далолат бериши билан бирга 
унинг ўша даврдаги геосиёсий вазиятни тўғри баҳолай оладиган, 
зийрак, йирик давлатлар орасида ўзаро манфаатлар тўқнашадиган 
жиҳатларни кўра билувчи шахс сифатида элчилик вазифаси тўғри 
юкланганини кўрсатади. Ҳатто у бу сафар ҳам Бухородан Россия 
империясига жўнаб кетиш олдидан яна турк султони ҳузурига 
ўзининг тез орасида Истамбулга етиб бориши ҳақидаги хабарни 
етказиш учун икки нафар вакилини жўнатган эди. 
У Россия империяси пойтахтида турган вақтида, яъни 1780 
йилнинг июнида ўзининг Усмонийлар давлати ҳудудига ҳаж сафари 
мақсадида ўтиш учун ҳамда умуман ҳажга йўл олган бухоро-
ликларнинг Россия ҳудуди орқали тўсиқларсиз ўтиб кетишлари 
учун императордан рухсат сўрайди. Элчининг бу илтимосига 
император томонидан ижобий жавоб қайтарилади. 1780 йил 7 
августда импертор Екатерина II Царское Селода туриб, элчи 
яшаётган уйга хат жўнатади. Хатда Эрназар Мақсуд ўғлига Санкт-
Петербургдан жўнаб кетиши учун рухсат берилган эди. Император 
унинг 4 ойлик йўл ва озиқ-овқат харажатлари учун 1200 рубль 
миқдорда маблағ ажратиш, империя пойтахтидан йўлга чиқиб, 
Херсон орқали Қора денгиз билан Истамбулга ўтиб кетиши учун 
барча шароит яратиб бериш ҳақида буйруқ беради. Яна у одат 
бўйича элчиларга кетиш олдидан берилиши лозим бўлган пул 
маблағи билан ҳам таъминланади. Бу 2 минг рубль бўлиб, бошқа 
хивалик ёки бухоролик элчиларга берилган миқдордан кўп бўлган. 
Шунингдек, унга юқори сифатли мис ҳарид қилиш учун ҳам ижозат 
берилган. 
Эрназар Мақсуд ўғли шу тарзда Россия ҳукумати томонидан 
катта ҳурмат-эҳтиром билан битта таржимон, бир нафар сержант, 
уч нафар оддий аскар кузатувида ҳамда 69 та от, озиқ-овқат, 
йўл харажатлари учун пул маблағи билан таъминланган ҳолда 
пойтахтдан кузатиб қўйилади. Яна у ҳукумат томонидан совға 
сифатида тақдим этилган битта карэта, ўғли ва ўзи учун қундуз 
терисидан тайёрланган икки дона қимматбаҳо пўстинни қабул 
қилади. 1880 йилнинг октябрида Қора денгизда 2 та юнонлар 


25
кемасини ижарага олиб, Истамбулга сузиб кетади. Кемаларнинг 
бирига Эрназар Мақсуд ўғли ва унинг атрофидаги ҳамроҳлари 
жойлашади, иккинчисига карэта жойлаштирилади. Элчи шу тарзда 
эҳтиромда ўз ҳамроҳлари билан Усмонийлар ҳудудига Истамбулга 
ўтиб кетади. Бухоро хони Абулғози Муҳаммад Баҳодирхон (ваф. 
1795–96; ҳукмронлик йиллари 1758–1785) Россия императорига 
мактуб жўнатиб, элчи Мулла Эрназарнинг Усмонийлар давлати 
ҳудудига муносиб кузатиб қўйгани учун миннатдорчилик билдирган 
эди.
Россия империяси ҳукумати ўзининг Истамбулдаги вакили 
А.С.Стахиевга Эрназар Мақсуд ўғлининг бу шаҳардаги кейинги 
ҳатти-ҳаракатини сездирмасдан кузатиш, унинг кимлар билан 
қандай мазмунда музокара олиб боргани ҳақида маълумот тўплаш 
ва ҳукуматни бу маълумотлардан хабардор қилиш ҳақида махсус 
кўрсатма жўнатади. АС. Стахиев ҳам ўз навбатида кузатуви 
давомида элчининг Истамбулдаги фаолияти ҳақида тўплаган 
маълумотларни ёзиб, уни хабарнома сифатида Россия империяси 
ҳукуматига тақдим этади. Бу хабарномада ёзилишича, Эрназар 
Мақсуд ўғли турк султонидан Ўрта Осиё мусулмонларининг Басра 
орқали ҳаж сафарларини оширишга ёрдам беришни сўраган, 
ўзининг эса келгусида шу вилоят билан фаол савдо алоқалари 
ташкил этиш истаги борлигини айтган, у султонга тақдим этган 
Бухоро хони хати мазмунида хонлик ҳудудига тез-тез босқинчилик 
қилиб келаётган калмоқлар устидан шикоят ҳам қилинган.
Хуллас, мулла Эрназар Мақсуд ўғлининг Усмонийлар империя-
си га қилган элчилик миссиясининг мақсади Бухоро билан Усмоний-
лар ўртасидаги савдо алоқасини ривожлантириш, карвон йўллари-
даги қароқчилик масалаларини ҳал этиш ва Россия-Усмонийлар 
чегараси орқали ҳажга йўл олган Ўрта Осиё зиёратчиларининг 
тўсиқларсиз ўтишини таъминлаш мақсади ётар эди. 1780 йилнинг 
октябрь-ноябрь ойларида Эрназар элчи Усмонийлар давлат вазири 
билан икки тарафнинг ўзаро сиёсий, савдо алоқаларига доир 
масалаларда музокара олиб боради. Унинг бир йўла Макка ҳажини 
амалга ошириш нияти ҳам бор эди. Афсуски, у Истамбулдан Макка 
томонга йўлга чиқиб, ўзининг шахсий ниятига – ҳаж амалларини 
бажаришга улгурмай 1781 йилнинг сентябрида йўлда Куняда 
касалланиб қолади ва шу туфайли вафот этади. У билан бирга 


26
бўлган ўғли Муҳаммадшариф Маккага сафарини давом эттиради. 
У ҳаж амалларини адо этиб, яна Истамбул шаҳрига қайтади. 1783 
йилда Муҳаммадшариф Эрназар ўғли Истамбулда турк султон 
вазири томонидан берилган йўлланма хатни олади ва яна Россия 
орқали Бухорога қайтиш ниятида йўлга чиқади. Турк вазири 
Муҳаммадшариф Эрназар ўғлига берган йўлланма хатида унинг 
Бухорога қайтиб кетиши учун Россия ҳукуматидан амалий ёрдам 
бериш сўралган эди ва бу амалга оширилади.
Элчи Эрназар Мақсуд ўғлининг император Екатерина II номига 
Россиянинг турли шаҳарларига савдо иши билан келган бухоролик 
мусулмонларнинг Маккага ўтиб кетиши учун ижозат сўраб қилган 
мурожаати ҳам инобатга олинади. 1781 йилнинг июнида, элчининг 
Москвада қолган укаси Авазберди Мақсуд ўғли (у Бухородан Эрназар 
Мақсуд ўғли карвонига қўшилиб келган эди) ҳам Россия ҳукмдоридан 
ҳаж сафари учун изн сўрагани ҳақида тарихий маълумотлар 
мавжуд. У ўз мурожаатида акаси Эрназар Мақсуд ўғлининг ҳам 
императорга бу ҳақида илтимос қилгани ҳақида эслатиб ўтади. 
Эрназар Мақсуд ўғлининг элчилик миссияси аллақачон Россия 
ҳудудидан чиқиб кетганига қарамасдан, у акасининг элчилигига 
тегишли бўлган масала – Ўрта Осиё мусулмонларининг Маккага 
ҳаж мақсадида Россия империяси ҳудудидан эркин ўтиб-қайтиши 
учун рухсат олишга доир вазифани бажаришда давом этган. 
Чунончи, Россия империяси Ташқи сиёсати давлат архивининг 
Авазберди Мақсуд ўғлига оид ҳужжатлар тўпламида ёзилишича, 
у Россия империяси Ташқи ишлар коллегиясига мурожаат қилиб, 
ҳукуматдан Москва, Қозонь, Оренбург каби шаҳарларда савдо 
иши билан машғул бўлган бухороликларнинг Макка зиёрати 
учун Россия орқали эркин ҳаракатланишини таъқиқламасликни 
сўраган. У бу мурожаат хатига ўзи билан Москвада бўлиб турган, 
ҳажга бориш ниятидаги 21 нафар бухороликларнинг исмлари қайд 
этилган қуйидаги рўйхатни ҳам илова қилган: 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling