Гулдона таниева император кема


МУЛЛА ЭРНАЗАР МАҚСУД ЎҒЛИ КИМ ЭДИ?


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/17
Sana04.05.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1424260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги

МУЛЛА ЭРНАЗАР МАҚСУД ЎҒЛИ КИМ ЭДИ?
Эрназар Мақсуд ўғли XVIII аср иккинчи ярмида яшаган, асли 
бухоролик, йирик савдогар бўлган. У Россия, Сибирь, Ҳиндистон, 
Хуросон, Эрон, Туркиянинг йирик шаҳарларига ўз карвони билан 
қатнаган ва бунинг натижасида Ўрта Осиёни қўшни мамлакатлар 
билан боғлайдиган халқаро савдо алоқа йўллари йўналишлари, 
улардаги шарт-шароитлар борасида катта тажриба тўплаган, кенг 
дунёқарашга эга шахс эди. Мулла Эрназар Мақсуд ўғли жуда кўп 
марта ҳам савдо иши билан, ҳам расмий элчи сифатида Россия 
императорлари ҳузурида бўлган. Хусусан, 1762 йилда савдо 
иши юзасидан расмий элчи сифатида қозоқ хони Нуралихон 


10
(1710–1790; ҳукмронлик йиллари 1748–1786) номидан Петр III 
(1728–1762; ҳукмронлик йиллари 1761–1762) ҳузурида, Бухоро 
хони Абулғози Муҳаммад Баҳодирхон номидан 1774–1776 йилда 
биринчи марта, 1779–1780 йилда иккинчи марта Екатерина II 
(1729–1796; ҳукмронлик йиллари 1762–1796) саройида бўлган. У 
1745 йилдан бошлаб, узоқ йиллар давомида Россияга савдо иши 
билан қатнаб келган. Ҳатто императорларнинг шахсий топшириғига 
биноан, элчининг таъбири билан айтганда, “ҳаёти ва маблағини 
аямасдан”, Бухоро, Ҳинд, Хуросон ва бошқа ҳавфли жойларда 
бўлган ва уларнинг буюртмаларини келтириб турган. У 35 йил 
давомида, яъни умрининг охиригача Россия императорлари, айниқса 
Елизавета (1741–1761) ва Екатерина II билан савдо иши юзасидан 
фаол ҳамкорлик қилиб келган. У 1754 йилда Россий императори 
Елизавета Петровна қабулида бўлиб, у билан суҳбатлашади. Бу 
суҳбат натижасида императорда Эрназар Мақсуд ўғлига бўлган 
ишонч пайдо бўлади. Император унинг зиммасига келгуси қиш 
фаслигача ўзи учун тиббиётга доир айрим моллар ва бошқа ноёб 
буюмларни етказиш топшириғини юклайди. Эрназар Мақсуд ўғли 
эса бу топшириқни аъло даражада бажаради.
Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, XVI-XIX асрларда Россия билан 
Ўрта Осиё асосан Астрахань шаҳри орқали боғланган (Астрахань 
– XIII асрда Волга дарёсининг қуйи оқими чап қирғоғида Ҳожи 
Тархон қишлоғи ўрнида пайдо бўлган шаҳар. XV аср ўрталаридан 
Астрахань хонлигининг маркази. XVI аср ўрталарида Россия 
томонидан босиб олинган ва Астрахань губерниясининг маъмурий 
маркази бўлган. То XVIII аср ўрталаригача Ўрта Осиё билан 
Россия шаҳарларини боғлаган асосий савдо ва шимолий ҳаж йўли 
ҳисобланган). Бу йўналиш Ўрта Осиё мусулмонларининг Маккага 
ҳаж сафарларини амалга оширадиган асосий йўллардан бири 
сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этган. Шунингдек, 1743 йилда 
дастлаб Россия империясининг ҳарбий қалъаси сифатида бунёд 
этилган Оренбург шаҳри ҳам XVIII асрнинг иккинчи ярмидан 
бошлаб Ўрта осиёлик савдогар ва зиёратчилар учун худди шундай 
аҳамиятга эга бўлиб борди (шаҳарнинг номи Орь дарёси номидан 
олинган бўлиб, у Россия империясининг ҳарбий қалъаси, Оренбург 
губерниясининг маъмурий маркази ҳисобланган, бу ерда энг 
йирик божхона постларидан бири ташкил этилган. Ўрта осиёлик 


11
савдогарлар, элчилар қаторида ҳаж зиёратчилари ҳам асосан шу 
божхонада рўйхатдан ўтказилган).
Эрназар Мақсуд ўғлининг савдогарлик фаолияти ва элчи 
сифатидаги хизмати мана шу халқаро алоқа йўли билан боғлиқ 
ҳолда тарихий ҳужжатларда ўз изини қолдирган. 
Унинг элчилик фаолиятига доир дастлабки маълумот Россия 
империяси Ташқи сиёсат архивининг 1762 йилга доир тарихий 
ҳужжатида учрайди. Шу йилнинг 6 июнь санаси билан Россия 
Ташқи ишлар коллегияси девонхонасида рўйхатга олинган бу 
ҳужжатда ёзилишича, у ана шу йилда Санкт–Петербургга Петр 
III ҳузурига қозоқ хони Нуралихон номидан элчи бўлиб келган. 
Яъни унинг собиқ император Елизаветта номига Эмба ва Ёйиқ 
дарёлари оралиғида чорва боқиш масаласида ўзаро келишиб олиш 
мақсадида ёзган хатини олиб келган эди. Шу билан бирга Эрназар 
Мақсуд ўғли Петр IIIга бутун Бухоро мусулмонлари номидан ўзи 
ёзган мактубни ҳам топширади. У ушбу мактубда имперторни 
тахтга ўтиргани билан табриклаб, собиқ император Елизаветта 
топшириғи билан Ҳиндистон, Бухоро, Хива, Хуросон ва бошқа 
хавфга тўла жойларда бўлгани ҳақида баён қилади. Аслида 
мактубни ёзишдан мақсад “Бухоро халқининг буюк илтимоси” – 
ҳаж мақсадида Маккага Астрахань орқали эркин ҳаракатланиш 
учун императордан рухсат олиш ҳақидаги илтимосини етказиш 
бўлган. Ҳатто у Рус ҳукуматидан ўша вақтда серқатнов саналган 
Оренбург, Манғишлоқ йўлларидан зиёратчиларнинг эркин 
ўтишларини кафолатловчи давлат муҳри туширилган расмий 
рухсатнома беришни ҳам сўраган эди. Шуниндек, унинг бу хатида 
Ўрта осиёлик ҳаж зиёратчилари учун Астрахань шаҳрида масжид 
қуриш таклифи ҳам баён қилинган эди. 
Ундаги билим, тажриба ва тадбиркорлик каби шахсий 
хусусиятлар ва журъат бутун Бухоро мусулмонлари номидан ўзи 
мактуб ёзиб, уни Россия императори ҳузурига олиб киришига ҳам 
имкон берган эди. Шунингдек, мактубда у келгунга қадар, яъни 
1762 йилгача Россия империяси ҳудудидан зиёратчиларнинг Макка 
томонга ўтишига рухсат берилмагани, 1751 йилда Астраханга 
келган хивалик элчи (бу ҳужжатда номи ёзилмаган) ҳам Макка 
зиёратига йўл олган хиваликларнинг Астрахань орқали ўтишлари 
учун ижозат сўрагани, бу илтимос ҳам рад этилгани ҳақида баён 


12
қилинган. Мулла Эрназарнинг ана шу шахсий ташаббуси ва ҳаракати 
охирги ўн йиллик даврида бу борада биринчи натижани берган эди. 
Ундан кейинги даврда ҳам мулла Эрназарнинг то вафотига қадар, 
яъни 1780 йилларгача унинг ҳам савдогар сифатида, ҳам расмий 
элчи сифатида Россия императорлари билан ҳар иккала масалада - 
йўлларда савдогар ва ҳаж зиёратчиларининг эркин ҳаракатланиши 
ҳамда уларнинг Россия шаҳарларида тўсиқларсиз савдо қилиши 
масалаларига доир олиб борган музокаралари муваффақиятли 
кечган. Ўрта Осиё шаҳарлари билан ўзаро савдо алоқаларидан 
манфаатдор бўлган Россия императорлари унинг бу масалалар 
борасидаги таклифлари ва фикрлари билан ҳисоблашган. Чунки 
Россия билан Ўрта Осиё, Ҳиндистон шаҳарлари ўртасидаги карвон 
йўлларидаги оғир шароит сабабли рус савдогарлари бу йўналишда 
фаол эмас эди. Россиянинг бу йўналишда савдо айланмаси асосан 
Ўрта Осиёнинг тажрибали, иродали, билимли ва тадбиркор 
савдогарлари фаолиятига боғлиқ бўлиб қолган эди.
Ўртадаги ишончни, шунингдек, Россия ташқи савдо алоқала-
рининг катта қисми Ўрта Осиё хонликлари ҳисобига тўғри 
келишини ҳисобга олган Екатерина II мулла Эрназар элчи билан 
ўзаро манфаатли келишувларни тузган, дейиш мумкин. Бундан 
ташқари, мулла Эрназар ўзининг мавжуд вазиятга тўғри баҳо бера 
олиш ва муаммоларни ҳал қилишда асосли қарор қабул қила олиш 
қобилияти билан, шунингдек, Ўрта Осиё билан Россия шаҳарларини 
боғлаган карвон йўлларидаги йўлтўсар тўдалар хавфини бартараф 
этишга доир яхши таклифлари билан императорни қойил қолдирган 
эди. 
Ана шундай тажриба, билим ва ирода соҳиби Эрназар Мақсуд 
ўғли нафақат Россия императорларининг ишончига, балки 
ҳукуматнинг кўзга кўринган кўпчилик амалдорлари ишончига ҳам 
сазовор бўлган эди. У Оренбург генерал губернатори И. Рейнсдорф 
билан ҳам савдо иши бўйича жуда яқин ҳамкор бўлган. Бир сафар 
Оренбургга келганда Генерал-губернатор унга Бухоро, Хива қўл 
бозорларидан рус миллатига мансуб қўллардан сотиб олиб, ватанига 
қайтариш иши бўйича алоҳида буюртма беради. 1775 йилда Мулла 
Эрназар шу топшириққа мувофиқ ўз маблағи ҳисобидан 21 нафар 
рус миллатига оид бўлган қулларни Бухоро, Хива шаҳарларидан 
харид қилиб, Россияга олиб боришга муваффақ бўлган эди. 


13

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling