Гулдона таниева император кема


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/17
Sana04.05.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1424260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги

жанубий йўналишлардаги ҳаж йўллари ҳам мавжуд бўлганини 
эслатиб ўтиш жоиз. 
Астрахань шаҳри эса йирик транзит савдо маркази сифатида 
гeoсиёсий жиҳaтдaн доим Рoссияни ҳaм, Усмoнийлaр империясини 
ҳaм бирдeк қизиқтириб келган. Россия империяси томонидан Ўрта 
осиёликларнинг Астрахань орқали Усмонийлар давлати (Туркия) 
сарҳадларига (Макка ва Мадина шаҳри унинг ҳудудида бўлган) ўтиб 
кетишига қўйилган таъқиқлар империянинг ҳаж зиёратчиларидан 
хавфсираши оқибатида 1768-1774, 1789-1791 ва 1828-1829 йилларда 


9
бўлган Россия-Туркия урушлари натижасида янада кучайтирилган 
эди. Бухоролик савдогар мулла Эрназар Мақсуд ўғли расмий элчи 
сифатида ўз зиммасига икки марта Ўрта Осиё шаҳарлари билан 
Россия шаҳарларини боғлаган карвон йўлларидаги ана шу каби 
хавфларни бартараф этиш вазифасини олган эди. 
Хуллас, мавжуд сиёсий вазиятга қараб, айрим вақтларда 
карвонлар ва йўловчиларнинг бегона давлатлар ҳудудидан 
ҳаракатланиши учун рухсат берилган бўлса, айрим вақтларда эса 
таъқиқланган. Халқаро карвон йўлларидаги қатновнинг қандай 
бўлиши кўпинча расмий элчилар фаолиятига боғлиқ бўлган. XVIII 
асрда шимолий йўллардаги савдо ва ҳаж карвонлари қатновига 
қароқчилар ҳужуми, божхоналарда узоқ вақт ушлаб турилиш
турли давлатлар ҳудудига кириш ёки уларда ҳаракатланишнинг 
таъқиқланиши каби тўсиқлар Ўрта Осиё ҳукмдорлари ва ҳатто 
айрим йирик савдогарларнинг қўшни давлат ҳукмдорлари билан 
музокаралар олиб боришга мажбур этган. Ана шу мавжуд вазият 
савдогарлар орасидан тадбиркор, зийрак, узоқни кўзлайдиган 
шахсларнинг етишиб чиқишига замин яратган. Ана шундай шароит 
шакллантирган бухоролик мулла Эрназар Мақсуд ўғли XVIII асрда 
Ўрта Осиё шаҳарларини бошқа минтақалар билан боғлайдиган 
йўллардаги тўсиқларни бартараф этиш йўлларини яхши англаган 
чуқур билимли, ҳатто бу масалага Россия имперторларининг, Турк 
султонлари ва Қозоқ хонларининг эътиборини жалб эта олган 
тадбиркор ватандошларимиздан бири бўлган. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling