Гулдона таниева император кема
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шнява
государевы бусы) кемалар Астрахандан Манғишлоқдаги Қара-
ғангача бир йилда икки марта қатнаб турган. Бухоролик ва хивалик йирик савдогарлар бу кемаларга пул тўлаб ўз молларини Астрахангача олиб борган. Астрахань-Манғишлоқ оралиғида сузган кемаларнинг яна шмак - елканли денгиз кемаси, бус ёки “царский бус” деб номланган тури ҳам мавжуд бўлган. У битта яхлит дарахт танасини йўниб тайёрланган, бурни учли, битта елканли, товарлар учун алоҳида омборга эга катта қайиқ саналган. Шнява деб номлангани эса икки елканли денгиз кемаси шхунага ўхшаш қилиб ясалган. Галиот унча катта бўлмаган, икки ёки бир елканли денгиз савдо кемаси бўлса, расшива туби ясси, елканли катта ҳажмдаги кема бўлган. Яна икки елканли ҳарбий ва савдо денгиз кемаси - брегантин ва шкоут каби турларидан ҳам кенг фойдаланилган. Уларнинг Каспийда сузиши учун аксарият ҳолларда йўлни яхши биладиган асли астраханлик бўлган йўлбошчилар, яъни лоцманлар ҳамроҳлик қилиб, йўл кўрсатиб бошқариб борган. Бизда Эрназар Мақсуд ўғлининг императордан совғага олган кемадан фойдалангани ёки фойдаланмагани ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас. Лекин Эрназар Мақсуд ўғли билан Россияга келган унинг укаси Авазберди Мақсуд ўғли ҳақидаги тарихий бир ҳужжатда Бухоро элчисининг бу кемадан фойдаланганига ишора қилувчи жиҳат кўзга ташланади. 1777 йилга доир бу ҳужжатда Эрназар Мақсуд ўғлининг Бухорога қайтиб кетгани, унга ҳақиқатан кема совға қилингани, Санкт-Петербургда қолган укаси Авазберди Мақсуд ўғлига (у элчилик тугагач, Эрназар элчининг рус асирлари ва қимматбаҳо тошлар учун сарфланган шахсий маблағини императорда ундириб қайтиш учун Санкт-Петербургда қолдирилган эди. Бу ҳақида юқорида гапирилди) ҳам бироз вақтдан сўнг “Астраханга акасининг ёнига” қайтиш учун рухсат этилгани ёзилган. Унга пойтахтдан жўнаш олдидан муайян миқдорда пул маблағи ва олтин соат совға қилинган ҳамда ҳарбий қўриқчилар 20 ҳамроҳлигида Астраханга жўнатилган. Ҳужжатда “Астраханга акасининг ёнига” жумласининг ишлатилганидан шундай хулосага келиш мумкинки, Эрназар Мақсуд ўғли 1777 йилда Астраханга яна ташриф қилган. Бу сафар у император совға қилган шахсий кемасида келган бўлиши мумкин. Шунингдек, тарихий маълумотларга қараганда, ўша даврда Астрахань-Манғишлоқ ўртасида қатнайдиган кемалар манзилга бир марта бориб қайтгач, таъмир талаб бўлиб қолган ёки қайтадан қуришни талаб этган. Балки Эрназар Мақсуд ўғли ҳам ўз кемасида Манғишлоқ-Астрахань оралиғида бир марта қатнаб, у ишдан чиққач, қайта таъмирлаб яна Каспийда сузиш учун кемасоз муҳандислар хизматига эҳтиёж сезгандир. Бу масала келгусидаги тадқиқотлар орқали ўз ечимини топади. У Россия-Бухоро ўртасида мавжуд вазиятларга қараб ҳам қуруқлик орқали карвонларда, ҳам денгиз орқали ўз кемасида юк ташиган. Лекин орадан уч йил ўтгач, яъни 1779 йилда Эрназар Мақсуд ўғли Россияга яна иккинчи бор элчи сифатида келганда 24.953 рубль 27 копеек миқдордаги молларини ўз кемасида эмас, балки Оренбург орқали ўтган қуруқлик йўли билан карвонда олиб келган эди. Муҳими шуки, нима бўлганида ҳам у ўз ақли, тадбиркорлиги ва хизматлари эвазига Россия императорининг юксак совғасига муяссар бўлган эди. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling