Гулдона таниева император кема
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Царские бусы”
(Н.Б.Байкованинг “Россия билан Шарқ ўртасидаги иқтисодий
алоқалар тарихидан” (Тошкент. 1964.) асарида берилган) 18 Маълумки, Каспий денгизида Манғишлоқ-Астрахань орали- ғидаги сув йўлида асосан Россия империясига қарашли кемалари қатнаб турган. Бу даврда Ўрта Осиё савдогарлари денгизнинг Манғишлоқдаги Қараған ва Қабоқли бандаргоҳларида Россия кемалари келишини кутиб узоқ вақт қолиб кетар эди. Тарихий маълумотлар Ўрта Осиё савдогарларининг Россия ҳукуматига Каспийда кемалар қатновини кўпайтиришни сўраб тез-тез мурожаат қилиб турганини тасдиқлайди. Бу ҳақида тадқиқотчи олим Б.А.Ахмедов ҳам ўз асарида қайд этиб ўтган. Масалан, 1641 йилда Балх элчиси хожа Иброҳимнинг Бухоро ва Хива элчилари билан бирга Қараған пристанидан Россия давлатига қарашли “казенний кема”ларга ўтириб, Астраханга етиб олганини ёзади. Тарихчи Н.Б.Байкова эса Россия архивлари ҳужжатларига асосланиб, XVI асрдаёқ Россия давлати Каспий денгизида ўзининг “Царские бусы” деб аталувчи кичик савдо флотига эга бўлгани, ундаги кемалар сони 3-7 тадан ошмагани ва бу кемалар бир йилда икки марта – баҳор ва кузда қатнагани ҳақида қайд этиб ўтади. Шу боисдан ҳам Ўрта осиёлик савдогарлар Россия ҳукуматидан доим кемалар ва қатновлар сонини кўпайтиришни сўраб мурожаат қилгани ҳақида кўплаб тарихий маълумотлар мавжуд. Масалан, Россия Федерациясининг Қадимги актлар Марказий давлат архиви фондларида сақланаётган 1667 йил 19 декабрь санасига оид, Хива элчиси Пўлат Муҳаммад Розум ўғлининг Россия империяси давлат маъмурлари саволларига берган жавоблари қайд этилган ҳужжатда унинг Астрахандан Манғишлоқдаги Қараған пристанига кемалар қатнови суст эканлигига доир маълумоти ҳамда агар кемалар сони кўпайтирилса, бу қатнов тезлашиши ҳақидаги таклифи баён қилинган. Шунингдек, 1762 йилда Каспий орқали Россияга қарашли кемада сузиб Астраханга келган, кейин у орқали Москвага борган Хива элчиси Аллашукурбой келтирган хатда Россия ҳукуматидан Манғишлоққа тез-тез кема жўнатиб туриш сўралган ва бухоролик, хивалик савдогарларнинг бу кемаларни кутиб Манғишлоқда йиллаб қолиб кетаётгани айтилган. Фақат хивалик, бухоролик савдогарлар томонидан эмас, балки ўша даврда Каспий бўйида яшайдиган айрим туркман уруғлари томонидан ҳам шу мазмундаги мурожаатлар жуда кўп бўлган. Масалан, Россия Федерацияси архивларидаги айрим ҳужжатларда 1717, 1741, 1746 йилларга оид 19 айрим маълумотлар Каспийнинг шарқий бўйида яшаган туркман- лар империя ҳукуматига Манғишлоққа нон, ун ва туркман уруғла ри эҳтиёжига кўпроқ керак бўладиган бошқа тансиқ моллар ортилган кемаларни жўнатишни сўраб тез-тез мурожаат қилиб турганини тасдиқлайди. Ўша даврда Россия империясига қарашли елканли (парусные Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling