Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet113/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Мавзуга оид қисқача хулосалар
1. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш таҳлили ва прогнозлаш - минтақавий ривожланишни бошқариш бўйича ишларнинг бошланғич нуқтаси. Оддий прогноз асосида минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадлари белгилаб олинди, минтақавий иқтисодий комплексни ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ва устуворликлар белгилаб олинди.
2. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим кўрсаткичлари иқтисодиётнинг динамикаси, тузилиши ва самарадорлиги, молиявий ҳолати, пул муомаласи, товар ва қимматбаҳо қоғозлар бозори, нархларнинг ўзгариши, иш билан бандлиги, аҳолининг турмуш даражаси, ташқи иқтисодий алоқалар ва бошқаларни тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисобланади.
3. Минтақада режалаштириш объекти ўз ҳудудида жойлашган саноат комплексидир ва режалаштириш мақсади ишлаб чиқариш эҳтиёжларига ва ижтимоий масалаларни ҳал этишга асосланган ҳолда уларнинг самарали ва мутаносиб ривожланишини таъминлашдан иборат.
4. Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини аниқлаш учун иқтисодиётнинг асосий ва анъанавий усулларидан бири бу ҳудудларнинг таҳлил қилишдир.
5. Ижтимоий-иқтисодий таҳлил жараёнида минтақанинг табиий-ресурс потенциали ҳар томонлама баҳоланади, бу минтақа иқтисодиёти ривожланиш даражасига, минтақанинг мавжуд ресурс салоҳиятига ихтисослашганлигини ёки мос келмаслигини баҳолаш учун амалга оширилади.
6. Минтақавий иқтисодий ривожланишнинг манба ва демографик шарт-шароитларини таҳлил қилиш жараёнида минерал хом ашё, ёқилғи-энергетика, минтақанинг ер, сув ва ўрмон ресурсларини инвентаризация қилиш амалга оширилади
Назорат саволлари
1. Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлашнинг моҳияти нимада?
2. Минтақанинг прогноз ҳужжатларининг таркиби нималардан иборат?
3. Минтақанинг кенг қамровли иқтисодий прогнозининг хусусиятларини тушунтириб беринг?
4. Комплекс прогнозлаш воситалари нимадан иборат?
5. Иқтисодий объектлар динамикасини прогноз қилишда асосий методологик ёндашувлар нималардан иборат?
6. Бозор муносабатлари шароитида ҳудудий иқтисодиётга давлат қайси воситалар орқали таъсир кўрсатади?
7. Ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва тақсимлашнинг умумий схемасининг тузилишининг асосий элементларини кўрсатиб беринг?
8. Ҳудудни режалаштиришнинг таркиби ва тузилиши нималарни ўз ичига олади?
9. Стратегик режанинг ўзига хос хусусиятларини ва унинг асосий хусусиятларини аниқланг.
10. Стратегик режани ишлаб чиқишнинг қандай босқичлари мавжуд?
11. Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши концепциясини айтиб беринг?.
12. Ўзбекистоннинг субъектларининг иқтисодий ривожланишини таъминлашда қайси минтақавий ҳокимият ва маъмуриятлар муҳим рол ўйнаётгани ҳақида ўйланг?
13. Минтақавий ҳокимият органлари қандай усуллар ёрдамида ўз минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқмоқдалар?

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling