Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet196/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Сиёсий барқарорлик - маълум бир давлат ёки минтақада тинчликни таъминлашга қаратилган изчил сиёсат.
Транспорт инфратузилмаси – аҳолига хизмат кўрсатувчи автомобил тўхташ ва ёнилғи қуйиш шаҳобчалари, автостанциялар, кичик меҳмонхоналар, маиший хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш ва шу каби бошқа объектлар.
Технологик инновацияларнинг минтақавий даражасидаги махсус иқтисодий зоналар фаолиятининг асосий йўналиши - илмий-техник маҳсулотларни яратиш ва сотиш, уларни саноат мақсадларида фойдаланиш, шу жумладан синов партияларини ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш ва амалгаошириш, шунингдек дастурий маҳсулотларни яратишга қаратилган ҳудудлардир.
Туристик-рекреацион типдаги минтақавий даражадаги махсус иқтисодий зоналар – фаолияти маданий-тарихий мерос объектларини сақлаш, янгилаш ва улардан фойдаланиш, туризм индустрияси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, эксплуатация қилиш, санатория-курорт даволаш, тиббий реабилитация қилиш ва ободонлаштириш объектлари. Фуқароларнинг дам олиши, шунингдек, табиий шифобахш ресурсларни қазиб олиш ва улардан фойдаланиш.
Тариф сеткаси- бу, разрядлар шкаласидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирига ўз тариф коэффициенти берилган ва ҳар қандай разряднинг тариф сеткасида ишнинг мураккаблигига қараб биринчи разрядга нисбатан ишнинг неча марта мураккаблигини кўрсатиб туради.
Тадқиқот муаммоси- бу, ижтимоий зиддиятларни ҳал этиш ва уларни тартибга солиш учун турмушнинг бирон бир жабҳасини ўрганишга бўлган эҳтиёждир.
Тузилма- лотинча сўз бўлиб, нарсалар таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ, равишда жойлашиши, тузилишини билдиради.
Табиий монополия-корхонанинг технологик хусусиятлари сабабли маҳсулотга бўлган талабни қондириш рақобат мавжуд бўлмаган шароитда самаралироқ амалга оширилувчи товар бозорининг ҳолати.
Табиий бойлик - миллий бойликнинг табиатда мавжуд бўлиб, инсоният томонидан фойдаланишга жалб қилинган табиат ашёлари ва кучлари (ер, қазилма бойликлар, ўрмонлар, сув ва бошқалар).
Тўлов баланси - мамлакат резидентлари (уй хўжаликлари, корхоналар ва давлат) ва чет элликлар ўртасида маълум вақт оралиғида (одатда бир йилда) амалга оширилган барча иқтисодий битимлар натижасининг тартиблаштирилган ёзуви.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling