Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet193/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Минтақанинг рақобатбардошлилиги - бу минтақавий иқтисодиётнинг ушбу корхоналарда банд бўлган аҳолининг юқори турмуш даражасини таъминлайдиган фаолиятда барқарор ёки ўсиб бораётган бозор улушига эга бўлган фирмаларни жалб қилиш ва ушлаб туриш қобилиятидир.
Минтақанинг рақобатбардошлилиги - бу ҳудуд аҳолисининг юқори турмуш даражасини таъминлайдиган иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш қобилиятидир.
Минтақанинг рақобатбардошлилиги - бу ҳудуднинг ташқи бозор талабларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, шу билан бирга ўз аҳолисининг юқори ва барқарор даромад даражасини ушлаб туриш қобилиятидир. Халқаро рақобат шароитида ҳудудларнинг юқори даромад ва иш билан таъминланиш имкониятлари.
Минтақавий даражадаги махсус иқтисодий зона - бу тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилган ҳудудий ажратилган мажмуа. Агросаноат типидаги минтақавий даражадаги махсус иқтисодий зоналар асосан юқори рентабелли, рақобатбардош қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга қаратилган ҳудудлардир.
Миллий валюта тизими - бир мамлакатда валюта муносабатларини ташкил қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклидир.
Минтақавий хавфсизлик - маълум бир минтақага оид хавфсизлик. Масалан, марказий осиёда хавфсизлик, яқин шарқ хавфсизлиги.
Оддий такрор ишлаб чиқариш- ишлаб чиқариш миқёсларининг ўзгармаган ҳолда такрорланиши.
Оралиқ маҳсулот- ишлов бериш, қайта ишлаш ва қайта сотиш мақсадларида сотиб олинган маҳсулотлар.
Омиллари - бу, меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлантирувчи кучлар ёки сабабларидир.
Оператор меҳнати - асосан техник ижрочиларнинг ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини ахборотли таъминлаш учун зарур бўлган стереотипли (бир хилдаги), такрорланувчи оператсияларни бажариш бўйича меҳнатидир.
Орқага чекиниш стратегияси - бу стратегия корхонанинг ўз рақобатдошларидан кўрсаткичлар жиҳатидан орқада қолаётганини сезса, бу ҳолда бозорда ҳаракатни тўхтатиши маъқул ҳисобланади, собиқ шериклар билан алоқани узмаслик мақсадга мувофиқдир.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling