Осиё тараққиёт банки (ОТБ)-1966 йилда Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.
Озиқ-овқат хавфсизлиги- давлатнинг мамлакат ва унинг минтақаларини озиқ-овқат билан таъминлаш тизимида турли табиий офатлар ва фавқулотда холатлар натижасида юзага келадиган бузилишларни олдини олишга бўлган қодирлигини кўзда тутади. “Хуфёна иқтисодиёт”- бу жамият томонидан назорат қилинмайдиган товар моддий бойликлар ва хизматларнинг харажати. Алоҳида фуқаролар ва ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги давлат бошқарув органларидан яширинадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ҳам ифодалайди.
Парадигма (грек. парадигма-мисол, намуна)-фаразлар, концепциялар, гипотезалар, моделлар, назарияларнинг соддалаштирилган мажмуаси.
Прагматик-иш, ҳаракат, фаоллик хусусияти.
Превентив қўллаб-қувватлаш ва ликвидлик линияси - иқтисодий сиёсати асосланган ва ишончли иқтисодий детерминатларга эга бўлган мамлакатлар учун инструмент бўлиб, бозор, шу жумладан молия секторини барқарорлиги, мустаҳкам асосдаги ташқи иқтисодий позиция ва иқтисодий сиёсатга кредит бериш шартидир.
Пакетдаги лизинг. Мавжуд ишлаб чиқариш иншоатлари ва бинолар кредитга берилиб, зарур бўлган машина ва ускуналар эса ижарачига ижара шартномаси асосида берилади.
Пенсия фондлари. Пенсия фондларига инвестиция фондларининг махсус турлари сифатида қараш мумкин.
Ресурс - сўзи француз тилидан олинган булиб, “яшаш воситаси” деган маънони англатади. Ресурс деганда табиий жисмлар ва фойдаланиладиган энергия турлари тушунилади.
Рецессион фарқ - ялпи сарфларнинг соф миллий маҳсулот ҳажмидан кам бўлган миқдори.
Реэкспорт - бирор бир мамлакат бошқа мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни ўз истеъмоли учун эмас, балки учинчи мамлакатга қайта сотиш учун харид қилиши.
Рентинг - мулкни бир кундан то бир йилгача бўлган қисқа муддатга ижарага беришни назарда тутади.
Ратификация - Ўзбекистон конституциясига мувофиқ ўзбекистоннинг халқаро шартномалари олий мажлис томонидан ратификация қилинади. Ўзбекистоннинг халқаро шартномасини ратификация қилиш тўғрисидаги олий мажлиснинг тўхтами-қарор шаклида қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |