Реинвестициялар – инвесторлар томонидан корхоналар фаолиятидан олинган фойдани ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида уни шу корхонага қайта киритиш.
Реновация – эскирган кўп қаватли уйларни (таркибий тузилмани) янгилаш, қайта тиклаш ёки бузмасдан таъмирлаш жараёни.
Расмий иқтисодиёт - бу давлат томонидан кузатиладиган ва назорат қилиниши мумкин бўлган иқтисодиёт.
Саноат кластери – бу маълум бир жуғрофий ҳудудда иш олиб борадиган, маълум бир соҳада фаолият кўрсатадиган ва турли хил ташқи алоқалар билан боғлиқ бўлган товарлар ва хизматларни етказиб берувчилар ва тегишли ташкилотлар. Кластер бир вилоят ёки шаҳаричида, шунингдек, бир қатор қўшни мамлакатларда жойлашган бўлиши мумкин.
Саноат ишлаб чиқариш туридаги минтақавий даражадаги махсус иқтисодий зоналар – бу асосан товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқариш ва (ёки) қайта ишлаш, сотиш, шу жумладан, импорт ўрнини босувчи, истеъмолчиёкисаноаттоварларинижаҳонваичкибозордарақобатбардошбўлганҳудудлардир.
Сертификат- масъул идоралар томонидан маҳсулотни экспертиза қилиш асосида берилувчи, маҳсулот сифатини белгиловчи ҳужжат.
Синергетика - фаннинг ҳар хил шохлари ички соҳаларини бирлаштирувчи фанлараро йўналиш. Бошқача номи-нотўғри чизиқли динамика.
Сўнгги қўшилган маҳсулоти - энг сўнгги қўшилган омил эвазига ўсган маҳсулот ҳажми.
Ссуда капитали бозори-пул шаклидаги капиталнинг фоиз тўлаш шарти билан қарзга бериш бўйича олди-сотди муносабати.
Синдикат-бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналарининг ўз маҳсулотларини ягона савдо тармоғи орқали сотишни ташкил этиш мақсадида тузилган корпоратив бирлашма.
Сальдо-муайян вақт давомида молиявий тушумлар ва сарфлар, экспорт ва импорт қиймати (савдо баланси сальдоси), хорижий тўловлар ва тушумлар (тўлов баланси сальдоси) ўртасидаги фарқ.
Самарали иқтисодий сиёсат - давлатнинг иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга қаратилган, ҳар томонлама асосланган, изчил ва ўзаро уйғунлаштирилган чора-тадбирлари мажмуи.
Do'stlaringiz bilan baham: |