Таркибий инқирозлар - иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва соҳалари ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликларни ифодаловчи иқтисодий ҳолат.
Технологик кооперативлаштириш - бу бир ва бир неча корхоналар ўртасида алоҳида жараёнларларни бажариш бўйича ҳамкорликдир.
Трест - турли ташкилотлар умумий ишлаб чиқариш мажмуига бирлашадиган ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилган бирлашма. Бунда улар акциялар назорат пакетини ёки ишонч асосидаги шартномани ишонч асосидаги кенгашга бериб, юридик, ишлаб чиқариш ва тижорат мустақиллигини йўқотади.
Технопарк - материалшунослик, электрон асбоб ва контроллерлар, озуқа ва биологик фаол қўшимчалар, дори воситалари соҳасида тадқиқотлар ўтказиш ва кичик инновацион ишлаб чиқаришлар ташкил этиш мақсадида барпо этилади. Технопарк фаолиятиметалларни қайта ишлаш технологияси, энергия тежамкорлиги, муқобил энергия манбалари ва электрон ўлчов асбоблари, робототехника, машинасозлик ва электроникани ривожланти-ришга хизмат қилади.
Унумли истеъмол - ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучидан фойдаланиш.
Умумий мувозанатлик - иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг, энг аввало ялпи талаб ва ялпи таклифнинг бир-бирига тенг келган ҳолати.
Услубият - илмий билишнинг тамойиллари тизими, йўллари, қонун-қоидалари ва аниқ ҳадислари.
Фойдали қазилма - ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришнинг ҳозирги даражасида саноатда фойдаланиш учун яроқли бўлган ер қобиғидаги табиий минерал моддалардир.
Филтрлаш- қабул қилувчига янада қулайлик яратиш мақсадида ахборотни маслаҳатлашган ҳолда ўзгартириш.
Франчайзер - франчайзи билан франчайзинг шартномаси имзоловчи йирик корҳона (корпорасия, фирма ва ҳоказо).
Фонд сиғими- фонд қайтимига тескари бўлган нисбат. Асосий ишлаб чиқариш фондлари ўртача қийматининг ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига нисбати сифатида ҳисобланади.
Факторинг- бошқа иқтисодий субъектларнинг қарздорлик буйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш муносабатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |