Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet200/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Қишлоқ (овул) - Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан номи, мақоми ва чегаралари белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишининг таркибий қисми бўлиб, асосан уй-жой, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари жойлашган, аҳолисининг асосий қисми қишлоқ ҳўжалиги ва унинг билан боғлиқ бўлган сохаларда банд ва сони икки юз кишидан ортиқ бўлган ҳудуд.
Қадриятлар - бу, субъект, жамият, синф, ижтимоий гуруҳнинг ҳаёт ва ишнинг асосий ва муҳим мақсадлари тўғрисидаги, шунингдек, ана шу мақсадларга эришишнинг асосий воситалари ҳақидаги тасаввурларидир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарихи (схемаси) - аҳолини жойлаштириш тизимларини ривожлантириш, табиатдан фойдаланиш, ҳудудларни, умумдавлат аҳамиятига молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва йўлларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжатлари.
Ўртача маҳсулот - жалб қилинган барча ишлаб чиқариш омилларининг бир бирлигига тўғри келадиган маҳсулот ҳажми.
Шаҳар ва посёлка чизиғи - аҳоли пункти ерларининг уларни ер фондининг бошқа тоифаларидан ажратиб турадиган, шаҳарсозлик ҳужжатларида белгилаб қўйилган ташқи чегараси;
Шаҳарсозлик - аҳоли пунктларини, аҳоли пунктлараро ҳудудларни режалаштириш ҳамда қуришнинг ижтимоий-иқтисодий, қурилиш-техника, архитектура-бадиий ва санитария-гигиена ва бошқа сохаларга оид ечимларининг йиғиндисини таъминловчи назарияси ва амалиёти;
Шаҳарсозлик регламенти - шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларнинг ер участкалари ва ўзга кўчмас мулк объектларидан фойдаланишнинг аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидалари билан белгиланган кўрсаткичлари ва турлари йиғиндиси;
Шаҳарсозлик фаолияти - давлат органлари ва юридик шахслар томонидан ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш турларини белгилаш ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкциясини амалга ошириш, бинокорлик материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш фаолияти;

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling