Шаҳарсозлик ҳужжатлари - ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатлар;
Шаҳар - Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан номи, мақоми ва чегаралари белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишининг таркибий қисми бўлиб, уй-жой бинолари, ижтимоий, ишлаб чиқариш, транспорт, муҳандислик ва бошқа мақсадлардаги бино ва иншоотлар зич жойлашган, шунингдек ўзига хос иқтисодий, тарихий, илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган, аҳолисининг асосий қисми саноат корхоналарида, давлат бошқаруви тузилмаларида, умумий ўрта ва олий таълим, фан ва маданият, молия-банк тизими муассасаларида банд бўлган ва сони ўн минг кишидан ортиқ бўлган ҳудуд;
Шаҳар посёлкаси - Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан номи, мақоми ва чегаралари белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишининг таркибий қисми бўлиб, уй-жой бинолари, ижтимоий, ишлаб чиқариш, транспорт, таълим, муҳандислик ва бошқа мақсадлардаги бино ва иншоотлар жойлашган, шунингдек ўзига хос саноат ёки илмийаҳамиятга эга бўлган, аҳолисининг асосий қисми саноат корхоналарида, илмий ва давлат бошқаруви муассасаларида банд бўлган ва сони икки минг кишидан ортиқ бўлган ҳудуд (туманларнинг маъмурий маркази вазифасини бажарувчи ёки аҳолининг асосий қисми банд бўлган сохага мутаносиб равишда саноат, курорт, илмий, темир йўл ҳўжалиги, балиқчилик, тоғ-кончилик, дала ҳовлилари посёлкалари);
Шахсий тажриба йиғилиши - ишчи бир ҳил жараённи кўп такрорлаши натижасида олинадиган устачилик ва ўз ишлаб чиқарувчанлиги ошиши.
Шахсий истеъмол - истеъмолчилик тавсифидаги неъматлар ва хизматлардан бевосита фойдаланишни, яъни уларнинг индивидуал тарзда истеъмол қилиниши.
Эмиграция - фуқароларнинг ўз мамлакатларидан бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб ўтиши.
Экстраверсия - (ехтра-ташқари) шахснинг шундай психологик хусусиятларини кўрсатиб берадики, бунда шахс ўзининг қизиқишларини ташқи омилга, ташқи объектларга қаратади, баъзан буни ўзининг қизиқишлари, шахсий аҳамиятини пасайтириш ҳисобига амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |