Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Минтақавий иқтисодиёт фанининг вазифалари


Download 5.55 Mb.
bet3/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

1.2. Минтақавий иқтисодиёт фанининг вазифалари
Минтақалар ривожланишидаги энг муҳим вазифалардан бири - турли ҳудудлар аҳолисининг турмуш даражаси бўйича тафовутларни бартараф этишдан иборат. Ушбу вазифани бажаришда ривожланиш даражаси паст бўлган ҳудудларни ривожлантириш учун махсус давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, табиий ресурсларга бой минтақаларда ҳудудий ишлаб чиқариш минтақаларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
У муайян ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тадқиқ этади, ижтимоий ва иқтисодий омилларни ўрганади. Минтақавий иқтисодиёт иқтисод назарияси, социология, тармоқлар иқтисоди, иқтисодий география, демография ва бошқа ижтимоий-иқтисодий фанлар билан узвий алоқадор.
Минтақавий иқтисодиётнинг вазифаси – миллий иқтисодиётнинг ҳудудий муаммоларини ўрганиш ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари ва механизмларини аниқлашдир.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ҳудудий муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишда самарали ёндошув тизими яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли Қарори мувофиқ мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди. Унга кўра4: секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида секторларнинг «туман (шаҳар) — вилоят — республика» тамойили асосида уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда фаолиятини назорат қилиш бўйича ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар ва солиқ идораларида вертикал бошқарув тизимини жорий этилди;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича республика даражасида ечиладиган муаммоларни ҳал этишга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этилди;
ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳудудий ва республика «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, уларда назарда тутилган тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар белгилаб борилмоқда. Албатта ушбу тадбирлар жойларда ҳудудий муамоларни бартараф этиш, қулай инвестицион муҳит яратилишида муҳим восита сифатида баҳоланмоқда.
Бу ҳолда, минтақавий иқтисодиётнинг объекти мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тизимининг ҳудудий жиҳатлари, минтақавий иқтисодиётнинг ҳудудий қуйи тизимларининг фаолияти ҳисобланади.
Минтақавий иқтисодиёт ижтимоий фан ҳисобланади. У муайян ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тадқиқ этади, ижтимоий ва иқтисодий омилларни ўрганади. Минтақавий иқтисодиёт иқтисод назарияси, социология, тармоқлар иқтисоди, иқтисодий география, демография ва бошқа ижтимоий-иқтисодий фанлар билан узвий алоқадор. Бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши мамлакат хўжалигининг ҳудудий ташкил этилиши билан чамбарчас боғлиқ. Минтақавий иқтисод ва сиёсатнинг назарий ва амалий муаммоларини ўрганиш (рента муносабатлари, ҳудудий ижтимоий жараёнлар ва ҳ.к.) иқтисод назариясини янада бойитади, янги илмий хулосалар чиқариш имконини беради.
Мамлакатимизда ижтимоий ва демографик йўналишдаги тадқиқот ишлари изчил амалга оширилмоқда.
Хусусан Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича туб ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш натижасида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг барқарор ижобий ўсишини таъминланмоқда.
Иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ривожлантириш, иқтисодий салоҳиятни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни изчил амалга ошириш, тадбиркорлик субъектлари рақобатбардошлиги ва фаолияти самарадорлигини кучайтириш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5614-сонли Фармони қабул қилинди. Унга кўра5:
макроиқтисодий барқарорликни сақлаб туриш, самарали фискал сиёсатни юритиш, солиққа тортиш тизими ва солиқ маъмуриятчилигини тубдан ислоҳ қилиш;
асосий ресурсларни тақсимлашда бозор тамойилларини кенг жорий
қилиш асосида республиканинг рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтиши жараёнларини тезлаштириш;
фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси ва уларга давлат хизматларини кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш;
давлат бошқаруви тизими самарадорлигини янада ошириш, хусусий секторни ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;
табиий бойликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилишкаби аниқ вазифалар белгилаб олинган.



Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling