Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet6/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Таксономик услуб. Ушбу жараён муайян ҳудудни унга бўйсунувчи ийерархик таксонларга ажратиб чиқишдан иборат. Таксонлар - ийерархик поғонанинг қуйи босқичларини эгаллаб турган маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳисобланади. Масалан, вилоятга нисбатан туман ва шаҳарлар.
Минтақанинг ишлаб чиқариш кучларини аниқлашнинг вариант услуби. Ушбу усул кўпинча режалаштириш ва прогнозлашнинг дастлабки босқичларида минтақа учун ишлаб чиқаришни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқишда қўлланилади. У айрим ҳудудларнинг иқтисодиётини ривожлантиришнинг турли даражаларига вариантларни кўриб чиқиш, минтақалар бўйича ҳудудий иқтисодий нисбатларнинг вариантларини беради.
Ижтимоий тадқиқот усуллари. Ушбу усуллар гуруҳи, шунингдек, минтақавий иқтисодиётни бошқаришда ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Амалий социалогияда кўриб чиқилган вазифалар ҳудудий иқтисодиётнинг тармоқлари ва соҳаларида прогнозлаштириш, режалаштириш, бошқаришнинг аниқ ижтимоий-иқтисодий жараёнларини бошқаришга боғлиқ.
Минтақа иқтисодиёти тармоқларини ривожлантириш соҳасида ижтимоий тадқиқот усуллари қуйидаги вазифаларни бажаради:
1) минтақавий иқтисодиётни ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш;
2) ҳал қилишни талаб қилувчи долзарб муаммоларни аниқлаш, уни ҳал қилиш учун ечимларни ишлаб чиқиш;
3) сектор ёки минтақа иқтисодиётини режалаштириш ва прогнозлаштириш учун устувор йўналишлар белгиланадиган мезон сифатида хизмат қилиши керак бўлган аниқ кўрсаткичлар тизимини шакллантириш;
4) ҳудудий иқтисодиётда ишлаб чиқариладиган тадбирлар ва ислоҳотларнинг мумкин бўлган натижаларини баҳолаш ва таҳлил қилиш;
5) минтақанинг иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда илмий қўллаб-қувватлаш ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.
Социологик тадқиқот усуллари қуйидагилардан иборат:
- ҳудудий ижтимоий-иқтисодий мажмуанинг турли тармоқлари ва соҳалари вакиллари билан стандартлаштирилган интервюлар, индивидуал интервюлар (экспертизалар);
- минтақалар бошқаруви элитаси, олимлар ва мутахассисларнинг интервюларини мазмунан таҳлил қилиш ва бошқалар.
Минтақавий тадқиқотларда аҳолининг минтақавий ҳаёт стандартларини таққослаш ва минтақавий ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни прогноз қилиш усуллари муҳим ўрин тутади. Ҳудудлар аҳолисининг турмуш даражасини таҳлил қилиш учун марказий органларни синтетик ва махсус кўрсаткичлар тизимига асосланган таққослаш методологиясини ишлаб чиқдилар.
Натижада, аҳоли турмуш даражасини ҳудудий таҳлил қилишнинг асосий мақсади - турмуш даражасининг ҳақиқий фарқларини ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари аҳолисининг эҳтиёжларини тенг равишда қондириш ютуқларини аниқлаб олиш ва аҳоли турмуш даражаси ҳудудий ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш билан бевосита боғлиқдир.
Шундай қилиб, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизимларни ўрганиш иқтисодчи олимларнинг фаол фойдаланадиган усулларининг кенг доирасига асосланган.
Мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатларига тўҳталиб ўтсак.
Мамлакатимизда ишлаб чиқилган Харакатлар стратегиясига мувофиқ вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш юзасидан қуйидаги муҳим вазифалар белилаб олинган6:
ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш учун ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал-хомашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
ҳудудлар иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган туман ва шаҳарларни, энг аввало, саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш йўли билан жадал ривожлантириш ҳисобига минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидаги фарқларни камайтириш;
янги саноат корхоналари ва сервис марказларини ташкил этиш, кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, йирик хўжалик бирлашмаларининг маблағларини, банкларнинг кредитларини ва хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига кичик шаҳарлар ва шаҳарчаларни жадал ривожлантириш;
саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига субвенцияга қарам туман ва шаҳарларни камайтириш ва маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш;
саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини жойлаштиришга қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ҳудудларнинг ишлаб чиқариш, муҳандис-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш.
Юқорида қайд этилган фикр ва мулоҳазалардан кўриниб турибдики, бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши мамлакат иқтисодиёти ҳудудий ташкил этилиши билан чамбарчас боғлиқ. Минтақавий иқтисод ва сиёсатнинг назарий ва амалий муаммоларини ўрганиш (рента муносабатлари, ҳудудий ижтимоий жараёнлар ва ҳ.к.) иқтисодиётнинг назарий асосларини янада бойитади, янги илмий хулосалар чиқариш имконини беради.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling