Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
4. Таълим тизими. Ушбу омилнинг меҳнат ресурсларидан фойдаланишга кўрсатадиган таъсирини қуйидагиларда кўриш мумкин:
аҳоли, жумладан ёшлар саводхонлик даражасининг юқори кўрсаткичи малакали ишчи кучи бозорини вужудга келтиради; меҳнат бозорида рақобат курашининг пайдо бўлишига олиб келади; ишчи кучи таклифининг сифат таркибини такомиллаштиради; ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ёшлар сонининг кўпайиши меҳнат ресурслари тарикибида иқтисодий нофаол аҳоли улушининг ортишига сабаб бўлади; иқтисодиёт тармоқларининг тегишли йўналишлардаги малакали кадрларга бўлган талабини оптимал қондиришни таъминлайди. 5. Иш ҳақи. Иш ҳақи ва ижтимоий трансферт тўловлари миқдорини мунтазам ошириб бориш сиёсати аҳоли бандлиги муаммоларини бартараф этиш, фаровонликни ошириш ва ишчи кучининг қайта тикланиши учун қулай шароит яратади. Мамлакатимиз иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиши, шунингдек, қатор ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни талаб қилади. Бу эса шахсларнинг манфаатлари, яшаш тарзи, тараққиёти ва истиқболи билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистонда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишнинг йўллари қуйидагилардан иборат: қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва уларни амалий ҳаётга тадбиқ этиш; меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва унинг реал миқдорининг ўсишига эришиш; иш билан бандликнинг ноанъанавий шакллари – касаначилик, уй меҳнати, оилавий бизнес, хизмат кўрсатиш ва қорамолчилик каби фаолият турлари билан шуғулланиш ҳамда ўз-ўзини иш билан таъминлашни рағбатлантириш; ишсизларни ишга жойлаштиришда хусусий секторнинг иштирокини кучайтириш ва бу ишда хусусий кадр агентликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш; меҳнат ресурсларини ҳудудлар ва тармоқлар бўйича қайта тақсимлаш ҳамда ортиқча ишчи кучини иш билан таъминлашда меҳнат миграциясига алоҳида эътибор қаратиш ва ҳ.к34. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш жараёнлари жадал амалга оширилаётган бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашда меҳнат ресурсларининг ўрни ва аҳамияти ошиб бормоқда. Мамлакатда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш аҳоли фаровонлигини оширишга ва иқтисодий юксалишга замин яратади. Зеро, жамиятнинг энг олий бойлиги бўлган халқда қудратли салоҳият мужассам. Бу салоҳиятни юзага чиқариш эса жамиятимизни ривожлантириш ва тараққий эттиришнинг жуда кучли омили бўлиб хизмат қилади. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling