Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


-чизма. Иш кучи мобиллигининг турлари


Download 5.55 Mb.
bet59/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

5.5-чизма. Иш кучи мобиллигининг турлари.
Шунингдек, бу мобиллик меҳнат бозорида асосий роль ўйновчи омиллар сирасига киради. Ҳар қандай бозорнинг бош мақсади алмашинув бўлгани учун жамият меҳнат ресурсларининг иш берувчилар ўртасида максимал даражада мобил бўлишидан манфаатдордир. Чунки айнан мана шу тарзда иш берувчи ҳам, меҳнат ресурси ҳам айирбошлашдан максимум даражада наф кўради. Меҳнат ресурсларининг паст иш ҳақи тўлайдиган корхона, ташкилот ва фирмалардан юқори иш ҳақи тўлайдиган корхона, ташкилот ва фирмаларга мобиллиги – мувозанат нархидан кам иш ҳақи тўлаётган корхона, ташкилот ва фирмаларнинг иш ҳақини оширишга мажбур қиладиган асосий омилдир.
Шу билан бирга, мобиллик қўшимча харажатлар ва ортиқча ташвишларни ҳам келтириб чиқаради. Масалан, меҳнат ресурслари бошқа ишлар ҳақида маълумотга эга бўлиш учун вақт сарфлашлари керак. Боз устига, аксарият ҳолларда улар янги ишга ариза топширишларидан олдин эски ишларидан бўшашлари лозим бўлади. Эски иш жойини тарк этиш эса ундаги ҳамкасблар, дўстлар ва ўзига хос муҳит билан хайрлашишни, қолаверса, келажакда олиниши мумкин бўлган кафолат ва бонуслардан воз кечишни англатади.
Ҳозир ўлкамизда бандликни ошириш учун янги иш ўринларини асосан ижтимоий жабҳа ва бозор инфратузилмасида яратиш мақсадга мувофиқдир. Негаки, бу соҳа барча иқтисодий тармоқларга боғлиқ. Бинобарин, унинг ривожланиши бошқа тармоқлар равнақи учун локомотив вазифасини ўтайди.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли таркибида иш билан банд бўлганларнинг ўзига хос ўрни бор (5.6-чизма). Иқтисодий фаол аҳоли, ўз навбатида, иш билан банд аҳолини ва ишсизларни қамраб олади. Демак, ишсизлар сони камайиши иш билан банд аҳоли кўпайишига олиб келади

5.6-чизма. Меҳнатга лаёқатли аҳоли таркибида иш билан банд аҳолининг ўрни.

Тадқиқотларнинг аниқ ижтимоий-иқтисодий ва социологик мақсадларидан келиб чиқиб, меҳнат билан бандликни ишчиларнинг малакавий, касбий, миллий ёки бошқа таркиблари бўйича таҳлил қилиш мумкин.


Бизнингча, ҳозир иш билан банд аҳоли таркибини мулк шакли; демографик белгилар; тармоқлар; касблар гуруҳлари; малака даражалари; ҳудудлар; жинсий таркиб бўйича таснифлаш ўринлидир.
Миллий иқтисодиёт ривожига иш билан бандликнинг тармоқ таркиби энг кўп таъсир кўрсатади. Унинг шаклланиши муайян мамлакат равнақида аниқ бир тармоқнинг ўрни ва жойлашувига боғлиқ бўлади. Юртимиз ҳудудларининг иқтисодий тармоқлар ихтисослашуви табиий-иқлим хусусиятлари, ҳар бир ҳудудда тармоқ ишлаб чиқариши таркибининг жойлашуви, ишчи кучларининг сифати билан фарқланади. Шунингдек, халқаро меҳнат тақсимоти ҳам иш билан бандликнинг тармоқ таркибига у ёки бу даражада таъсир ўтказади. Бу таъсир миллий меҳнат бозорининг халқаро меҳнат бозорига қанчалик фаол интеграциялашувини кўрсатади.
Миллий иқтисодиёт ва иш билан бандлик таркибининг шаклланиши нуқтаи назаридан қараганда, ҳар қандай мамлакат учун табиий-иқлим шароитларидаги ҳудудий фарқлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Улар иқтисодий ўсиш даражаси билан бир қаторда, ҳудудларнинг иқтисодий истиқболларини белгилаб беради. Натижада ҳудудлар доирасида ишлаб чиқариш ва аграр ихтисослашув қарор топади.
Тармоқлар бўйича ихтисослашув, аҳолининг турмуш даражасидаги ва миграцион ҳаракатчанлигидаги фарқлар таъсирида меҳнат билан банд бўлганлар мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан яхши ривожланаётган ҳудудларда кўпроқ тўпланади. Уларнинг демографик белгилари жинси, ёши, оилавий аҳволи, миллати ва ҳоказолар билан тавсифланади. Бу белгилар инсон умри давомида ўзгариб боради. Шу боис иш билан машғул аҳоли таркиби одамларнинг ёши, жинсий таркиби, оилавий аҳволи каби хусусиятлар орқали мужассамлашади. Унга аҳоли сонининг табиий ўсиши ҳам таъсир қилади. Бу ўсишнинг юқори суръатлари қулай демографик вазият сифатида баҳоланади. Натижада мамлакат меҳнат бозорида ёшларни иш билан таъминлаш муаммолари пайдо бўлади. Бу ҳолат Ўзбекистон учун алоҳида ўрин тутади.
Иш билан бандлик таркиби кенг маънода мамлакатнинг иқтисодий ўсиши даражасининг объектив индикатори Пировардида миллий меҳнат бозорининг ривожланиш даражаси, ижтимоий меҳнат муносабатлари соҳасида салбий жараёнлар мавжудлиги ҳақида хулосалар чиқариш имконини беради.
Маълумки, давлатнинг аҳолини иш билан таъминлаш сиёсати бандликнинг тўлиқ даражасига эришиш мақсадини белгилайди. Унинг рўёбга чиқиши эса иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар нечоғли самарали амалга ошишига боғлиқ. Шуни назарда тутиб, айтиш жоизки, иш билан бандлик қайта тузилиши таъминланишида давлатнинг ўрни беқиёс. Чунки у, биринчидан, мулк шакли ўзгаришининг ислоҳотчиси саналади, иккинчидан, макро ва микроиқтисодий сиёсатни амалга ошириб, тармоқлар ривожига таъсир ўтказади, учинчидан, институционал шарт-шароитларни дастлаб у яратади. Демак, аҳолининг иш билан бандлиги қайта тузилишини бошқариш давлат томонидан иш билан банд аҳоли таркиби самарали ўзгаришини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуаси, аҳолини иш билан таъминлаш бўйича мунтазам олиб бориладиган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Энди етaкчи мaмлaкaтлaрдa иш билан бандликнинг ўзгaриб бораётган касбий-малакавий таркиби шаклланишини таҳлил қилайлик. Ундaн oлдин учта нарсани эслатиш жоиз. Биринчиси – тарихий жараёнда «ишчи кучи малакаси» ибораси «ишчи кучи миқдори» тушунчасидан зaруррoқ бўла бошлади. Иккинчиси – ҳoзир иқтисoдиёти ривожланган мaмлaкaтлaрда иш билан бандлик соҳасида ўзига хос касбий-малакавий таркиб вужудга келди. Учинчиси – ишчи кучининг малакаси ошиши банд бўлган ишчи кучи миқдори қисқаришига, демакки, таркибий ўзгаришларга олиб келади.
Эндиликда бoшқaрувчи, маҳоратли касб эгалари ва техник мутахассисликлар деярли барча мамлакатларда оммавийлашмоқда. ХХ аср охиридан бошлаб асосий эътибор ишлаб чиқаришни «стратегик» бошқариш (янги технологияларни автоматлаштириш тизими), ташкилий структураларни қайта қуриш, тадбиркорлик, инсон ресурсларини бошқариш ва кооператив шакллантириш муаммоларига қаратилди. Шунингдек, у ёки бу касбларнинг нуфузлилиги ва талабгорлигини баҳолашда ҳам маълум мамлакатлараро хусусиятлар мавжуд (5.3-жадвал).

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling