Мавзуга оид қисқача хулосалар
1. Давлатнинг минтақавий сиёсати - мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик ривожланишини давлат, минтақалар ва минтақалар ўртасидаги ўзаро муносабатларни акс эттирадиган кенг кўламли, минтақавий жиҳатдан бошқариш учун фаолият доираси ҳисобланади.
2. Минтақавий сиёсат - ишлаб чиқариш кучларини янада оқилона тақсимлашга, алоҳида ҳудудлар ривожланишидаги фарқларни бартараф этишга ёрдам берадиган қонунчилик, маъмурий ва экологик тадбирлар тизими. Яъни, охир-оқибат, минтақавий ривожланишда мувозанатни таъминлаш, ҳудудий номутаносибликни бартараф этиш асосий мақсад қилиб олинади. Ушбу мақсад минтақавий сиёсатда муайян мувозанатни сақлашни талаб қилади: марказлаштириш ва марказсизлаштириш, давлатчилик ва автоном, табиий фарқлар ва тартибга солиш.
3. Замонавий минтақавий иқтисодий сиёсат саноат корхоналари жойлашган жойни, аввало, муайян ҳудуднинг барқарор афзалликларини ҳисобга олган ҳолда (ҳудудий харажатлар, меҳнат, аҳоли пунктларини тўплаш, инфратузилманинг мавжудлиги, хизмат кўрсатиш ва тарқатиш ҳудудлари ва бошқалар) ҳисобга олиниши керак.
Назорат саволлари
Минтақавий сиёсатнинг қайси турларини ажратиб кўрсатиш мумкин?
Минтақавий сиёсатнинг асосий мақсади нималардан иборат?
3. Хорижий мамлакатларда минтақавий сиёсатнинг хусусиятлари қандай?
3. Европа Иттифоқининг минтақавий сиёсатининг хусусиятлари қандай?
4. ЭИЗ иштирокчиларига ер участкаларини ажратиш тартибини тушунтириб беринг?
4. Мамлакатимизда энергетика инфратузилмасини ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?
5. Ташқи савдонинг товар ва географик структурасининг диверсификацияси деганда нимани тушунасиз?
11-МАВЗУ. МИНТАҚАЛАР ТАРАҚҚИЁТИНИ ПРОГНОЗЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ
Режа:
11.1. Минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлаш
11.2. Минтақавий ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг воситалари
Do'stlaringiz bilan baham: |