Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


-мавзу: Мактабгача таълим бакалавриат


Download 0.93 Mb.
bet4/37
Sana03.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1150926
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish (1)

2-мавзу: Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар


Режа
1. Бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талаблар
2. Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалавр-ларнинг касбий фаолиятларига қўйиладиган малака талаблари


1-асосий саволнинг баёни:
Бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талаблар:

  • мактабгача таълим муассасаларида ходимларнинг ғоявий-назарий даражасини ва иш малакаси, касб маҳоратини ошириш учун зарур шароитлар яратиш;

  • мактабгача таълим тизими фаолиятини мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, илмий-тадқиқот натижаларини, фаннинг замонавий ютуқларини инобатга олган ҳолда мувоффиқ йўлга қўйиш;

  • сифатли кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

  • дунёқараш билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиш; гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар псосларини, жорий давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиш;

  • ватан тарихини билиши, маънавий миллий ва умуминсоний қадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баён қила олиши ва илмий асослай билиши, миллий истиқлол ғоясига асосланган фаол ҳаётий нуқтаи назарга эга бўлиш;

  • табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз касб фаолиятида фойдалана билиш;

  • шахснинг бошқа шахсга, жамиятга ва атроф муҳитга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ҳамда маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида уларни ҳисобга ола билиши;

  • ахборот йиғиш, сақлаш, кайта ишлаш ва улардан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касб фаолиятида мустақил асосланган қарорлар қабул қила олиши;

  • тегишли бакалавриат йўналиши бўйича рақоботбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши,

  • янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиши;

  • педагогик фаолиятга ижодий, изланувчан ёндошишга ўргатиш;

  • соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурияти тўғрисида илмий тассаввур ҳамда эътиқодга, ўзини жисмоний чиниқтириш уқув ва кўникмаларига эга бўлиши лозим.

Бакалавр:

  • таълим йўналишлари бўйича олий маълумотли шахслар эгаллаши лозим бўлган лавозимларда мустақил ишлашга;

  • тегишли бакалавриат йўналишлари доирасида танланган мутахассислик бўйича магистратурада олий таълимни давом эттиришга;

  • кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида қўшимча касб таълими олиш учун тайёрланадилар.


Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling