1.2.Фаннинг мақсади ва вазифаси: “Агрокимёвий текшириш усуллари” фанини ўқитишдан мақсад – замонавий агрокимёвий тадқиқотларнинг усуллари билан таништиришдан иборат. Ўсимликларнинг ривожланиши, ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатига минерал ва маҳаллий ўғитлар таъсирини ўрганиш; лаборотория, вегетация, лизиметрик, ва дала тажрибаларини ўтказиш техникасини эгаллаш, ўғитлар устида ўтказиладиган дала тажрибаларининг схемасини тузиш, кимёвий таҳлилнинг сифат ва миқдорий, спектрал, нишонланган атомлар каби усулларини қўллаш кўникмаларини эгаллашдан иборат. “Агрокимёвий текшириш усуллари” фанининг асосий вазифаси агрокимёвий тадқиқотларнинг назарий ва амалий вазифалари ечимларини ўрганиш билан биргаликда ҳозирги замон такомиллашувига ўз ҳиссасини қўшади.
1.3. Талаба билимига қўйиладиган талаблар: “Агрокимёвий текшириш усуллари” курсини чуқур ўзлаштириш учун назарий ва амалий машғулотларда бериладиган материаллар ўзаро уйғунлашган бўлиши керак. Буни самарали амалга оширишда ҳозирги замон ўқув қуроллари, лаборатория анжомлари ва ёрдамчи техник воситалардан кенг фойдаланиш талаб қилинади. Булардан ташқари, улар амалий машғулотда ва лабораторияда мустақил ишлар бажариш каби ишлар бўйича кўникмаларга эга бўлишлари лозим. Талабалар томонидан агрокимёвий текшириш усуллари курсини чуқур ўрганиш, ўқув дастуридаги назарий ва амалий билимларни умумлаштира олишга ёрдам беради.
1.4. Фанни ўрганишда: Агрокимёвий текшириш усуллари курсини ўқитишда ўқув режадаги табиий фанларнинг бир қатор қонун ва қоидаларига таянади ҳамда физика, кимё, математика каби фанларнинг асосини билишга ва бунинг замирида ҳар хил шароитда ўсимликларда кечаётган мураккаб кимёвий, физик-кимёвий жараёнлар моҳиятини тадқиқотлар асосида чуқур англашга асосланади.
II.ФАННИНГ МАЗМУНИ
Маъруза мавзулари, кўриладиган масалалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |