Ўқитувчи А.Мусурмонов____________
Тақризчи қиш. хўж. фан. ном. доц. И.Ўрозбоев _____________
2011-2012 ўқув йили учун “Агрокимёвий текшириш усуллари” фанининг ишчи ўқув дастурига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Лекция машғулотларида кўпроқ эътибор дала тажрибалари ва уларнинг турлари мавзусига қаратилиб, лекция соатига кўпроқ вақт ажратилди.
Лаборатория машғулотларига хам ўзгартиишлар киритилди, лабораторияда кўпроқ эътибор дала тажрибалари тизимини тузиш ва олиб бориладиган кузатишлар усулларига қаратилди хамда соатларига қўшимча қилинди.
Ишчи ўқув дастури Табиатшунослик факулътети илмий Кенгашининг 2011 йил -сонли қарори билан тасдиқланди.
Факулътет илмий Кенгаши раиси ____________доц. Қурбонов.Э
Келишилди:
Кафедра мудири _____________Жапақов Н.
2011 й_____________
I.ФАННИ ЎҚИТИШДАН МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР
1.1. Кириш Агрокимёвий текшириш усулларини ўзлаштириш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш тўғрисида тасаввурига эга бўлиши керак.
Вегетация, лизиметр ва дала тажрибалари схемасини тузиш ва амалга ошириш, тупроқ, ўсимлик ва ўғитларни мустақил кимёвий таҳлил қилишни билиши ва қўллай олиши керак, тадқиқотлар асосида олинган маълумотларни статистик баҳолаш, умумлаштириш ва хулосалар чиқариш юзасидан кўникмаларга эга бўлиши керак.Фанни ўқитишдан мақсад-талабаларни мумтоз усуллар билан бир қаторда агрокимёвий тадқиқотларнинг замонавий усуллари билан таништириш. Фаннинг асосий вазифаси-ўсимликларнинг ривожланиши, ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатига минерал ва маҳаллий ўғитлар таъсирини ўрганиш; лаборатория, вегетация, лизиметрик ва дала тажрибаларини ўтказиш техникасини эгаллаш; ўғитлар устида ўтказиладиган дала тажрибаларининг схемасини тузиш; кимёвий таҳлилнинг сифат ва миқдорий, спектрал, нишонланган атомлар каби усулларини қўллаш кўникмаларини эгаллаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |