Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма


ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТНИ ЯКУНЛАШ ТАРТИБИ


Download 141.03 Kb.
bet19/21
Sana18.02.2023
Hajmi141.03 Kb.
#1212015
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси

ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТНИ ЯКУНЛАШ ТАРТИБИ
Педагогик амалиёт қанчалик жиддий тайёргарлик кўрилган ҳолда бошланса, худди шундай масъулият билан якунланишни талаб этади.
Педагогик амалиётнинг якуни бир неча босқичда амалга ошади. Биринчи навбатда амалиёт бўйича тузилган шахсий иш режанинг тўла бажарилиши таьминланади. Методист-ўқитувчилар, фан ўқитувчиси, бириктирилган синф раҳбари, факультет бўйича педагогик амалиёт раҳбари, кафедра мудири, университетнинг амалиёт ишлари бўйича методисти амалиётчи талабанинг шахсий иш режаси бажарилишини назорат қилади. Ҳар бир амалиётчи шахсий иш режасининг бажарилиши ҳақида ва амалиёт давомида эришган натижаларини акс эттирувчи ҳисобот тайёрлайди. Ҳисоботга қуйидаги хужжатларни қўшган холда методист-раҳбарларга топширади:
1. Педагогик амалиёт бўйича шахсий иш режа.
2. Педагогик амалиёт натижалари ҳақида ҳисобот.
3. Кундалик дафтар.
4. Ихтисослик фанларидан муддатли тақвим-мавзу режалар (3-4 чорак).
5. Фан ўқитувчилари ва амалиётчи талабалар ўтказган дарс таҳлиллари (20 тадан кам эмас).
6. Ўтказган дарсларининг технологик харитаси, ишланмалари, режа матни – 8-10 та (шундан, камида 5 таси синов дарслари учун тузилган).
7. Синф раҳбарининг тарбиявий иш режаси (3-4 чорак учун).
8. Тарбиявий машғулот (тадбир)лар режа матни, сценарийси – 2 та, шундан, 1 таси синов машғулоти учун тузилган.
9. Амалиётчининг битта ўқувчи ва синф жамоаси учун тузган тавсифномалари.
10. Амалиётчи талабага мактаб томонидан бериладиган тавсифнома.

Талаба ушбу хужжатларни бутун амалиёт давомида тайёрлаб, уни бажарган ишларини тасдиқловчи расмлар, альбомлар, видео-ёзувлар билан мустахкамлайди. Амалиёт тугагандан сўнг камида 3 кун ичида уни ўзига бириктирилган методист-раҳбар ўқитувчига топширади.


Амалиёт якун топишининг биринчи босқичидаёқ методист-ўқитувчилар амалиётчи топширган хужжатларни кўриб чиқадилар. Ундаги камчиликлар тузатилиб, тегишли жойларига ўзгартиришлар киритилади.
Иккинчи босқичда педагогик амалиёт натижалари юзасидан ҳисобот ҳимоя қилинади. Ҳимояда методистлар, мактабдаги ихтисослик фан ўқитувчилари ва синф раҳбари қатнашади. Унда факультет педагогик амалиёт раҳбари ҳам иштирок этиши мумкин.
Учинчи босқич – факультет бўйича амалиётчи талабаларнинг якуний конференцияси ҳисобланади. Конференцияда амалиёт давомида қўлга киритилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилади. Педагогик амалиётни яхшилаш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилади. Бўлажак ўқитувчи-мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги баҳоланади.


Download 141.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling