Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма


ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 141.03 Kb.
bet2/21
Sana18.02.2023
Hajmi141.03 Kb.
#1212015
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси

ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Педагогик амалиётни ташкил этиш Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 30 октябр 305-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистан Республикаси Олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақида»ги Низом, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» талабларига мос равишда ишлаб чиқилган.
Талабалар педагогик амалиёти илғор педагогик тажрибаларга бой бўлган, таълим-тарбия жараёнини бугунги кун талаблари асосида йўлга қўйган мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицей хамда касб-ҳунар коллежларида ўтказилади.
Педагогик амалиётни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – бўлажак ўқитувчиларда касбий сифатларни синаб кўриш, бакалавриат таълим йўналишлари ихтисослик фанларидан эгаллаган билимларини амалда татбиқ этиш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат. Ушбу мақсаднинг давоми ва руёбга чиқишини таъминлайдиган қуйидаги вазифалар педагогик амалиёт давомида ўз ечимини топади.
Биринчидан, талабалар назария билан амалиёт ўртасидаги узвий боғланишнинг реал хаётда қандай эканлигини ўзлаштирадилар. Университетда олаётган назарий билимларининг ўқитувчилик фаолиятида кай даражада керак эканлиги ҳақида тасаввурга эга бўладилар.
Иккинчидан, ўкувчиларга таълим ва тарбия беришнинг мураккаб жараён эканлиги, илғор педагогик тажрибалардан унумли фойдаланиш зарурлигини англаб етадилар. Уларда ўқувчиларга билим беришнинг инновацион технологияларини амалда татбиқ этиш кўникмалари таркиб топади. Университетда профессор-ўқитувчилар таьлим-тарбия бераётганда эътибор қилмаган маҳорат қирраларини эгаллаш зарурлигини ҳис этадилар.
Учинчидан, касбий тайёргарликлари қай даражада эканлигини идрок этиб, ўз устида тинимсиз ишлаш нақадар зарур эканлигини англаб етадилар. Талабалар университетда фанларни юқори даражада ўзлаштиришга ҳаракат қилсаларда, уларнинг касбий шаклланиши эътибордан четда қолади. Уларда амалиёт давомида педагогик касб қирраларини ўзлаштириш эҳтиёжи ортади.
Тўртинчидан, мустақил дарс ўтиш, ихтисослик фанларидан эгаллаган билимларини ўқувчиларга етказиб бериш, уларда билим олишга қизиқиш уйғотишга интилади. Бир соатлик дарсни кўнгилдагидек ўтиш учун соатлаб тайёргарлик кўриш кераклигини тушиниб етадилар.
Бешинчидан, дарс бераётганда ўқувчиларнинг эътиборини қозиниш, уларга инсонпарварлик намуналарини кўрсатиш, миллий ғоя ва қадриятларни ўқувчилар онгига сингдиришга ҳаракат қиладилар. Амалиётчи талаба ўзининг хулқ-атворини ўнглаши билан бирга ўқувчиларга ижобий ибрат-намуна бўлишга ҳаракат қилади.
Олтинчидан, ўз-ўзини назорат қилиш, бошқариш, масъулиятни ҳис этиш, ўз-ўзини касбий тарбиялаш, зарур бўлганда ўз-ўзига ҳисобот бериш, ўзининг хулқ-атворини танқидий баҳолашга ўрганадилар. Бунда мактаб педагоглар жамоаси, маъмурият, методист-ўқитувчиларнинг кўллаб-қувватлаши ва рағбатлантириб боришлари алоҳида аҳамият касб этади.
Еттинчидан, ўқитувчилик касбига меҳр-муҳаббати янада ортиб, ўзи бажараётган ишдан қониқиш ҳосил қилади. Айрим амалиётчи талабаларда педагоглик касбидан совиш ҳоллари ҳам содир бўлиши мумкин. Бунда методист-ўқитувчилар, айниқса психолог мутахассиснинг маслаҳати зарур бўлади. Ўз ақли, билими, қобилиятига ишонч ҳосил этиб, ўқувчилар билан илиқ муносабатда бўлиш одат тусига айланади.
Саккизинчидан, амалиётчи талабаларда илмий изланишга қизиқиш ва интилиш ортиб, ўзи тўплаган маълумотларни таҳлил этиш, умумлаштириш, илмий хулосалар чиқариш, таълим ва тарбиянинг кўп қирраларини очишга хаваси ортади, педагогик фаолиятда изланиш ва ижодкорликнинг аҳамиятини чуқур англаб етади.
Тўққизинчидан, ижтимоий фаоллиги, ташкилотчилик, раҳбарлик ва бошқариш кўникмалари ҳосил бўлади. Ишбилармонлик ва тадбиркорлик асосида ташаббуслар билан чиқишга одатлана бошлайди. Бунда мактаб маъмурияти, синф раҳбари, ўз-ўзини бошқариш ташкилотлари "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ижобий таъсир кўрсатиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўнинчидан, ҳар бир амалиётчи ўз фаолиятини мустақил режалаштириш, уларни мунтазам бажариб бориш, иш хужжатларини тўғри юритиш ва ўз вақтида қилинган ишлар юзасидаи ҳисоботлар тайёрлаш ва уларни ҳимоя қилишга ўрганади.
Бундан ташқари талабалар ҳаётда ўз ўрнини топишга, ақлий, ахлоқий, руҳий ва касбий жиҳатдан ўзини такомиллаштириб боришга интилиб, мунтазам ўқиб ўрганиш, олган билимларини ёш авлодга сингдиришдан завқланишга одатланадилар.
Ўқитувчилик касби фақат мактаб доирасида фаолият юритиш билан чекланиб қолмасдан, ижтимоий ҳаётнинг бошқа жабҳаларида ҳам унинг таъсири кучли эканлигини ҳис этадилар. Ота-оналар билан ишлаш, маҳалла, турар жойларида педагогик билимлар тарғиботини олиб боришга ҳаракат қиладилар.
Буюк алломалардан бири таъкидлаганидек, ўқитувчи қанчалик билимдон бўлмасин, ҳар куни мустақил ўқиши, мутолаа қилиши, шахсий кузатиш ва тажрибалар олиб бориши зарур. Акс ҳолда унда ўқитувчилик фазилатлари суна бошлайди. Амалиётчи-талаба ушбу ҳақиқатни тушуниб етади.

Download 141.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling