Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма


ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ЮЗАСИДАН МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР


Download 141.03 Kb.
bet4/21
Sana18.02.2023
Hajmi141.03 Kb.
#1212015
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси

ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ЮЗАСИДАН МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР

  • Таьлим-тарбия жараёнини мақсадли ташкил этиш борасида олиб бориладиган тарбиявий ишлар режаси билан яқиндан танишиш;

  • Режадаги турли хил тадбирларни самарали ташкил зтишнинг услубий асосларини эгаллаш;

  • Тадбирларда ўқувчиларнинг фаол бўлишини таъминлаш орқали тарбиявий ишлар самарадорлигига эришиш;

  • Синф раҳбари ва тарбиячиларнинг илғор тажрибаларини кузатиш ҳамда улардан ўзи учун зарур бўлган томонларини ўзлаштириш;

  • Ўқувчиларнинг ёши ва индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тарбиявий ишларни мустақил олиб боришга ўрганиш;

  • Айрим ўқувчи ва бутун синф жамоасига педагогик-психологик тавсифнома тузиш тартибини ўзлаштириш хамда уларга тавсифномалар ишлаб чиқиш;

  • Педагогик мулоқот маданияти, яъни ўқувчи(лар), уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар билан тўғри муносабат ўрнатиш кўникмаларини эгаллаш;

  • Мактабда ўтказиладиган оммавий тадбирлар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маданий-оқартув, жисмоний тарбия ва спорт ишларида фаол иштирок этиш;

  • Мамлакатимиз, вилоят ва халкаро миқёсда содир бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиш ва уларнинг моҳиятини ўқувчилар жамоасига тўғри тушунтириб бориш.

Педагогик амалиёт бошланишидан олдин қуйдаги ҳолатларга эътиборни қаратиш зарур:
биринчидан, умумий педагогиканинг (дидактика) таълим назарияси, тарбия назарияси, педагогик маҳорат, педагогик технологиялар қисми, умумий психология, ихтисослик фанларини ўқитиш методикасини айниқса юқори босқич талабалари тўлиқ ўзлаштирган бўлиши;
иккинчидан, талабалар психология фанини асосан биринчи боскичда ўзлаштирадилар. Унинг айрим тушунчалари талабаларнинг хотирасидан кўтарилган бўлиши мумкин. Шунинг учун психология бўйича методист-ўқитувчи камида икки соатлик (дарсдан кейин) семинар ўтиши, уларга яқиндан услубий ёрдам бериб туриши фойдали бўлади. Ўқувчиларнинг диққати, хотираси, характер хусусиятлари, иродаси, темпераменти ва бошка психик жараёнлари ҳақидаги назарий билимларни қайта эсга олингани маъқул. Уларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўрни ва ахамияти эслатиб ўтилгани мақсадга мувофиқ.
Педагогик амалиёт ўтказиш учун имкон қадар таълим-тарбия ишлари энг яхши йўлга қўйилган таълим муассасалари (мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва касб ҳунар коллежлари) танланади. Уларнинг қайси бирида ихтисослик фанлари яхши ўқитилса, шу таълим муассасаларига мос ҳолда тайёрланаётган факультет талабалари – бўлғуси ўқитувчилар юборилиши яхши натижа беради.
Педагогик амалиёт бошланишидан олдин факультет таълим йўналишларида ташкилий-услубий конференция ўтказилади. Унда барча амалиётчи талабалар, ихтисослик фанлари, педагогика, психология, ихтисослик фанларини ўқитиш методикаси фанларидан методистлар иштирок этадилар. Агар, имкон бўлса амалиёт объекти (амалиёт ўтадиган таълим муассасаси) ўқитувчиларидан ҳам вакиллар конференцияда иштирок этса янада мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Амалиётнинг бошланғич конференциясида талабаларга педагогик амалиёт давомида бажарадиган ишлар, ўрганиш ва амалга ошириш зарур бўлган таълим-тарбия ишларининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилади. Конференция савол-жавоб, мунозара, фикр алмашиш шаклида ўтказилиши фойдали бўлади. Ҳар бир талаба ўзини қизиқтирган саволларга жавоб топиши, ўз фикрини эркин баён этиши, тўғри хулосалар чиқариб олиши керак.
Талабалар қайси таълим муассасасига, қанча муддатга бориши, унда канча соат бўлиши, нима ишлар билан шўғулланиши акс этган ишчи ўқув дастурлари билан таъминланишлари лозим.
Педагогик амалиёт бошланган биринчи кунданоқ барча амалиётчи- талабалар хамда методист-ўқитувчилар уюшган холда белгиланган таълим муассасасига борадилар. Таълим муассасаси раҳбарияти, маъмурияти билан олдиндан шартнома тузилган, улар хабардор қилиб қўйилган бўлиши, хайрҳохлик билан кутиб олишлари керак. Улар билан қисқа танишувдан кейин директор муовинлари, талабалар тақсимланган синф раҳбарларини йиғиб суҳбат ўтказади.
Таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари, анъаналари, ўзаро мулоқотга киришиш, ўқитувчи этика-эстетикаси ҳақида фикр алмашилади. Амалиётчи талабалар қизиққан саволларига жавоб оладилар. Шундан кейин таълим муассасаси биноси, ўқув синф хоналари, кутубхона, компьютер синфи, спорт ва маданий-оқартув жойлари билан танишади. Ҳар бир талаба ўзига бириктирилган синф ўқитувчисининг тақвим-мавзу (календар) режаси ва синф раҳбарининг тарбиявий иш режасини сўраб олади. Ундан ўзига керакли (3-4 -чоракларга мулжаллонган) қисмини кўчириб олиб, синф ўқитувчисига ўз вақтида қайтаради. Биринчи кунда (дарс тугагандан сўнг) синф раҳбари амалиётчи-талабани ўқувчиларга таништиради. Худди шу кундан бошлаб белгиланган режа бўйича иш бошланади.
Университетдан келган методист-ўқитувчилар ва синф ўқитувчилари талабаларга шахсий иш режа тузишни тушунтирадилар. Амалиётнинг иккинчи кунидан ҳар бир талабанинг шахсий иш режаси методист, синф раҳбари ва фан ўқитувчиси томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқданиши зарур. (1-иловада)


Download 141.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling