№
|
1. Дарc ҳақида умумий маълумот
|
|
1.1.
|
Мактаб
|
Гулистон ш. 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби
|
|
1.2.
|
Синф ва ўқувчилар миқдори
|
8 “А” синф, ўқувчилар сони - 28 та, қатнашди - 28 та
|
|
1.3.
|
Ўқитувчи
|
Нишонов Бахтиёр, биринчи тоифали, иш стажи 25 йил
|
|
1.4.
|
Фан
|
Адабиёт
|
|
1.5.
|
Сана
|
17.04.2018
|
|
1.6.
|
Мавзу
|
А.Ориповнинг "Мен нечун севаман Ўзбекистонни" шеъри
|
|
2. Дарснинг таркибий қисмлари ва асосий кўрсаткичлари
|
2.1.
|
Дарснинг ташкил этилиши
|
Саломлашилди, ўқувчиларнинг диққати дарсга қаратилди. Давомат аниқланди. Синфнинг дарсга тайёрлиги изоҳланди. Ҳамма ўқувчилар китоб ва дафтарларини тахт ҳолатга келтирдилар.
|
3-дақиқа
|
2.2.
|
Дарснинг бориши
|
Ўтган дарсда уйга берилган вазифанинг бажарилиши аниқланди. Барча ўқувчилар уйга вазифани бажариб келгани маълум бўлди. Ўтган дарсда А.Ориповнинг "Ўзбекистон" шеъри ўқитилган эканлигини ўқувчилар айтдилар. Шеърни ёддан ўқиш, мазмунини изоҳлаш сўралди. Синфдаги кўпчилик ўқувчилар қўл кўтардилар. Ўқитувчи Абдурахмонов Алишерни ўрнидан турғизди. Алишер доска ёнига келиб шеърни ёддан ўқий бошлади. Учта бандни ўқигандан кейин ўқитувчи уни тўхтатди. Шеър мазмунини изоҳлашни сўради. Алишер она Ватанимиз - Ўзбекистонни шоир А.Орипов мадҳ этганини, дунёда тенги йўк диёр эканлигини тушунтирди. Ҳамид Олимжон, Ғофур Ғуломлар Ўзбекистондан фаҳрланиб шеърлар ёзганини айтди. Дунёни ларзага солган бобокалонимиз Амир Темурдан фахрланиш шеърнинг учинчи бандида акс этгани айтилди. Шеърнинг давомини Салима, Воҳид, Наргизалар ёддан ифодали ўқидилар. Ўқитувчи изоҳларни тўлдириб, аниқлик киритиб тўрди. Ўқувчилар билимини дарснинг охирида баҳолашни айтиб, янги мавзуни баён этди.
|
12 -дақиқа
|
2.3.
|
Янги мавзунинг баёни
|
Шоир А.Ориповнинг "Мен нечун севаман Ўзбекистонни" шеъри. Синф доскаси атрофига Ўзбекистоннинг ўтмиши ва бугунги кунини акс эттирувчи суратлар осилди, компьютер орқали экранда лавҳалар кўрсатишга тайёрланди. Икки ўқувчи ёрдамлашди. Ўқитувчи шеърни ифодали ўқиб берди. Мен нучун севаман Ўзбекистонни, Тупроғин кўзимга айлаб тутиё, Нечун Ватан дея еру осмонни, Муқаддас атайман, атайман танҳо. Енгил, ёкимли мусиқа садоси остида экранда Ўзбекистон манзаралари кўрсатиб борилди. Экранда нуроний отахонлар, онахонлар, етук инсонлар, шоду-хуррам сиймолар, баркамол ёшлар тасвири, болаларнинг шўх-шодон ўйин кулгилари кўринди. Шеър ўқиб бўлингач ўқитувчи ўқувчиларга савол билан муроажаат қилди, кани айтингларчи, шоир нима учун Ўзбекистонни жонидан ортиқ севар экан? Ўқувчилар жавоби: Ўзбекистон дунёдаги энг гўзал улка, энг бой давлат, энг серқуёш диёр, боғлари жаннатдек сержило, тупроғи олтиндек бебаҳо ва ҳ.к.
|
20 дақиқа
|
2.4.
|
Янги мавзуни мустаҳкамлаш
|
Ўқитувчи янги мавзуни мустахкамлаш мақсадида ўқувчиларга савол берди: айтингларчи, ушбу шеърда шоир қандай ғоя, ҳис-туйғуни ифодалаган? Жавобини дарснинг бошида билими текширилган ўқувчилардан сўради. Ўқувчилар ўз тушунчаларини баён этдилар. Учта ўқувчига "аъло" ва иккита ўқувчига "яхши" баҳо қўйилди. Қўйилган баҳоларга изоҳ берилди. Яна 3 та ўқувчи рағбатлантирилди.
|
5-дакика
|
2.5.
|
Уйга вазифа
|
Ўқитувчи уйга вазифа қилиб шоир А.Ориповниш "Мен нечун севаман Ўзбекистонни'" шеърини ёд олиш ва мазмунини изоҳлашни топширди. Шоирнинг Ватан ҳақидаги бошқа шеърларини ҳам ўқишни тавсия этди. Ўзбекистон мадҳиясини ёд билиш эслатилди.
|
2-дақика
|
2.6.
|
Дарснинг якуни
|
Ўқитувчи дарсга барча ўқувчиларнинг яхши қатнашганини таъкидлади. Айникса, Наргиза Нодирбек, Сарварбек, Севарахон, Воҳиджон, Алишерлариинг жуда фаол бўлганлигини ибрат қилиб кўрсатди. Бир неча ўқувчининг бугунги дарсда ўзини кўрсата олмагани айтиб ўтилди ва кейинги дарсда аълочилар сифатида бўлишига умид билдирди. Ўқитувчи дарсни тугатди, хайрлашилди.
|
3-дакика
|
|