3. Дарс тўғрисида кузатувчининг таассурот ва хулосалари
|
45 дақиқа
|
1.
|
Ўқитувчи маҳо-рати ва эришган ютуқлари
|
Дарс педагогик жиҳатдан тўғри ташкил этилди. Ноанънавий дарс элементларидан қўлланилди. Айрим интерфаол методлардан фойдаланилди. Педагогик технологиянинг баъзи қоидаларига амал қилинди. Дарсда кўргазмали қуроллар, техник воситалардан самарали фойдаланилди. Ўқитувчининг билими чуқур, тафаккури кенг, дунёкараши бой, фикри аниқ ва тоза, ифода воситалари мукаммал. Ўқитувчи педагогик маҳоратни яхши эгаллаган, ҳар бир ҳаракатида бой педагогик тажриба эгаси эканлиги сезилиб туради. Дарсда ўқувчиларнинг мустақил фикрлашларига, ижодий изланишларига имкон яратилди. Ўқувчиларнинг айрим камчиликлари усталик билан тузатиб борилади. Ўқитувчи педагогика ва психология фанларини яхши билиши, уларга амал қилиши, ҳар бир ўқувчига ўзига хос муносабатда бўлишга эришди. Ўқувчиларга таълим ва тарбия узвий боғликликда берилди. Дарсга, фанга, хатто ўқитувчилик касбига қизиқиш уйғота олди дсб ҳисоблаш мумкин.
|
3.2.
|
Йўл қўйилган камчиликлар
|
Шоир А.Ориповнинг ватанпарварлик ва инсонпарварлик ҳақидаги бошқа шеърларига қисқа изоҳ берилса маъқул бўлар эди. Эркин Воҳидовнинг "Ўзбегим" шеъри билан қийсий таҳлил қилинганда дарс янада қизиқарли бўлиши мумкин эди. Ўқитувчи нутқида айрим шева (диалект) элементлари учрайди.
|
3.3.
|
Таклиф ва муло-ҳазалар
|
Синф ўқувчилари кичик гуруҳларга бўлинса, дарс мунозара, муҳокама, фикр алмашиш, ҳамкорликда таълим, юзма-юз мулоқот шаклида ташкил этилганда янада маъқул бўлар эди. Замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан бунданда самарали фойдаланиш имкони бор. Мустақил таълим, ижодий изланиш, дарс мазмунини хаёт билан боғланишини кучайтирса бўлади. Нутқнинг тарбиявийлиги, аниқ ва равонлиги, илмий ва мантиқийлигига ҳар доим эътибор бериш зарур.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |