Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма


ДАРСНИ КУЗАТИШ ВА ТАҲЛИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


Download 141.03 Kb.
bet6/21
Sana18.02.2023
Hajmi141.03 Kb.
#1212015
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси

ДАРСНИ КУЗАТИШ ВА ТАҲЛИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
Таълим жараёнини ташкил этишнинг асосий шакли – дарсдир. Дарс ўзининг ташкилий тузилишига кўра бир неча турларга ажратилади: янги мавзуни баён этиш дарслари, мустаҳкамлаш ва такрорлаш дарслари, назорат қилиш дарслари, ўқувчилар билимини текшириш ва баҳолаш дарслари ҳамда аралаш дарс турлари шулар жумласидандир. Барча дарс турлари ўзига хос таркибий қисмлардан ташкил топади.
Дарс самарадорлигини оширишда дарсни кузатиш ва уни таҳлил этиш яхши натижа беради. Дарсни кузатиш бир неча мақсадларга қаратилган бўлиши мумкин. Мактаб директори, илмий бўлим мудири, методик кенгаш раиси ва аъзолари ёки текшириш комиссияси вакиллари назорат қилиш, ютуқ ва камчиликларни аниқлаш, атестациядан ўтказиш учун материал йиғиш мақсадларида дарс кузатишга киришлари мумкин. Илғор педагогик тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш учун ҳам дарс кузатишлари ўтказилади.
Ёш ўқитувчилар тажриба орттириш, дарс ўтиш сирларини эгаллаш мақсадида дарсга киришлари мумкин. Амалиётчи талабалар ҳам худди шу мақсадда дарс кузатадилар. Шунинг учун ҳам амалиётчи-талабалар ўз ихтисослик фанлари ўқитувчисининг дарсини кузатиш билан бир қаторда, мактабдаги энг яхши дарс ўтадиган маҳоратли ўқитувчиларнинг дарсларига киришлари тавсия этилади. Бунда талаба бутун эътиборини ўқитувчининг дарс давомидаги фаолиятига йўналтириб, ҳар бир ҳолатни, детални илғаб олиш ва уни ёзиб боришга ҳаракат қилиши керак.
Таниқли олима О.Абдуллина дарс кузатишдаги ёзувни дарснинг «фотосурати» бўлиши керак деб ҳисоблайди. Ҳақиқатда ҳам дарсни кузатиш натижаларини дарсга кирмаган киши ўқиб кўрганда дарснинг қандай ўтганини аниқ тасаввур эта олса, бу таҳлил мукаммал ҳисобланади. Дарсни кузатиш ва таҳлил этишнинг амалиётчи талабалар учун мўлжалланган тартиби қуйидагича бўлиши тавсия этилади.
ДАРСНИ КУЗАТИШ ВА ТАҲЛИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
3-илова




Download 141.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling