Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма
ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ МАЗМУНИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Download 141.03 Kb.
|
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- кундалик дафтарнинг
ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ МАЗМУНИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Педагогик амалиёт мазмуни бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолияти йуналишларига мос бўлиб, таълим жараёни билан боғлик бўлган, ёшларни тарбиялаш ва маьнавий-маърифий, мактабдаги ижтимоий-ташкилий ишларни, мактабни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш, ўқитувчилар ва услубий кенгаш, ота-оналар қумитаси ҳамда педагогик билимларни тарғибот қилиш каби ишларни қамраб олади. Бакалавр таълим йўналишининг IV босқичида ўтказиладиган педагогик амалиёт таьлим муассасасидаги ўқув-тарбиявий ишлар тизимини ўрганиш ва унда бсвосита фаол иштирок этишни таъминлайди. Педагогик амалиётнинг мазмуни жуда кенг қамровли бўлганлиги сабабли ҳар кун ва ҳар бир соатдан унумли фойдаланишни тақозо этади. Таълимнинг илмийлиги ва тарбия билан узвий боғлиқлиги тамойилларига амал қилиб, дарсларни ўқитувчи ва ўқувчилар учун аниқ мақсадлар қўйган ҳолда лойиҳалаш, замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан унумли фойдаланиш, ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий билим олишларини таъминловчи интерфаол методларни қўллаб, ноанъанавий дарсларни режалаштириш ва ўтказиш назарда тутилади. Амалиётчи-талаба ихтисослик фанлари бўйича таълим муассасасида олиб борилётган синф ва синфдан ташқари ишларнинг аҳволини ўрганади. Университет шароитида аудиториядан ташқари қатнашган турли хил тугарак, кичик мактаблар ва бошқа машғулотларда эгаллаган билим ва кўникмаларини мактаб шароитида синаб кўради. Ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш жараёнида иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларни аниқлаб, улар билан алоҳида ишлаш, ўзлаштириши суст, фанга қизиқиши паст бўлган ўқувчиларни эса ўз фанига қизиқтириш чораларини излайди. Таълимнинг қўшимча шакллари, лаборатория ва амалий ишлар, мустақил ва якка тартибдаги машғулотлар хамда ўқув саёҳатлари, университет фан кабинетлари ва илмий-амалий музейи билаи таништириш каби ишларни амалга оширадилар. Муайян илмий, ўқув-услубий муаммолар бўйича материаллар тўплаш мақсадида ўз битирув малакавий ишлари мавзуси юзасидан тажриба-синов ишларини ўтказиш, ижодкор ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятини таҳлил этиш ва умумлаштириш орқали тегишли хулосалар чиқарадилар. Амалиётчи-талабалар таълим-тарбиявий тадбирларни кузатиш ва таҳлил этиш билан ўз тажрибаларини орттириб борадилар. Педагогик амалиётнинг самарали бўлишида амалиётчи талаба томонидаи тутилган кундалик дафтарнинг ўрни катта. Талаба педагогик амалиётга тайёргарлик кўрган, бошланғич конференция ўтган кунидан бошлабоқ кундалик юритади. Унда талабанинг ақлий, ахлоқий, касбий тайёргарлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, қайси мактабга бориши, кимлар билан ҳамкорлик қилиши, қайси фан ўқитувчиси ва методистдан маслаҳатлар олиши акс этади. Айрим ҳолларда талаба кундаликни жуда қисқа сўзлар: «бордим, кўрдим, кузатдим, қатнашдим, суҳбатлашдим, дарс ўтдим» иборалари билан якунлаб қўяди. Аслида буларнинг ҳар бирини изоҳлаш, таҳлил этиш, ўз шахсий муносабатини билдириш зарур. Шунинг учун ҳам кундалик саҳифалар иш тугагандан кейин, эртанги бажарадиган вазифалар ҳал этилгандан сўнг тўлдирилса мақсадга мувофиқ бўлади. Кундаликда талаба ўз таассуротларини баён этишда объективлик, адолатлилик, холислик билан масалага танқидий ёндашаб, ўз-ўзини танқид қилишга эътибор қаратиши фойдадан ҳоли бўлмайди. Кундалик вақти-вақти билан методист-ўқитувчига кўрсатилиб, уларнинг маслаҳатлари асосида бойитиб борилади. Педагогик амалиёт бўйича якуний назорат топширгандан кейингина кундалик тутишни тўхтатиш мумкин. Педагогик амалиёт мазмунидан тарбиявий ва маънавий-маърифий ишлар ҳам кенг ўрин олган. Аввало, дарс жараёнининг тарбияловчи таъсирини кучайтиришга эътибор бериш лозим. Ҳар бир дарс таълимий, тарбияловчи ва ривожлантирувчи мақсадларга қаратилган бўлмоғи лозим. Дарсдан ташқари тарбиявий ишлар учун алоҳида режа тузилади. Синф раҳбари ва тарбиячилар томонидан тузилган ушбу режани таълим муассасаси директорнинг маънавий-маърифий ишлар буйича ўринбосари тасдиқлаб, уни бажарилишини назорат қилади. Download 141.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling