Гулистон давлат университети педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик қЎлланма
Download 141.03 Kb.
|
57 19 Малакавий амалиёт қўлланмаси
ДАPC ТУРЛАРИ
Дарс – мактабдаги таълимий ишларни ташкил этишнинг асосий шакли бўлиб, у доимий ўқувчилар таркиби, аниқ белгиланган андозага эгалиги (ҳар бир дарс 45 дақиқа давом этиши), олдиндан тузилган жадвал асосида ва бирор бир аниқ мавзуда олиб борилиши билан ўзига хос хусусиятларга эга. Дарсда ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабат жараёни шахсий алоқага асосланган. Ўқитувчи дарсда истисносиз барча ўқувчилар фаолиятини билим олишга йўналтириб, уларни назорат қилади, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлари орасидаги ўзаро алоқа ва назоратни қўллаб қувватлайди. Ўқитувчининг дарс жараёнидаги иши барча ўқувчиларни дарснинг ўзидаёк ўрганилаётган билим асосларини эгаллашлари, зарур кўникма ва малакаларни ҳосил қилишлари учун замин яратади. Дарс турлари ва уларнинг тузилиши. Дарс – билим эгаллашга қаратилган бутун бир тизимнинг асосий буғини бўлиб, улардан ҳар бири ўзининг маълум вазифасини ҳал этади. Бу вазифа ўқитиш мақсадларидан келиб чиқади. Бунда айрим дарслар барча жиҳатларни, бошқалари фақат айримларини, учинчилари фақат биттасини қамраб олиши мумкин. Дарслар қанча звенони қамраб олиши ва қандай вазифаларни ҳал этишига кўра турлича таркибий тузилишга эга бўлган турларга бўлинади. Таркибий тузилиш – дарс қисмларининг нисбати ва ўзаро боғланиши бўлиб, улар ўз вазифаси ва ўқитувчи билан ўқувчилар фаолияти характери билан фарқ қилади. Демак, етакчи дидактик вазифа ва таркибий тузилишга кўра дарслар қуйидаги турларга бўлинади: - аралаш дарслар (ўқитувчи янги ўқув материалини тушунтиради, мустаҳкамлайди, такрорлайди, назорат қилади); - янги ўқув материалларини ўрганиш дарслари; - билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш дарслари; - машқ ва амалий иш дарслари; - умумлаштириш ва такрорлаш дарслари; - лаборатория дарслари; - ўқувчилар билимини назорат қилиш. текшириш ва баҳолаш дарслари. Бундан ташқари стандарт бўлмаган, инновацион дарс шакллари ҳам амалда кенг қўлланилади: семинар, конференция дарслари, ролли ўйинлар, интеграллашган дарслар. Download 141.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling