ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТДА ТАЛАБАЛАР БАЖАРГАН ИШЛАРИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ
Университетда талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари, рейтинг тизими асосида баҳоланади. Шунинг учун педагогик амалиёт натижалари ҳам рейтинг тизими асосида баҳоланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда 100 баллик рейтинг тизими ва баҳолаш меъёридан фойдаланилади.
Педагогик амалиётга маълум сабабларга кўра қатнаша олмаган талабаларнинг иши махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади. Ижобий баҳоланмаган талабалар ҳам комиссиянинг хулосаси билан қайта баҳоланишига рухсат этилади. Сабабсиз амалиётга қатнашмаганлар талабалик сафидан четлаштирилади.
Талабаларнинг педагогик амалиётда бажарган ишларини назорат қилиш ва баҳолаш қуйидаги тартибда бўлиши тавсия этилади: жорий назорат (ЖН) - 40 балл, оралиқ назорат (ОН) - 30 балл, якуний назорат (ЯН) - 30 балл билан белгиланиши талабалар билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш Низом талабларига мос келади.
Педагогик амалиёт давомида талабалар ҳар куни бажарадиган ишларни (ЖН) жорий назоратнинг қуйидаги тур ва шакллари билан баҳолангани маъқул: мактабга белгиланган вактда бориш, ички тартиб қоидаларга амал қилиш, кун давомида унумли ишлаш, дарс кузатиш, дарс ўтиш учун тайёргарлик кўриш, дарсларни сифатли ўтказишга ҳаракат қилиш, йўл қўйилган хато-камчиликларини тузатиш, кундалик юритиш, мактабнинг ижтимоий хаётида фаол қатнашиш, кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар ва тақдимотлар тайёрлаш, педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарслар ўтказиш ва бошқалар киради.
Педагогик амалиётнинг (ОН) оралиқ назорати тур ва шаклларига қуйидагиларни киритиш мумкин: синов дарслари учун намунали, технологик дарс ишланмаларини тайёрлаш (5 та – ҳар бири 2 балдан, жами 10 балл), битта тарбиявий тадбирнинг режа-матни ва мукаммал сценарийсини ишлаб чиқиш (5 балл), педагогик амалиёт юзасидан кенгайтарилган ҳисобот тайёрлаш (15 балл).
Талаба (ЯН) якуний назорат тури бўйича қуйидагиларни топширади: педагогик амалиёт юзасидан тайёрланган барча хужжатларни махсус жилд ёки файл папкада тахт ҳолда методист-раҳбарга топшириш (10 балл), хужжатларнинг сифатли бажарилганлиги ва ҳимояси учун (10 балл), педагогик амалиёт давомида бажарган мустақил ва ижодий ишлари ҳамда ижтимоий фаоллиги учун (10 балл) баҳоланиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |