Халқ таълими вазирлиги


МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ


Download 195.73 Kb.
bet2/12
Sana23.01.2023
Hajmi195.73 Kb.
#1111903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1 06 Марказий Осиё халклари тарихи

1.06. МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ.


КИРИШ
Ушбу дастур Марказий Осиё халклари тарихи фанининг тарих фани тизимида тутган ўрни, фаннинг мақсади, вазифалари ва предмети, тадқиқот объектлари, фанининг шаклланиши ва илмий ташкилотларининг ташкил этилиши ҳамда уларнинг фаолияти, Ватанимизнинг географик ўрни ва табиий шароити, марказий осиё халклари тарихининг ёзма ва архив манбаларининг аҳамияти, музей манбаларидан фойдаланиш ва улардан ўлкамиз тарихини ўрганишдаги аҳамияти каби масалаларни ўз ичига қамраб олади.


Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари


Фанни ўқитишдан мақсад – Ватанимиз тарихига оид билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси– Ватанимизнингқадимги тарихи ва унинг асосий босқичларини, давлатчилик ва шаҳарсозлик маданияти, топонимик маълумотлар ва уларнинг хронологияси, ўлка тарихини ўрганишда археологик, этнологик, ёзма ва архив маълумотларидан фойдаланишниўргатишдан иборат.


Фан бўйича тингловчиларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

Марказий Осиё халқлари тарихи бўйича касбий қайта тайёрлаш курси тингловчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар:


«Марказий Осиё халқлари тарихи» фани бўйича тингловчилар:
-Марказий Осиё халқларининг энг қадимги даврларидан ҳозиргача бўлган тараққиёти тарихини;
-Марказий Oсиё халқларининг «Буюк ипак йўли» тараққиётидаги ўрни ва ролини;
- Марказий Oсиё халқларининг иқтисодий-ижтимоий-сиёсий ва маданий тараққиёт жараёнларини;
-Ўрта асрлар ва чор мустамлакачилиги йилларидаги тарихини;
-Шўро тузуми давридаги ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётдаги таназзул сабабларини;
-Шўро тузуми парчалангандан сўнг Марказий Осиё мамлакатлари тараққиёти йўлларининг турли-туманлигини;
-Марказий Осиё давлатларининг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ва ролини билишлари лозим.


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

“Марказий Осиё халклари тарихи” фани умумкасбий фандир. Дастурни амалга ошириш, ўқув режасида режалаштирилган Жахон тарихи, Ўзбекистон тарихи, География, Экология фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак.





Download 195.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling