Халқ таълими вазирлиги


Download 195.73 Kb.
bet6/12
Sana23.01.2023
Hajmi195.73 Kb.
#1111903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1 06 Марказий Осиё халклари тарихи

Тест саволлари


1.Халқларнинг қадимги урф-одатларини ўрганадиган олим қандай аталади?
А) антрополог Б) археолог
C) этнограф Д) лингвист


2.Қадимий тиллар билан шуғулланувчи олимлар қандай аталади?
А) антрополог Б) лингвист
C) этнограф Д) археолог


3.Қуйидагилардан қайси бири ўлкамиз энг қадимги тарихининг кенг ўрганилган манбайи ҳисобланмайди?
А) меҳнат қуроллари Б) қурол-аслаҳалар
C) қонунлар мажмуйи Д) зеб-зийнат буюмлари


4.Лингвицлар нима мақсадда қадимги тилларни тадқиқ этадилар?
А) қадимги битиклардан ўша давр воқеаларини билиб олиш
Б) ҳозирги замон тиллари қай тариқа шаклланганини тушуниб етиш
C) қадимги одамларнинг нутқ фаолиятини ўрганиш
Д) қадимги халқларнинг хўжалиги ва маданиятини ўрганиш

2-Мавзу: Милоддан аввалги VI милодий IV асрларда Ўрта Осиё халқлари.
Буюк ипак йўли.


РЕЖА:
1.Ўрта Осиё эллин давлатлари таркибида Салавкийлар ва Юнон-
Бақтрия давлатлари.
2.Махаллий давлатчиликнинг тикланиши ва ривожланиш босқичлари.
Кадимги Довон, Канг давлатлари, Хоразм подшохлиги, давлат
бошкарувидаги узига хос хусусиятлар.
3.Кушон салтанатининг ташкил топиши ва юксалиши. Давлат
бошкарув тизими ва маданий ҳаёт.
4.Буюк ипак йули -Ғарб билан Шарқни боғловчи асосий омил.

Улкан салтанатга асос солган Александр Македонский милоддан аввалги 323 йилда вафот этади. Унинг вафотидан кейин бепоён давлат уч кисмга: Македония, Миср ва Сурияга булиниб кетади. Бу давлатлар Александрнинг энг якин сафдошлари томонидан бошкарилади. Узоқ давом этган узаро урушлардан кейин, милоддан аввалги 312 йилда лашкарбошилардан бири Салавк Бобил давлати хукмдори булади. Салавкийлар давлати таркибига Месопотамия, Эрон, Парфия, Натрия, Сугдиёна давлатлари кирган эди.


Салавкийлар давлатида бошкариш тизими уч бугиндан: сатраплар, эпархлар ва гипархлардан иборат булган. Шу боис Салавк Марказий Осиё ерларини Салавк сатрапликларга булиб бошкарар эди. Уларга узига якин кишилардан сатраплар тайинларди.
Салавк I мил.ав. 293 йилида угли Антиохни шаркий вилоятлар: Парфия, Мартена, Бактрия, Сугдиёна хукмдори килиб тайинлайди. Бу худудлар харбий-стратегик ва иктисодий ахамиятга эга булгани сабаб савдо йуллари буйлаб шаҳap ва бошка манзилгохлар курдирган эди.
Антиох I даврида Бақтрия хаётида дастлабки тангалар-кумуш, мис драхм ва тетрадрахмлар (пул бирлиги) зарб кидинган. Урушлар туфайли издан чиққан турмуш Суғдиёна, Бақтрия ва Марғиёнада тиклана бошлади, савдо-сотиқ дехқончилик, хунармандчилик ривожлана бошлади. Бу хол окибатда Шарқу Ғарб картасида маданий муносабатларнинг ривожлаяишига олиб келди. Бу даврда Бактрияда маданиятида юнон маданиятинииг таъсири бирмунча кучайди.
Худудга юнон ёзуви, юнон огирлик улчов бирликлари, пул муносабатлари, хунардманчилик ва эллин санъати кириб келади. Моддий ва бадиий маданият, савдо ва шахарсозлик янгнча йуналишда ривожлана бошлайди. Уз навбатида, юнонлар махаллий маданият ва анъаналарни куллай бошлаганлар. Натижада аралаш маданиятнинг-юнон ва махаллий шарк, маданиятининиг ташкил топиш жараёни юзага келди.
Салавкийлар давлати худудларига кучманчи кабилалар тез-тез хужум килиб турар эди. Узи нотинч булса-да, Салавк I Хиндистон билан уруш харакатлари олиб борган ва енгилган. Бу хол Салавкийларнинг Ўрта Осиёдаги обрусига салбий таъсир килган. Салавкийларга карши махаллий халк бир кеча бор кузголон кутаради. Айникса, бу норозилик чикишлар мил.ав. 280 йнли Салавк вафотидан кейин кучайди. Мутлак хокимиятни уз кулига олган унинг угли Антиох I бу кўзғолонларни бостирди. Антиох I Гарбга килган харбий юришлари натижасида шаркий вилоятлар маълум даражада унинг эътиборидан четда колди. Бундан фойдаланган шаркий вилоятлар мустакил сиёсат юрита бошлайдилар. Натижада мил.ав. 250 йилларга келиб, Ўрта Осиёда салавкийлар давлатидан иккита-Парфия, кейин эса Юнон-Бактрия давлатлари ажралиб чикади. Юнон-Бақтрия давлати салавкийлар сулоласидан булган Диодот даврида ташкил топади. Бу давлат Бактрия худудида булиб пойтахти шимолий Афғонистондаги Бактро (Балх) шахри билган, юнонлар бошкарган. Хукмдорлардан Евтидем, Деметрий, Евкратид даврларида Хиндистоннинг шимоли-ғарбий кисми, Амударё ва Сирдарё Ўртасидаги катта ерлар босиб олишади.
Юнон-Бактрия давлатида хокимият подшох томонидан бошкарилган эди. Давлат бир неча вилоятларга булинган. Вилоят хокимлари эса подшохга буйсунган. Юнон-Бактрия подшохлиги даврида Ўрта Осиёда дехкочилик, хунармандчилик ва шакарсозлик ривожланганини, маданий хаёт усганлигини археологик топилмалардан билиш мумкин. Юнон-Бактрия давлатида тангалар хукмдор тасвири билан зарб килинган. Термиз, Тахти-Сангин, Денов, Кампиртепа Афросиёбдан топилган ёдгорликлар бу давлатнинг ижтимоий маданий хаётда эллинлар маданиятининг сезиларли таъсири булганлигидан дарак беради.
Осиёнинг тубжой ахолиси узларининг кадимий маданиятлари, анъаналарига содик колдилар. Шу билан улар эллин маданиятининг афзал томонларини кабул килади. Юнон-Бақтрия подшолиги даврида деярли барча вилоятларда иктисод ва маданият юксалади.
Мил ав. II асрнииг Ўрталарига келиб Юнон-Бактрия давлати уз кудратини йукота бошлайди. II асрнинг учинчи чорагига келиб бу давлат Шаркий Туркистон оркали кириб келган юе-чже кабилалари хужуми натижасида инкирозга учрайди.
II. Археолог Э.В Ртвеладзе фикрига кура, Ўрта Осиёда кадимда давлатлар ривожланишининг туртинчи даври милоддан аввалги IV аср охиридан милоддан аввалги II асрнинг иккинчи ярмига тугри келади. Бу даврларда Юнон-Барктрия хукмронлиги билан бир вактда узида махаллий давлатчиликнинг тикланиш жараёни юз берган. Жумладан, милоддан аввали IV асрнинг охирги чорагида Хоразмда подшохлик мавжуд булган. Арриан асарларидан маълумки, милоддан аввалги 329 йилда Марокандда А. Македонский иттифокчилик муносабатлари урнатиш учун келган Хоразм шохи Фарасманни кабул килганлиги тарихдан маълум.
Мил.ав. III аср охири-мил.ав. II асрда Фаргона Довонда, Сугдда алохида шаҳар-давлатлар шаклланади. Айни шу даврда Қанг давлати қарор топиши юз берган. Бу давлатларнинг хар бири уз тангаларини зарб этган. Бу мустакил мулк мавжуд булганлигидан далолат беради.
Тадқиқотчи олимларнинг фикрига кура, Фарғона водийсида давлатчилик V-IV пайдо булган. Мил.ав. II-I асрларга оид Хитой манбалрида Қадимги Фарғона кенг, бой ва куп ахолили, 70 дан ортик катта ва кичик Шаҳарлари бор деб тилга олинади. «Полона» бу Фарғонанинг хитойча талаффуз этилишидир. Хитой манбаларига кура мил.ав. II асрда Фарғонада 300 яқин аҳоли яшаган. Вохада Шаҳарлар куп булиб, пойтахти Эрши шахри (хозирги Мархамат) булган. Довон қишлоқ хукжалиги юксак даражада ривожланган мамлакат эди. Дехкричилик билан шугулланувчи утроқ ахоли билан бир каторда, Фағонанинг чул ва дашт худудларида кучманчи чорвадор аҳоли хам яшаган. Манбаларда бу кучманчиларнинг от устида туриб камон отишга мохир эканликлари хакида кайд этилади. Уша даврда Довон давлати узининг "афсонавий" ва "самовий" отлари билан шухрат козонган. Довон аргумохлари мамлакатдан ташкарида хам хусусан, Хитойда кадрланган. Довонликлар уста савдогар хисобланганлар ва фойда устида ракобатлашганлар. Мил.ав. II асрнинг охирларида Хитой императорлари Довонни босиб олишга бир неча бор харакат киладилар. Аммо Хитой кушинлари утиб истехкомга айлантирилган Довон калъалари синдиришга ожизлик киладилар. Шунингдек, кушни давлатлар томонидан куллаб-кувватланган довонликлар хитойликлар таъсирига тушмасдан уз мустакилликларини саклаб кола оладилар.
Кадимги Фарғона давлати анча адолатли ва демократик жамнят хисобланган. Подшох давлат ишларш Оксоколлар кенгашига суянган холда юритган. Оксоколлар кенгаши доимий булиб, унда давлатнинг энг мухим масалалари мухокама қилинган. У узига хос чиқарувчи орган вазифасини конунчиқарувчи орган вазифасини бажарган. Мамлакат худудлари Шаҳарлар ва вохаларга булинган холда бошкарилган. Хар бир шахар, воханинг уз хукмдори булган.
Ички тартибни саклаш ва мамлакатни ташқи душманлардан химоя қилиш учун Довонда асосан пиёда аскарлар ва суворийлардан иборат булган 60 минг кишилик кушин мавжуд булган. Жангчилар зарур озик-овкат махсулотлари билан узларини узлари таъминлаганлар. Довон узининг бутун тарихи давомида йирик империялар ва кучли давлатлар таъсири остига тушмасдан уз сиёсий эркинлигини саклаб келган.
Демак, Довон-Фарғона давлати мил.ав. IV-мил. ав. асрларда мавжуд булган ва бошкарув тизимига кўра подшохлик хисобланган.
Канг давлати мил.ав. III асрнинг бошларида Юнон-македан хукмронлигига карши курашлар ва ички низолари кескинлашуви натижасида пайдо булган. Бу давлат худуди дастлаб Сирдарёнинг Ўрта окимидаги ерлар (Тошкент вохаси хамда унга туташ тог ва чул зоналари)дан иборат эди. Мил.ав. II асрнинг бошларига келиб Канг давлатининг ерлари бирмунча кенгайиб, шаркда Фаргона водийси шимолий-шаркда юе-чже кабилалари билан, шимоли-гарбда Сарисув дарёси, ғарбда Сирдарёгача борган. Бу катта худуд Тошкент вохасини, Талас водийсини ва кисман Чу дарёсининг қуйи окимидаги худуд Канг давлатининг асосий ерлари хисобланган. Бу давлат иктисодий ва маданий жихатдан анча ривожланган эди. Давлатнинг такши сиёсати кушни мамлакатлар билан савдо-сотик алокаларини урнатиш, кескинлашган вазиятнинг олдини олиш ва уз худудида осойишталик урнатишга каратилган эди. Шу билан бирга пайти келганда кучсизланиб колган кабилаларга, вилоятларга хужум килиб уларни карам килишга харакат килган.
Канг давлатининг асосий ахолиси утроқ ва ярим утроқ булиб унинг худудида кучманчи чорвадорлар хам яшар эди. Утроқ ахоли асосан водийда яшаб, дехкончилик, боғдорчилик ва хунармандчилик билан шуғулланиб келган. Сунъий суғориш ишлари яхши йулга қуйилган.
Чорва молларининг купчилиги кисман кучманчи ва ярим утроқ холда яшовчи ахоли ихтиёрида булган. Канг подшохлари, яъни хоконлари ва уларнинг хонадонига якин кишилар бой чорвадорлардан булган. Канг хукмдорларининг марказий Шаҳарлари иккита булиб, ёзни Утрорда, кишловни kангдизда (унинг харобалари Тошкент вилояти Оккургон туманида) утказар эдилар.
Кангликларда куплаб калъа ва курганлар булиб, улар душман камалига бардош берадиган килиб курилган. Уларда хунармандчиликнинг турли сохалари яхши ривожланган. Канг харобасидан, Чоштепа ва Тошкент вохаси бошка тепакургонлардан топилган археологик ашёлар Канг давлати маданиятининг намунаси хисобланади.
Манбаларда Канг хукмдорларининг номлари тилга олинмайди, одатда улар узларининг исмлари билан бирга уруг номи номини хам куллаганлар ва "Канг хонадони хукмдори хокон" деб атаганлар. Канглилар учун «халк кушин» тушунчаси хос булиб,бунда хар бир эркак-оила бошлиги айни пайтда сафда туришга тайёр аскар хисобланган. Шу боис Канг давлати кушинларининг сони улардаги оилалар сонига тенг булган. Давлатда сайланган хукмдорларнинг хокимияти оксоколлар Кенгашига таянган ва уларнинг хукуклари кенгаш томонидан чеклаб қуйилган. Харбий йулбошчилик хукмдорнинг вазифаси хисобланган. Шунингдек, кушни давлатлар дипломатик музокаралар олиб бориш ваколатига эга булган. У диний маросимларни адо этишда хам бош-кош булган. Ахоли асосан Куёш худоси Митрага ва бошка илохларга топинган.
Канг давлати узига бошка кабилаларнинг кушиб олиниши хисобига узига хос конфедератив подшохликкк ташкил килиб, мустахкамланган. Хар бир кабила бошлиги харбий йулбош саналиб, уз байрОқ турлари ва уруг гербларига эга булганлар. Уруш шароитида хокон байрОқ остида жанг килганлар. Кабила-уруг бошликларига вилоят ва туман бошликлари буйсунган. Мил.ав. III асрда пайдо булган бу давлат мил. III асрга келиб парчаланиб кетди.
Милоддан аввалги IV-II асрларда кадимги Хоразм мустакил давлат булиб, Искандар, Салавкийлар ва Юнон-Бактрия давлатлари таркибига кирмаган. Бу хол Хоразмда узига хос махаллий давлатчилик тизими ривожига мухм омил булди. Давлат типи - подшохлик булиб бошкариш шакли мутлОқ монархия яъни яккахокимлик эди. Милодий I асрдан бошлаб Хоразмда Афригидлар сулоласи хокимлик тепасига келган ва 700-800 йил давомида хукмронлик килган. Бу даврларда подшохликда марказлаштирилган тартибда танга зарб килинган ва хокимият сулолавий тарзда мерос булиб колган.
Зарб килинган танга пулларда Артов, Артамух, Вазамир каби Хоразмшохлар исмлари учрайди.
Археологик тадкикотлар натижасида Хоразмда худудларидан куплаб ёдгорликлар топилган. Жонбоскальа Куйкирилган калъа, Тупроккалъа шулар жумласидандир. Бу Шаҳарлар атрофи мудофаа деворлари билан ураб олинган деворларда шинаклар ва миноралар мавжуд булган Kyxна Шаҳарларнинг асосий иншооти улкан калъа булиб, Хоразм хукмдорларининг кароргохи булган. Тупрокекалъада икки каватли, турли максадларда фойдаланилган, ташкари хонадонлардан махсус кабулхоналар, яъни "шохлар кошонаси” хам булган. Кабулхонанинг деворлари ва супалари турли тасвирлар билан безалган. Шунингдек, бу калъада ёзув намуналари жам топилган.
Хоразмда деккончилик ва хунармандчилик юкори даражада ривожланган. Шаҳарлар мухим савдо йулларида жойлашган.
III. Кушон подшохлиги. Спитамен кузголони маглубиятга учрагандан сунг мил.ав. IV аср охирларида асли Ўрта Осиёда яшаган массагет- тохар кабилаларининг катта бир кисми Шаркий Туркистондан то Мугилистон чегараларигача булган худудларга кучиб утганлар. Ана шу кабилалар тарихи билан боглик мил.ав. IV аср охирлари ва милоднинг V асрига оид маълумотлар Хитой манбаларидан олинганлиги сабабли кабила, уруг, шахслар, жой ва шахар номлари хитойча номлар билан берилган. Ўрта Осиёдан Шаркда томом кучиб утган массагет-тохарлар Хитой манбаларида юе-чжелар номи билан аталганлар. Хитойнинг шимолидаги катта худудларда хунн кабилалари яшаган. Такдир такозосига кура, хуннлар билан юе-чжелар Ўртасида зиддиятлар кучаяди. Натижада хуннлар мил.ав. 176 йили юе-чжеларни гарбга сиккиб чикаради. Фаргона (Довон) подшохлиги худудларига чекинган юе-чже кабилалари бу ерда шахар ва кишлоклар барпо киладилар. Хозирги Наманган вилояти Кушон кишлоги ва Косонсой тумани шулар жумласидандир. Улар мил.ав. 140-130 йилларда Юнон-Бактрияни хам узларига тобе киладилар ва "Катта Юе-чже давлат уюшмасига асос соладилар. Бу давлат уюшмасига бешта хокимлик: Гуйшуан, Хюми, Шаунми, Хисе ва Думилар буйсунар эди.
Булардан бири Гуйшуан (Кушон) хокимлиги анча кучайиб, бошка хокимликларни бирлаштиради ва Гуйшуан хокими Кужула Кадфиз узини ягона хоким деб эълон килади. Натижада янги давлат-Кушон давлати пайдо булади ва хозирги Сурхондарё вилоятининг Шурчи туманидаги Далварзинтепада жойлашган манзилгох бу давлатнинг пойтахти булиб колади. Кужула Кадфиз давлат чегараларини кенгайтириб, кудратини оширади. Парфия, хозирги Афғонистон худуди ва Кашмирни эгаллайди. Кужула вафотидан кейин унинг угли Вима тахтга чикади ва Хиндистоннинг марказий вилоятларини уз давлати таркибига кушиб олади.
Вима Кадфиз 30 йил хукмронлик килган. Ундан сунг Канишка мамлакатни бошкаради ва у Хиндистоннинг жанубий Худудларини забт этади. Натижада Кушон давлати катта салтанатга айланиб, Хитойдаги Хан давлати хамда Рим импераяси билан ракобатлашиш даражасига кутарилди. Кушонда давлат типи конфедератив подшохлик булиб, бошкарув шакли монархия эди. Вилоятлар ва Шаҳарлар давлат тепасида турувчи олий хукмдор ноиблари томонидан бокарилган. Улар олий хукмдорга сузсиз итоат этиб, доимий равишда давлат хазинасига улпонлар тулаб турганлар.
Кушонлар давлатида зарб этилган кумуш, олтин тангаларнинг бир томонида Будда худолари, зардуштийлар худолари Анахита, Митра расмлари учраса, иккинчи томонида эса "шох", "шохлар шохи" атамасини курамиз.
Буюк ипак йули тармочларида жойлашган Кушон подшохлиги гуллаб яшнади. Купдан-куп янги Шаҳарлар бунёд этилди. Бу даврда куплаб сугориш иншоотлари курилиб, янги ерлар узлаштирилди.
Шаҳарлар курилишида аник, бинокорлик коидалари амалга оширилган. Шаҳарлар тугри бурчакли булиб, калин деворлар билан уралган, Шахар тузилишига кура, у бир неча кисмларга булинган: хоким саройи (калъа), хунармандчилик устахоналари, гузарлар, алохида ибодатхоналар жойлашган кисми, савдо майдони ва бошкалар тартибли равишда жойлашган эди.
Кушон подшохлиги иктисодиётининг асосини сугормиа дехкончилик, савдо ва хунармандчилик ташкил килган. Улар юкори даражада ривожланган.
Хиндистон, Хитой ва Рим салтанати билан савдо ва элчилик муносабатлари урнатилган эди. Савдо муносабатларининг ривожланишида Буюк ипак йулиннг ахамияти катта булган. Термиздан Рим тангалари хазинаси, Ўрта ер денгизи атрофи худудларида эса кушон тангалари топилган.
Канишка даврида Хиндистондан таркалган Будда дини давлат динига айланди. Оромий ва юнон ёзувлари билан бирга кушон ёзуви хам мавжуд булган. Кушон салтанати даврида меъморчилик ва тасвирий санъат юксак даражада ривожланган эди. Буни улкамизнинг Aйритом, Кухна Термиз, Коратепа будда ибодатхоналари Фаёзтепа, Холчаён, Далварзинтепа ва бошка жойлардан казиб олинган археологик топилмалардан куришимиз мумкин. Мухтарам учувчи, талабаларимиз юртимиздаги Ўзбекистон давлат тарих музейи, Ўзбекистон амалий санъати музейи ва бошка музейлардаги тарихий экспонатларни куриш жараёнида бунга узи хам амин булади. Кушон даври Шаҳарлари харобаларини ва кабрларини урганиш улка халкларнинг урф-одатлари, диний карашлари тугрисида кимматли маълумотлар беради. Хусусан, Далварзинтепа ашёлари ушонларнинг диний эътикодлари буддизм билан зардуштийлик булганики курсатади. Айникса, япон олимлари билан Дарварзинтепада, француз археологлари билан Афросиёбда олиб борилган тадкикотлар талабаларимизга мухим маълумотлар беради.
Кушон салтанати инкирози Хувишка подшохлиги давридан бошланади. Бу жараён Эрондаги Сосоннйлар давлатининг тарих сахнасига чикувига асосий омил булди. Хусусан, сосоний хукмдорлардан Шопур I нинг (милодий 242-243 йиллар) ва Шопур II нинг (мил, 309-379 йиллар) Кушонларга берган зарбалари хал килувчи урин тутди. IV асрга келиб Кушон подшохлиги асосий худудларидан махрум булди. Кушонларнинг айрим мулклари факат Шимолий Хиндистонда маълум вактгача сакланиб колди.
IV. Буюк ипак йули. Буюк ипак йули милоддан аввалги 1 минг йилликнинг иккинчи ярмидан то милодий XV асргача Хитой, Хиндистон, Ўрта Осиё, Эрон, Якин Шарк хамда Ўрта денгиз мамлакатларини гарб билан туташтирувчи савдо-сотик иктисодий ва маданий алокаларининг ривожланишида асосий восита булган. Немис шаркшунос олими Фердинанд фон Рихтгофен 1877 йилда Хитой номли асарида бу карвон йуллар тармогини авваллари улар оркали асосан ипак ва шойи ташилгани учун «ипак йули» деб атади. Кейинчалик «Буюк ипак йули» атамасини купчнлик тадкикотчи ва олимлар ишлатадиган булдилар. Лекин милоддан бурунги бир неча асрлар кимматбахо тошлар ташиладиган "Ложувард йул" Бадахшонни Эрон, Месопатамия, Сурия Миср каби давлатлар билан богланган. «Нефрит йули» эса Туркистонни Шаркий Хитой билан богланган.
Милоддан аввалги II аср охиридан бошлаб Ўрта Осиё билан Хитой Ўртасида мунтазам дипломатик ва савдо муносабатлари амалга оширила бошланган. Хитой хукмдорлари уз элчиларини катта совға-саломлар билан нафақат Ўрта Осиёга, балки Буюк ипак йули оркали Эроқ Месопотамия ва Кичик Осиё давлатларига хам юборганлар.
Буюк ипак йулида янги-янги Шаҳарлар, карвонсаройлар ва савдо нуқталарн бунёд этилди. Ўрта Осиё худудлари узининг географик жойлашган мавқеига кура Буюк ипак йули тараққиётида муносиб урин эгаллаган. Чунки савдогарлар Шаркий Туркистон, Хоразм, Бухоро, Накшаб, Термиз, Самарканд каби Шаҳарларда уз молларини сотиб бу худудлардан узларига керакли булган буюмларни харид килиб кайтар эдилар.
Буюк ипак йули 12 минг км узунликда булган. У Сарик денгиз сохилидан башланиб, Шаркий Туркистон, Марказий Осиё, Эрон, Месопотамия оркали Ўрта ер денгизи сохилларигача борган. Иккинчи йуналиш Марказий Осиё оркали Хиндистонга олиб борган. Бу йулда катор кадимий Шаҳарлар жойлашган: Сиан, Дунхуан, Ёркент, Самарканд, Бухоро, Термиз, Марв ва бошкалар. Марказий Осиё кумушига эхтиёж сезган мамлакатларга борадиган "Кумуш йули" хам булган. Бу йул Хазар хоконлиги ва Булгор давлати оркали Киев Руси ва Европа мамлакатларига борган. У Буюк ипак йулннинг шимолий тармоги хисобланиб, VI асрдан бошлаб ишга тушган.
Фаргона водийсида ипак йули икки тармокка булинган. Биринчиси Узгандан Ахси, Камчик давони оркали (ёзда) Илок, вохаси ва Тошкентга келган. Иккинчиси жанубий тармОқ булиб, Узгандан Уш, Кува, Марғилон, Кукон оркали Хужанд, Самарканд, Бухорога утган. Асосий карвон йулларида ташкари ички савдо йуллари хам булган. Бири Ахсидан Косой оркали Чуст вохасига утган. Яна бири Поп, Заркент оркали кончилар кароргохлари ва яйловларига борган. Курама ва Олой тоглари казилма бойликлари ва Зарафшон дарёси бойликлари туфайли бу йул тармоги «Олтин йул» деб аталган.
Буюк ипак йули факат иктисодий жихатдангина ахамиятли булиб колмасдан, айни пайтда у диний, маданий мерос ютукларини таркатувчи, мамлакатлараро дипломатик алокаларни таъминловчи йул хам эди. Кадим замонларда савдогарлар халк орасида нуфузли, инсонлар хисобланиб улар жамиятнинг факат мол олиб, мол сотувчи ва ундан фойда олувчи бой катламигина эмас эдилар. Улар узоқ сафарларга катта савдо карвонлари билан борувчи савдогар-элчи, зиё ва маданият, янгиликлар таркатувчилар, у ёки бу худуддан янги жойларга илгор хужалик ихтироларини етказувчи кишилар хам булганлар. Айни вактда айрим савдогарлар узга мамлакатларнинг урф-одатлари, кучи ва кудрати худудий жойлашиши, табиати ва давлат бошкариш тизимини чукур билишда ута хушёр давлат айгокчилари хам булган.
Буюк ипак йули Марказий Осиё халкларини иктисодий, савдо ва маданий сохаларда боглабгина колмасдан, балки айни замонда бу йул дунё халклари Ўртасида тинчлик, осойишталик, тотувлик, кушничилик, дустлик ришталарини боглаган йул хам булган, Зеро, Буюк ипак йули цивилизация тарихида илк борШарк ва Гарб мамлакатларини якинлаштирган, бирлаштирган китъалараро куприк булиб, инсоният хаётида жуда катта ижтимоий-сиёсий, иктисодий вa маданий ахамиятга эга булган нодир ва ноёб улкан карвон йули булган.
Бу йул XV-XVI асрларга келиб узининг дастлабки мавкеини йукота борди. Чунки бу даврларда денгиз йули кашф этилди, савдо кемалари оркали турли юртлар билан борди-келди килинадиган булди. Кейинги асрларда узаро иктисоднй ва узга муносабатлар бирмунча осонлашди, янгидан-янги транспорт воситалари кашф этилди.
Лекин Буюк ипак йулииинг улкан тарихий ахамиятини инсоният унутмади. Хусусан, 1987 йилдан бошлаб ЮНЕСКО «Буюк ипак йули-мулокот йули» шиори остида бир катор Халкаро тадбирлар утказмокда. Бу тадбирларнинг купчилиги кадим замонларда Марказий Осиёда вужудга келган цивилизация тарихини якиндан урганишга каратилган. ЮНЕСКО хомийлигида хусусан, Самаркандда (1990 йили), Хива (1991 йили), Бухорода (1996 йили) халкаро илмий конференциялар утказилди. Тошкентнинг энг гузал кучаларидан бирига Буюк ипак йули номи берилгани хам бежиз эмас. Мустакил Узбекистан бу буюк карвон йули трассасини тиклашга уз хиссасини кушмокда.
Улкан салтанатга асос солган Александр Македонский милоддан аввалги 323 йилда вафот этади. Унинг вафотидан кейин бепоён давлат уч кисмга: Македония, Миср ва Сурияга булиниб кетади. Бу давлатлар Александрнинг энг якин сафдошлари томонидан бошкарилади. Узоқ давом этган узаро урушлардан кейин, милоддан аввалги 312 йилда лашкарбошилардан бири Салавк Бобил давлати хукмдори булади. Салавкийлар давлати таркибига Месопотамия, Эрон, Парфия, Натрия, Сугдиёна давлатлари кирган эди.
Салавкийлар давлатида бошқариш тизими уч бугиндан: сатраплар, эпархлар ва гипархлардан -иборат булган. Шу боис Салавк Марказий Осиё ерларини Салавк сатрапликларга булиб бошкарар эди. Уларга узига яқин кишилардан сатраплар тайинларди.
Салавк I мил.ав. 293 йилида угли Антиохни шаркий вилоятлар: Парфия, Мартена, Бактрия, Сугдиёна хукмдори килиб тайинлайди. Бу худудлар харбий-стратегик ва иктисодий ахамиятга эга булгани сабаб савдо йуллари буйлаб шаҳap ва бошка манзилгохлар курдирган эди.
Антиох I даврида Бактрия хаётида дастлабки тангалар-кумуш, мис драхм ва тетрадрахмлар (пул бирлиги) зарб кидинган. Урушлар туфайли издан чиққан турмуш Суғдиёна, Бақтрия ва Маргиёнада тиклаиа бошлади, савдо-сотик дехқончилик, хунармандчилик ривожлана бошлади. Бу хол оқибатда Шарқу Ғарб картасида маданий муносабатларнинг ривожланишига олиб келди. Бу даврда Бақтрияда маданиятида юнон маданиятинииг таъсири бирмунча кучайди.
Худудга юнон ёзуви, юнон огирлик улчов бирликлари, пул муносабатлари, хунардманчилик ва эллин санъати кириб келади. Моддий ва бадиий маданият, савдо ва шаҳарсозлик янгнча йуналишда ривожлана бошлайди. Уз навбатида, юнонлар махаллий маданият ва анъаналарни куллай бошлаганлар. Натижада аралаш маданиятнинг-юнон ва махаллий шарк, маданиятининиг ташкил топиш жараёниюзага келди.
Салавкийлар давлати худудларига кучманчи кабилалар тез-тез хужум килиб турар эди. Узи нотинч булса-да, Салавк I Хиндистон билан уруш харакатлари олиб борган ва енгилган. Бу хол Салавкийларнинг Ўрта Осиёдаги обрусига салбий таъсир килган. Салавкийларга карши махаллий халк бир кеча бор кузголон кутаради. Айникса, бу норозилик чикишлар мил.ав. 280 йнли Салавк вафотидан кейин кучайди. Мутлак хокимиятни уз кулига олган унинг угли Антиох I бу қўзғолонларни бостирди. Антиох I Гарбга килган харбий юришлари натижасида шаркий вилоятлар маълум даражада унинг эътиборидан четда колди. Бундан фойдаланган шаркий вилоятлар мустакил сиёсат юрита бошлайдилар. Натижада мил.ав. 250 йилларга келиб, Ўрта Осиёда салавкийлар давлатидан иккита-Парфия, кейин эса Юнон-Бактрия давлатлари ажралиб чикади. Юнон-Бачтрия давлати салавкийлар сулоласидан булган Диодот даврида ташкил топади. Бу давлат Бактрия худудида булиб пойтахти шимолий Афғонистондаги Бактро (Балх) шахри билган, юнонлар бошкарган. Хукмдорлардан Евтидем, Деметрий, Евкратид даврларида Хиндистоннинг шимоли-ғарбий кисми, Амударё ва Сирдарё Ўртасидаги катта ерлар босиб олишади.
Юнон-Бактрия давлатида хокимият подшох томонидан бошқарилган эди. Давлат бир неча вилоятларга булинган. Вилоят хокимлари эса подшохга буйсунган. Юнон-Бактрия подшохлиги даврида Ўрта Осиёда дехкочилик, хунармандчилик ва шакарсозлик ривожланганини, маданий хаёт усганлигини археологик топилмалардан билиш мумкин. Юнон-Бактрия давлатида тангалар хукмдор тасвири билан зарб килинган. Термиз, Тахти-Сангин, Денов, Кампиртепа Афросиёбдан топилган ёдгорликлар бу давлатнинг ижтимоий маданий хаётда эллинлар маданиятининг сезиларли таъсири булганлигидан дарак беради.
Осиёнинг тубжой ахолиси узларининг кадимий маданиятлари, анъаналарига содик колдилар. Шу билан улар эллин маданиятининг афзал томонларини кабул килади. Юнон-Бакрия подшолиги даврида деярли барча вилоятларда иктисод ва маданият юксалади.
Мил ав. II асрнииг Ўрталарига келиб Юнон-Бактрия давлати уз кудратини йукота бошлайди. II асрнинг учинчи чорагига келиб бу давлат Шаркий Туркистон оркали кириб келган юе-чже кабилалари хужуми натижасида инкирозга учрайди.
II
Археолог Э.В Ртвеладзе фикрига кура, Ўрта Осиёда кадимда давлатлар ривожланишининг туртинчи даври милоддан аввалги IV аср охиридан милоддан аввалги II асрнинг иккинчи ярмига тугри келади. Бу даврларда Юнон-Барктрия хукмронлиги билан бир вактда узида махаллий давлатчиликнинг тикланиш жараёни юз берган. Жумладан, милоддан аввали IV асрнинг охирги чорагида Хоразмда подшохлик мавжуд булган. Арриан асарларидан маълумки, милоддан аввалги 329 йилда Марокандда А. Македонский иттифокчилик муносабатлари урнатиш учун келган Хоразм шохи Фарасманни кабул килганлиги тарихдан маълум.
Мил.ав. III аср охири-мил.ав. II асрда Фаргона Довонда, Сугдда алохида шахар-давлатлар шаклланади. Айни шу даврда Канг давлати карор топиши юз берган. Бу давлатларнинг хар бири уз тангаларини зарб этган. Бу мустакил мулк мавжуд булганлигидан далолат беради.
Тадкикотчи олимларнинг фикрига кура, Фаргона водийсида давлатчилик V-IV пайдо булган. Мил.ав. II-I асрларга оид Хитой манбалрида Кадимги Фаргона кенг, бой ва куп ахолили, 70 дан ортик катта ва кичик Шаҳарлари бор деб тилга олинади. «Полона» бу Фаргонанинг хитойча талаффуз этилишидир. Хитой манбаларига кура мил.ав. II асрда Фаргонада 300 якин ахоли яшаган. Вохада Шаҳарлар куп булиб, пойтахти Эрши шахри (хозирги Мархамат) булган. Довон кишлОқ хукжалиги юксак даражада ривожланган мамлакат эди. Дехкричилик билан шугулланувчи утрОқ ахоли билан бир каторда, Фаргонанинг чул ва дашт худудларида кучманчи чорвадор ахоли хам яшаган. Манбаларда бу кучманчиларнинг от устида туриб камон отишга мохир эканликлари хакида кайд этилади. Уша даврда Довон давлати узининг "афсонавий" ва "самовий" отлари билан шухрат козонган. Довон аргумохлари мамлакатдан ташкарида хам хусусан, Хитойда кадрланган. Довонликлар уста савдогар хисобланганлар ва фойда устида ракобатлашганлар. Мил.ав. II асрнинг охирларида Хитой императорлари Довонни босиб олишга бир неча бор харакат киладилар. Аммо Хитой кушинлари утиб истехкомга айлантирилган Довон калъалари синдиришга ожизлик киладилар. Шунингдек, кушни давлатлар томонидан куллаб-кувватланган довонликлар хитойликлар таъсирига тушмасдан уз мустакилликларини саклаб кола оладилар.
Қадимги Фарғона давлати анча адолатли ва демократик жамнят хисобланган. Подшох давлат ишларш Оксоколлар кенгашига суянган холда юритган. Оксоколлар кенгаши доимий булиб, унда давлатнинг энг мухим масалалари мухокама килинган. У узига хос чикарувчи орган вазифасини конунчикарувчи орган вазифасини бажарган. Мамлакат худудлари Шаҳарлар ва вохаларга булинган холда бошкарилган. Хар бир шахар, воханинг уз хукмдори булган.
Ички тартибни саклаш ва мамлакатни ташки душманлардан химоя килиш учун Довонда асосан пиёда аскарлар ва суворийлардан иборат булган 60 минг кишилик кушин мавжуд булган. Жангчилар зарур озик-овкат махсулотлари билан узларини узлари таъминлаганлар. Довон узининг бутун тарихи давомида йирик империялар ва кучли давлатлар таъсири остига тушмасдан уз сиёсий эркинлигини саклаб келган.
Демак, Довон-Фаргона давлати мил.ав. IV-мил. ав. асрларда мавжуд булган ва бошкарув тизимига кура подшохлик хисобланган.
Канг давлати мил.ав. III асрнинг бошларида Юнон-македан хукмронлигига карши курашлар ва ички низолари кескинлашуви натижасида пайдо булган. Бу давлат худуди дастлаб Сирдарёнинг Ўрта окимидаги ерлар (Тошкент вохаси хамда унга туташ тог ва чул зоналари)дан иборат эди. Мил.ав. II асрнинг бошларига келиб Канг давлатининг ерлари бирмунча кенгайиб, шаркда Фаргона водийси шимолий-шаркда юе-чже кабилалари билан, шимоли-гарбда Сарисув дарёси, гарбда Сирдарёгача борган. Бу катта худуд Тошкент вохасини, Талас водийсини ва кисман Чу дарёсининг қуйи окимидаги худуд Канг давлатининг асосий ерлари хисобланган. Бу давлат иктисодий ва маданий жихатдан анча ривожланган эди. Давлатнинг такши сиёсати кушни мамлакатлар билан савдо-сотик алокаларини урнатиш, кескинлашган вазиятнинг олдини олиш ва уз худудида осойишталик урнатишга каратилган эди. Шу билан бирга пайти келганда кучсизланиб колган кабилаларга, вилоятларга хужум килиб уларни карам килишга харакат килган.
Канг давлатининг асосий ахолисс утроқ ва ярим утроқ булиб унинг худудида кучманчи чорвадорлар хам яшар эди. Утроқ ахоли асосан водийда яшаб, дехкончилик, богдорчилик ва хунармандчилик билан шугулланиб келган. Сунъий сугориш ишлари яхши йулга қуйилган.
Чорва молларининг купчилиги кисман кучманчи ва ярим утрОқ холда яшовчи ахоли ихтиёрида булган. Канг подшохлари, яъни хоконлари ва уларнинг хонадонига якин кишилар бой чорвадорлардан булган. Канг хукмдорларининг марказий Шаҳарлари иккита булиб, ёзни Утрорда, кишловни kангдизда (унинг харобалари Тошкент вилояти Оккургон туманида) утказар эдилар.
Кангликларда куплаб калъа ва курганлар булиб, улар душман камалига бардош берадиган килиб курилган. Уларда хунармандчиликнинг турли сохалари яхши ривожланган. Канг харобасидан, Чоштепа ва Тошкент вохаси бошқа тепакургонлардан топилган археологик ашёлар Канг давлати маданиятининг намунаси хисобланади.
Манбаларда Канг хукмдорларининг номлари тилга олинмайди, одатда улар узларининг исмлари билан бирга уруг номи номини хам куллаганлар ва "Канг хонадони хукмдори хокон" деб атаганлар. Канглилар учун «халк кушин» тушунчаси хос булиб, бунда хар бир эркак-оила бошлиги айни пайтда сафда туришга тайёр аскар хисобланган. Шу боис Канг давлати кушинларининг сони улардаги оилалар сонига тенг булган. Давлатда сайланган хукмдорларнинг хокимияти оксоколлар Кенгашига таянган ва уларнинг хукуклари кенгаш томонидан чеклаб қуйилган. Харбий йулбошчилик хукмдорнинг вазифаси хисобланган. Шунингдек, кушни давлатлар дипломатик музокаралар олиб бориш ваколатига эга булган. У диний маросимларни адо этишда хам бош-кош булган. Ахоли асосан Куёш худоси Митрага ва бошка илохларга топинган.
Канг давлати узига бошка кабилаларнинг кушиб олиниши хисобига узига хос конфедератив подшохликкк ташкил килиб, мустахкамланган. Хар бир кабила бошлиги харбий йулбош саналиб, уз байроқ турлари ва уруг гербларига эга булганлар. Уруш шароитида хокон байроқ остида жанг килганлар. Кабила-уруг бошликларига вилоят ва туман бошликлари буйсунган. Мил.ав. III асрда пайдо булган бу давлат мил. III асрга келиб парчаланиб кетди.
Милоддан аввалги IV-II асрларда кадимги Хоразм мустакил давлат булиб, Искандар, Салавкийлар ва Юнон-Бактрия давлатлари таркибига кирмаган. Бу хол Хоразмда узига хос махаллий давлатчилик тизими ривожига мухм омил булди. Давлат типи - подшохлик булиб бошкариш шакли мутлОқ монархия яъни яккахокимлик эди. Милодий I асрдан бошлаб Хоразмда Афригидлар сулоласи хокимлик тепасига келган ва 700-800 йил давомида хукмронлик килган. Бу даврларда подшохликда марказлаштирилган тартибда танга зарб килинган ва хокимият сулолавий тарзда мерос булиб колган.
Зарб килинган танга пулларда Артов, Артамух, Вазамир каби Хоразмшохлар исмлари учрайди.
Археологик тадкикотлар натижасида Хоразмда худудларидан куплаб ёдгорликлар топилган. Жонбоскальа Куйкирилган калъа, Тупроккалъа шулар жумласидандир. Бу Шаҳарлар атрофи мудофаа деворлари билан ураб олинган деворларда шинаклар ва миноралар мавжуд булган Kyxна Шаҳарларнингасосий иншоотиулкан калъа булиб, Хоразм хукмдорларининг қароргохи булган. Тупроккалъада икки каватли, турли максадларда фойдаланилган, ташқари хонадонлардан махсус қабулхоналар, яъни "шохлар кошонаси” хам булган. Қабулхонанинг деворларива супалари турли тасвирлар билан безалган. Шунингдек, бу калъада ёзув намуналари жам топилган.
Хоразмда деккончилик ва хунармандчилик юкори даражада ривожланган. Шаҳарлар мухим савдо йулларида жойлашган.
III. Купшон подшохлиги. Спитамен кузголони маглубиятга учрагандан сунг мил.ав. IV аср охирларида асли Ўрта Осиёда яшаган массагет- тохар кабилаларининг катта бир кисми Шаркий Туркистондан то Мугилистон чегараларигача булган худудларга кучиб утганлар. Ана шу кабилалар тарихи билан боглик мил.ав. IV аср охирлари ва милоднинг V асрига оид маълумотлар Хитой манбаларидан олинганлиги сабабли кабила, уруг, шахслар, жой ва шахар номлари хитойча номлар билан берилган. Ўрта Осиёдан Шаркда томом кучиб утган массагет-тохарлар Хитой манбаларида юе-чжелар номи билан аталганлар. Хитойнинг шимолидаги катта худудларда хунн кабилалари яшаган. Такдир такозосига кура, хуннлар билан юе-чжелар Ўртасида зиддиятлар кучаяди. Натижада хуннлар мил.ав. 176 йили юе-чжеларни гарбга сиккиб чикаради. Фаргона (Довон) подшохлиги худудларига чекинган юе-чже кабилалари бу ерда шахар ва кишлоклар барпо киладилар. Хозирги Наманган вилояти Кушон кишлоги ва Косонсой тумани шулар жумласидандир. Улар мил.ав. 140-130 йилларда Юнон-Бактрияни хам узларига тобе киладилар ва "Катта Юе-чже давлат уюшмасига асос соладилар. Бу давлат уюшмасига бешта хокимлик: Гуйшуан, Хюми, Шаунми, Хисе ва Думилар буйсунар эди.
Булардан бири Гуйшуан (Кушон) хокимлиги анча кучайиб, бошка хокимликларни бирлаштиради ва Гуйшуан хокими Кужула Кадфиз узини ягона хоким деб эълон килади. Натижада янги давлат-Кушон давлати пайдо булади ва хозирги Сурхондарё вилоятининг Шурчи туманидаги Далварзинтепада жойлашган манзилгох бу давлатнинг пойтахти булиб колади. Кужула Кадфиз давлат чегараларини кенгайтириб, кудратини оширади. Парфия, хозирги Афғонистон худуди ва Кашмирни эгаллайди. Кужула вафотидан кейин унинг угли Вима тахтга чикади ва Хиндистоннинг марказий вилоятларини уз давлати таркибига кушиб олади.
Вима Кадфиз 30 йил хукмронлик килган. Ундан сунг Канишка мамлакатни бошкаради ва у Хиндистоннинг жанубий Худудларини забт этади. Натижада Кушон давлати катта салтанатга айланиб, Хитойдаги Хан давлати хамда Рим импераяси билан ракобатлашиш даражасига кутарилди. Кушонда давлат типи конфедератив подшохлик булиб, бошкарув шакли монархия эди. Вилоятлар ва Шаҳарлар давлат тепасида турувчи олий хукмдор ноиблари томонидан бокарилган. Улар олий хукмдорга сузсиз итоат этиб, доимий равишда давлат хазинасига улпонлар тулаб турганлар.
Кушонлар давлатида зарб этилган кумуш, олтин тангаларнинг бир томонида Будда худолари, зардуштийлар худолари Анахита, Митра расмлари учраса, иккинчи томонида эса "шох", "шохлар шохи" атамасини курамиз.
Буюк ипак йули тармочларида жойлашган Кушон подшохлиги гуллаб яшнади. Купдан-куп янги Шаҳарлар бунёд этилди. Бу даврда куплаб сугориш иншоотлари курилиб, янги ерлар узлаштирилди.
Шаҳарлар курилишида аник, бинокорлик коидалари амалга оширилган. Шаҳарлар тугри бурчакли булиб, калин деворлар билан уралган, Шахар тузилишига кура, у бир неча кисмларга булинган: хоким саройи (калъа), хунармандчилик устахоналари, гузарлар, алохида ибодатхоналар жойлашганкисми, савдо майдони ва бошкалар тартибли равишда жойлашган эди.
Кушон подшохлиги иктисодиётининг асосини сугормиа дехкончилик, савдо ва хунармандчилик ташкил килган. Улар юкори даражада ривожланган.
Хиндистон, Хитой ва Рим салтанати билан савдо ва элчилик муносабатлари урнатилган эди. Савдо муносабатларининг ривожланишида Буюк ипак йулиннг ахамияти катта булган. Термиздан Рим тангалари хазинаси, Ўрта ер денгизи атрофи худудларида эса кушон тангалари топилган.
Канишка даврида Хиндистондан таркалган Будда дини давлат динига айланди. Оромий ва юнон ёзувлари билан бирга кушон ёзуви хам мавжуд булган. Кушон салтанати даврида меъморчилик ва тасвирий санъат юксак даражада ривожланган эди. Буни улкамизнинг Aйритом, Кухна Термиз, Коратепа будда ибодатхоналари Фаёзтепа, Холчаён, Далварзинтепа ва бошка жойлардан казиб олинган археологик топилмалардан куришимиз мумкин. Мухтарам учувчи, талабаларимиз юртимиздаги Ўзбекистон давлат тарих музейи, Ўзбекистон амалий санъати музейи ва бошка музейлардаги тарихий экспонатларни куриш жараёнида бунга узи хам амин булади. Кушон даври Шаҳарлари харобаларини ва кабрларини урганиш улка халкларнинг урф-одатлари, диний карашлари тугрисида кимматли маълумотлар беради. Хусусан, Далварзинтепа ашёлари ушонларнинг диний эътикодлари буддизм билан зардуштийлик булганики курсатади. Айникса, япон олимлари билан Дарварзинтепада, французархеологлари билан Афросиёбда олиб борилган тадкикотлар талабаларимизгамухим маълумотлар беради.
Кушонсалтанати инкирози Хувишка подшохлиги давридан бошланади. Бу жараён Эрондаги Сосоннйлар давлатининг тарих сахнасига чикувига асосий омил булди. Хусусан, сосоний хукмдорлардан Шопур I нинг (милодий 242-243 йиллар) ва Шопур II нинг (мил, 309-379 йиллар) Кушонларга берган зарбалари хал килувчи урин тутди. IV асрга келиб Кушон подшохлиги асосий худудларидан махрум булди. Кушонларнинг айрим мулклари факат Шимолий Хиндистонда маълум вактгача сакланиб колди.
IV. Буюк ипак йули. Буюк ипак йули милоддан аввалги 1 минг йилликнинг иккинчи ярмидан то милодий XV асргача Хитой, Хиндистон, Ўрта Осиё, Эрон, Якин Шарк хамда Ўрта денгиз мамлакатларини гарб билан туташтирувчи савдо-сотик иктисодий ва маданий алокаларининг ривожланишида асосий восита булган. Немис шарқшунос олими Фердинанд фон Рихтгофен 1877 йилда Хитой номли асарида бу карвон йуллар тармогини авваллари улар оркали асосан ипак ва шойи ташилгани учун «ипак йули» деб атади. Кейинчалик «Буюк ипак йули» атамасини купчнлик тадкикотчи ва олимлар ишлатадиган булдилар. Лекин милоддан бурунги бир неча асрлар кимматбахо тошлар ташиладиган "Ложувард йул" Бадахшонни Эрон, Месопатамия, Сурия Миср каби давлатлар билан богланган. «Нефрит йули» эса Туркистонни Шарқий Хитой билан боғланган.
Милоддан аввалги II аср охиридан бошлаб Ўрта Осиё билан Хитой Ўртасида мунтазам дипломатик ва савдо муносабатлари амалга оширила бошланган. Хитой хукмдорлари уз элчиларини катта совга-саломлар билан нафакат Ўрта Осиёга, балки Буюк ипак йули оркали ЭрОқ Месопотамия ва Кичик Осиё давлатларига хам юборганлар.
Буюк ипак йулида янги-янги Шаҳарлар, карвонсаройлар ва савдо нукталарн бунёд этилди. Ўрта Осиё худудлари узининг географикжойлашган мавкеига кура Буюк ипак йули тараққиётида муносиб урин эгаллаган. Чунки савдогарлар Шаркий Туркистон, Хоразм, Бухоро, Нақшаб, Термиз, Самарқанд каби Шаҳарларда уз молларини сотиб бу худудлардан узларига керакли булганбуюмларни харид килиб кайтар эдилар.
Буюк ипак йули 12 минг км узунликда булган. У Сариқ денгиз сохилидан башланиб, Шаркий Туркистон, Марказий Осиё, Эрон, Месопотамия оркали Ўрта ер денгизи сохилларигача борган. Иккинчи йуналиш Марказий Осиё оркали Хиндистонга олиб борган. Бу йулда катор кадимий Шаҳарлар жойлашган: Сиан, Дунхуан, Ёркент, Самарканд, Бухоро, Термиз, Марв ва бошкалар. Марказий Осиё кумушига эхтиёж сезган мамлакатларга борадиган "Кумуш йули" хам булган. Бу йул Хазар хоконлиги ва Булгор давлати оркали Киев Руси ва Европа мамлакатларига борган. У Буюк ипак йулннинг шимолий тармоги хисобланиб, VI асрдан бошлаб ишга тушган.
Фарғона водийсида ипак йули икки тармокка булинган. Биринчиси Узгандан Ахси, Камчик давони оркали (ёзда) Илок, вохаси ва Тошкентга келган. Иккинчиси жанубий тармОқ булиб, Узгандан Уш, Кува, Маргилон, Кукон оркали Хужанд, Самарканд, Бухорога утган. Асосий карвон йулларида ташкари ички савдо йуллари хам булган. Бири Ахсидан Косой оркали Чуст вохасига утган. Яна бири Поп, Заркент оркали кончилар кароргохлари ва яйловларига борган. Курама ва Олой тоглари казилма бойликлари ва Зарафшон дарёси бойликлари туфайли бу йул тармоги «Олтин йул» деб аталган.
Буюк ипак йули факат иктисодий жихатдангина ахамиятли булиб колмасдан, айни пайтда у диний, маданий мерос ютукларини таркатувчи, мамлакатлараро дипломатик алокаларни таъминловчи йул хам эди. Кадим замонларда савдогарлар халк орасида нуфузли, инсонлар хисобланиб улар жамиятнинг факат мол олиб, мол сотувчи ва ундан фойда олувчи бой катламигина эмас эдилар. Улар узоқ сафарларга катта савдо карвонлари билан борувчи савдогар-элчи, зиё ва маданият, янгиликлар таркатувчилар, у ёки бу худуддан янги жойларга илгор хужалик ихтироларини етказувчи кишилар хам булганлар. Айни вактда айрим савдогарлар узга мамлакатларнинг урф-одатлари, кучи ва кудрати худудий жойлашиши, табиати ва давлат бошкариш тизимини чукур билишда ута хушёр давлат айгокчилари хам булган.
Буюк ипак йули Марказий Осиё халкларини иктисодий, савдо ва маданий сохаларда боглабгина колмасдан, балки айни замонда бу йул дунё халклари Ўртасида тинчлик, осойишталик, тотувлик, кушничилик, дустлик ришталарини боглаган йул хам булган, Зеро, Буюк ипак йули цивилизация тарихида илк бор Шарк ва Гарб мамлакатларини якинлаштирган, бирлаштирган китъалараро куприк булиб, инсоният хаётида жуда катта ижтимоий-сиёсий, иктисодий вa маданий ахамиятга эга булган нодир ва ноёб улкан карвон йули булган.
Бу йул XV-XVI асрларга келиб узининг дастлабки мавкеини йўқота борди. Чунки бу даврларда денгиз йули кашф этилди, савдо кемалари орқали турли юртлар билан борди-келди килинадиган булди. Кейинги асрларда узаро иктисоднй ва узга муносабатлар бирмунча осонлашди, янгидан-янги транспорт воситалари кашф этилди.
Лекин Буюк ипак йулииинг улкан тарихий ахамиятини инсоният унутмади. Хусусан, 1987 йилдан бошлаб ЮНЕСКО «Буюк ипак йули-мулокот йули» шиори остида бир катор Халкаро тадбирлар утказмокда. Бу тадбирларнинг купчилиги кадим замонларда Марказий Осиёда вужудга келган цивилизация тарихини якиндан урганишга каратилган. ЮНЕСКО хомийлигида хусусан, Самаркандда (1990 йили), Хива (1991 йили), Бухорода (1996 йили) халкаро илмий конференциялар утказилди. Тошкентнинг энг гузал кучаларидан бирига Буюк ипак йули номи берилгани хам бежиз эмас. Мустакил Узбекистан бу буюк карвон йули трассасини тиклашга уз хиссасини кушмокда.
Кушонлар давлати инкирозидан сунг бошланиб кетган таркоклнк окибатида хар бир вохада алохида улка мулклар пайдо булди. Бу мулкларнинг хукмдорлари хар хил худудда турлича номлар билан юритилган: Бухорода бухорхудот, Чоганиёнда-чоганхудот, Вардонзида-вардонхудот, Тошкентда-тудан, Самарканд ва Фаргонада-ихшид, Устрашонада-афшин, Хоразмда-хоразмшох, Илокда-деадон ва хоказо. Бу хукмдорларнинг одатда уз харбий кучлари-чокарлари булган.Марказий хокимият ана шу хукмдорлар уюшмасидан ташкил топган эди.Мамлакатимиз худудида илк Ўрта асрлар даврида ташкил топган йирик давлатлардан бири - Эфталийлар давлатидир. Эфталийларнинг этник жихатдан кайси кабила-мансублиги, тиллари тарихда етарлича адкик килинган эмас.
Эфталийлар тархигаоид айрим маълумотлар римлик тарихчиМарцеллин (IVаср), византиялик тарихчи Панийский (V аср), ва бошка тадкикотчи олимлар асарларида мавжуд.
Олимларнинг хулосаларига караганда, милоднинг IV асри Ўрталарида кушонлар билан Эфталийлар бошка кабилалар билан бирлашганлар Уларни хионийлар ва кидарийлар деб аташган Баьзи тарихчилар хионийлар (хонлар)ни кушонларнинг айнан узи деб хисоблайдилар. Кидарийлар номи билан аталган кабила (бу ном кабила бошдиги ва подшохи Кидирноми билан боглик.) эса V асрда массагет кабилаларидан кабилаларидан ажралиб чиккан, деб тахмин килинади.
Хуллас, нима булганда хам муаррихлар эфталийларни асли Ўрта Осиёда илгаридан яшаб келган сак-массагет ва хунн кабилаларининг бирикмасидан келиб чиккан деб хисоблайдилар. «Эфтал» сузи эса эфталийлар шохи Вахшунвор Эфталон номи билан богликдир. Вахшунвор 457 йилдан эътиборан Чогниён, Тохарисгон, Бадахшонни узига буйсундириб Ўрта Осиёда катта давлатга асос солди.
V асрнинг иккинчи ярми ва VI аср бошларида Эфталийлар давлати худудларига Ўрта Осиё, Шаркий Эрон, Шимолий Хиндистон ва Шаркий Туркистон ерлари кирар эди.
Эфталийлар замонида салтанат якка хукмдор томонидан бошкарилган. Давлат бошкарув типи конфедератив подшохлик булиб, бошчарув шакли чекланган монархия булган. Тахт ворисини аниклаб, такдим эгадиган кенгаш мавжуд булган. Бу кенгаш сулоланинг муьтабар вакиллари, амирлар, йирик арконлардан иборат булган. Энг мухими, Эфталитлар даврида давлатимиз конунлар асосида бошкарилиб, бу туркий тузуклардан иборат булган. Катта худудни эгаллаган бу давлатда баъзи катта вилоятлар махаллий сулолалар томонидан бошкарилган.
Эфталийларнинг харбий кушинлари катта кучга эга булган. Аскарлари кулида харбий курол-яроклардан гурзи, ук-ёй ва асосийси килич мухим урин тутган. Улар лашкарларинииг асосини отлик аскарлар ташкил этган.
Милодий V асрда сосонийлар ва эфталийлар давлати Ўртасидаги харбий тукнашувларда эфталийларкушининингустун келиши улар харбий махоратининг юкори даражада эканлигидан далолат беради.
Сосонийларнинг шаркка юришлари эфталийларнинг киршилиги туфайли тухтади. Улар Эрон подшохларининг ички сиёсатига хам аралашиб турдилар, хатто шохлардан кайси бирини сайлаш ва тайинлаш масаласини хал килиш уларнинг кулида булган. Эрон давлати хар йили эталийларга улпон тулаб турган.
Эфталийлар давлатининг пойтахти хакида маълумотлар йук. Бундай марказ Пойкан (Бойкент) ёки Балх булган деган тахминлар бор Византиялик муаррих Прокопийнинг хулосаларига кура, эфталподшохлари юритган сиёсат Византияёки форс подшохлари юритган адолатли сиёсатдан кам булмаган.
Эфталийлар давлати худудидаги Кушония (Каттакургон якинида), Ривдад, Пойканд, Самарканд, Термиз, Гургон, Варахша каби Шаҳарлар катга ахамиятта эга булган.
Бу даврда жамиягда ерга эгалик муносабати шаклланаётган булсада, куллар мехнатидан фойдаланиш давом этган.
Карор топаётган ерга эгалик килиш муносабатларига кура, катта ерларни эгаллаб олганлар дехкон номи билан аталган. "Дехкон" кишлоқ хокими маъносини англатган. Узининг кичикроқ ерида хужалик юритганлар кашиварзлар, еридан ажралиб колиб деккон хужаликларида ёлланиб ишлаганлар кадиварлар деб номланган.
Эфталийларнинг бир кисми кучманчи булиб, чорвачилик билан шугуллансалар, асосий кисми шахар ва кишлокларда яшайдиган утроқ ахоли булган. Купгана худудларда, хусусан, Кашкадарё ва Зарафшон водийларида галладан ташкари шоли хам етиштирилган. Шунингдек, куплаб гуза экилган ва Марказий Осиёнинг пахтаси, хатто Хитойда хам машхур булган. Йилкичилик билан шугулланган ахолн асосан тог ва тог олди ерларда яшашган, зотдор аргумоклар Фаргона водийсида купайтирилган. Сугориладиган ер майдонларининг маълум бир кисми феодал муносабатларнинг карор топа бошлаши билан мулкдор зодагон табака вакиллари-"дехдонлар" кулига утабошлаган. Бу эса эркин дехконларнинг зодагон дехконларга карам кадиварларга айланишига асос булган.
Дехкончилик вокаларида Эфталийларнинг V-V1 асрларда утроклашуви кучаяди ва сугорма ерларга талаб ортади. хозирги вактда хам мавжуд булган Захарик. Бузсув, Даргом каналлари V асрда барпо этилган энг йирик сугорнш тармокларидан булган.
Шу давр меъморчилигида касрлар курилиши айникса ахамиятли булган. Бу касрлар 2 каватли, шипи текис, гумбазсимон ва равоксимон килиб ёпилган бир неча хонадан иборат булган. Сарой ва касрлар курилишида V асрдан бошлаб пишик гиштлар ишлатила бошланган. Сарой ибодатхоналар деворлари рангдор тасвирлар билан безатилган.Эфталийлар меъморчилигининг ажойиб намуналаридан бири Бухоро якинидаги Варахша саройи булиб, у бухорхудотларнинг VI-VII асрлардаги кароргохлари булган.
Эфталийлар даврида хунариандчиликнинг кулолчилик, шишасозлик, чилангирлик, бузчилик, заргарлик, куролсозлик каби турлари яхши тараққий этган. Чочда ясалган ук ва ёй "камоки чочий" номи билан машхур булган.
Эфталийлар Эрон, Византия, Хиндистон, Хитой каби мамлакатлар билан элчилик, савдо-сотик муносабатларини олиб боришган.
Хусусан, 456 йили Эфталийлар Хитойга узи элчиларини юборганлари тарихда кайд этилган.
V-VI асрлардадиний эътикод ва тасаввурлари билан узвий боглик булган сопол хайкалчаларни ясаш ва уларга топиниш кенг ёйилади. Улкан худудга ейилган Эфталийлар давлатида турли диний эътикодлар турлича булган. Сугдда зардуштийлик кенг таркалган. Тохаристон ва Шаркий Туркистонда эса буддийликка эътикод килувчилар куп булган. Шаҳарларда насронийлар ва яхудийлар жамоалари хам мавжуд эди.
Шундай килиб, V-VI асрларда юртимизда Эфталийлар сулоласи 100 йилдан ортик хукмронлик килди. Бу сулола вакиллари таркоқ мамлакатни бирлаштириб, сиёсий, иктисодий, маданий муносабатлар ва ташки алокалар тараққиётининг юксалишига эришди.
Аммо 563-567 йилларда турк хоконлари томонидан берилган зарбадан сунг Эфталийлар инкироз сари юзландилар ва хоконлик таъсирига тушиб колдилар.
II. VI аср Ўрталарида ОлтойдаТурк хоконлиги ташкил топди. Давлатнинг асосчилари Ашина уругидан булмиш Асан ва Туулар туркий кабилалар иттифокини тузган эдилар. Туунинг угли Бунин 551 йилда Марказий Осиёда энг кучли хисобланган жужанлар хонини енгиб, Турк хоконлиги давлатига асос солди Хоконликда биринчи хукмдор Бумин булиб, у тахтга Или хокон унвони билан утирди. 553-572 йилларда хукмронлик килган Муган Хокон даврида эса хоконлик Марказий Осиёда сиёсий устунликни уз кулига олди.
Айнан мана шу, даврда туркларнинг гарбда жужан кабилалари ва эфталийларга карши фаол харбий харакатлари бошланди. 552-555 йиллардаёк Буминнннг укаси Истами "ун туман кушинининг" саркардаси булиб, гарбий ерларни узига буйсундира бошлаган эди. Эфталийлар давлати тор-мор этилгандан сунг боснб олинган худудлар бевосита голибларнинг олий хокимиятига буйсундирилган эди.
Хоконлик уша даврнннг энг йирик давлатлари Византия, Сосонийлар Эрони, Хитойнинг сиёсий ва иктисодий муносабатлари тизимига кушилди ва Буюк ипак йули устидан назорат урнатиш учун кураша бошлади.
Турк хоконлигининг тарихи узлуксиз урушлар ва узаро ички курашлар билан тулган эди. Бунинг натижасида 581-603 йиллар оралигида у икки кисмга Шаркий ва Гарбий турк хоконликларига булиниб кетди.
Ғарбий хоконлик таркибига Еттисув, Чу водийси, Иртиш, Ишим дарёлари буйидаги ерлар. Ўрта Осиёдаги Ярим мустакил давлатлар кушиб олинган эди.
630-632 йилларга келиб гарбий турк хоконлиги уз юксалиш чуккисига етди.
Ғарбнй хоконликда Истами Ябгунинг уғли Кopa Чурин хокон булди. У тадбиркор ва аклли хукмдор эди. Аммо ундан кейинги олти хокон даврида мамлакатдаги вазият кескинлашди, халк кузголонлари бошланди. 585-586 йиллардаги Обруй бошчилагидаги чузголон бунга ёркин мисолдир.
618 йилда гарбий Турк хокони Шегуй вафотидан сунг тахтга утирган Тун Ябгу даврида хоконлик яна уз каддини бироз тиклаб олди.
Тун Ябгу 12 йил ичида гарбий хоконликни кучайтирди. Унинг даврида бошкарув тартиблари (тизими) ислОқ этилди.
Кадимги туркларнинг тасаввурига кура, давлатчилики узида мужассам этувчи шахс хокон ёки унинг сулоллси булган. Хокон уч кучга таянар эди. Булар Осмон-Тангри иродаси, ер-сув саховати ва турк халкининг фаолияти эди. Хоконнинг рафикаси хотун унвонига эга булган. Кейинчалик бу унвонни олган аёл этник мансублигидан катъи назар умуман хукмдорнинг рафикасини англатадиган булиб колди.
Тахтга ворислик тартибига кура, тахт отадан угилга эмас акадан укага, кичик амакидан катта жиянга мерос эди. Шахзодалар узларининг хукмдорлик навбатлари кутиб, унгача узларига берилган улусларда хокимлик килар эдилар. Хокимиятни хукмрон сулола кулида жамлаш одати Марказий Осиё давлатларида бошкарувнинг анъанавий усули булиб, у икки ёклама самара берарди. Бир томондан, кучманчи чорвачилик хукмрон булган шароитларда бошкарувнинг ва мудофаанинг баркарорлиги таъминланса, иккинчи томондан, сулоланинг уз ичида хам нисбатан осойишталикка эришилар эди.
Давлатнинг асосини ер билан халк ташкил этарди. Хоконлик давлатчиликнинг мустакил ва анъанавий Ўрта Осиё шаклларини ривожлантирди. Давлатни бошкаришда хоконга унинг кариндошлари, энг аввало, хукмрон сулола аъзолари ва улар томонидан яратилган бошкарув аппарата ёрдам берар эди. Хоконнинг кариндошлари ва ога-иниларига тегин унвони берилган. Давлатда турли-туман лавозимлар булиб, улардан бештаси олий мансаб хисобланган: ябгу, шад, тегинлар, элтабарлар ва тудунлар. Барча мансаблар мерос килиб колдирилган. Тудунлар буйсундирилганлар устидан назорат килиш ва соликлар йигиш вазифаси билан шугулланганлар.
Турк давлати етарли даражада ишлаб чикилган жиноий конунчиликка эга булган. Жазонинг асосий турларини катл этиш, композиция, яъни товон тулаш ва талион хисобланган. Улим жазоси давлатга карши жиноятлар учун (исён кутариш, соткинлик ва хоказо) хамда одам улдирганлик учун берилган. Одам улдирганлик учун катл этиш ёки одам аъзосини кесиб ташлаш талион дейилган. Шахсга карши каратилган бошка жиноятлар композиция, яъни етказилиш зарарни ун баробар килиб тулаш, товон каби усуллар кулланилган.
Хоконлнкда ахоли ва кушин булинишида унлик тизими мавжуд булган. Улар орасида шахсий сохчилар, хоконларнинг зирихли гвардияси ажралиб турган. 10, 20 ва 40 кишилик алохида кушилмалар шадлар ёки бгу кумондонлигида булган. Кушин хизмат килиш мажбурий хисобланган. Давлат, одатда 100 минг кишилик кушин олиш кулдратига эга булган. Бундай кушин давлат кудратининг асосий таянчи хисобланган.
VII аср Ўрталарида келиб хоконлик заифлашиб бир неча кисмларга булиниб кетган. Бу вазиятдан Хитойнинг Тан салтанати фойдаланиб Ўрта Осиё ерларига бир неча сукилиб киришга харакат килаб курган.
Хоконлик улкан худуд ичида тинчлик саклашга эришган буйсундирилган халкларнинг ички ишларига аралашмаган уларнинг хужалик, савдо-сотик, маданият сохаларидаги фаолиятига тускинлик килмаган. Забт этилган ерларнинг махаллий ахоли уз ижтимоий тузилмаларини саклаб бу тузилмалар устидан ноиб-тутук назорат килиб турган.
Турк хокондиги кулида бирлашган халклар тараққиётнинг хар хил боскичида эдилар. Турк кабилаларининг бир кисми VI-VII асрларда утовларда яшаганлар ва турт гилдиракли араваларда кучиб юрганлар.
Мамлакатда зироатчилик, богдорчилик, Шаҳарларда курилиш, хунармандчилик, савдо-сотик авж олган, кулолчилик, куролсозлик, шишасозлик ривожланган. Турклар ясаган курол-яроклар, зеби-зийнат буюмлари хилма-хиллиги ва пишик-пухталиги билан ажралиб турган.
Буюк ипак йулисамарали ишлашда давом этиб, хоконлик давлатининг асосий савдо хамкорлари Эрон, Хитой, Хиндистон, Византия булган.
Халк сайиллари орасида Навруз жуда катта тантаналар билан утказилган. Хоконликда оромий ёзуви, сугд ёзуви, Хоразм ёзуви билан бир каторда "Турк Рун ёзуви", "Урхун-Эносой, "Кук-Турк ёзуви " каби ёзуви кулланилган. Бу ёзувлар тугрисида туларОқ маълумотни проф. Н. Рахмоновнинг "Турк хоконлиги " рисоласидан олиш мумкин.
Ўрта Осиёнинг турк хоконлиги таркибида булганлиги ижобий ахамиятга эга эди. У туркий кабилаларнинг жипслашувига хизмат килди, бир катор туркий халкларнинг шаклланишига аcoc солди. Хоконликнинг куддратли Харбий ташкилот Хитой ва Эроннинг Ўрта Осиёга сукилиб киришигайул куймади. Улкан давлат бирлашмаларининг ташкил топиши хунармандчилик ва савдо-сотик ривожланиши учун кулай имконият яратди.
Хулоса килиб айтиш мумкинки, Турк хоконлиги давлатчилик Ўрта Осиёнинг кадимий анъаналари ва турклар-кучманчилар томонидан келтирилган анъаналар асосида узига хос хусусият касб этди. Бунда сиёсий иттифок, Ўрта Осиёдаги мустакил ва ярим мустакил мулкларнинг федерацияси шаклланди. Бу эса федерацияда ташкил топган давлатчилик маълум маънода юкори боскичга кутарилган булиб, уша даврнинг хаётий талаблари ва хусусиятларини узида акс эттирган. Бу эса узбек давлатчилиги пойдеворини мустахкамлаш томон қуйилган мухим кадамлардан бири булди.
III. VII- VIII асрларда марказлашган Араб халифалиги Миср, Сурия, Фаластин, Ирок, Византия ва Эронни буйсундириб, кучли империяга айланади. Халифалик Ўрта Осиё ерларига хам етиб келди.
Араблар Амударё (Жайхун)нинг шимолида жойлашган ерларга "Мовароуннахр", яъни "дарёнинг ортидаги ерлар" деб ном беради. Хозирги Афғонистоннинг шимоли, Эроннинг шимоли-шаркий кисми хамда Жанубий Туркманистондан то Амударёгача булган худудлар эса Хуросон деб юритилган. Аввал бошида Хуросоннинг марказий шахри Марв, кейинчалик Хирот булган.
Арабларнинг Мовароуннахрга карши харбий юришлари уз максад ва режалари билан 2 даврга булинади. 1-даврда Халифалик истило этишни эмас, балки харбий жихатдан таёргарлик куриш. Махаллий хукмдорлар куч-кудратини синаб куриш, географик, харбий, иктисодий, сиёсий жойлашувини урганиш, кичик юришлар оркали улжалар орттириш режасини амалга оширади. Бу давр 650-704 йилларни уз ичига олади.
Халифа Абдумалик ибн Марвон (685-705) даврида ички низоларга чек қуйилгандан сунггина араб сиёсий арбоблари ва задагонлари Мовароуннахрга харбий юриш вакти келди, деб топдилар. Янги тайин этилган Хуросон ноиби Кутайба ибн Муслимга Мовароуннахрни буткул эгаллаш ва катъият билан харакат килиш топширилади.
Марказий Осиёдаги сиёсий парокандалик ва кичик давлатлар Ўртасидаги низолар Кутайбага кул келди. Уз харбий юришларини Кутайба 705 йили Балх вилоятини босиб олиш билан бошлади. Бу юриш билан арабларнинг Мовароуннахрга 2-асосий харбий харакати бошланди. Балхдан ташкари Кутайбага Чагониён, Шуман, Марказий Осиёдаги кичик вилоятлар буйсунарди.
706 йили Кутайба катта кушин билан Мовароункахрга кириб келди. Тарихчи Табарийнинг маълумотига кура, Кутайба обод ва бой Шаҳарлардан бири Пойкант томон харакат килди ва огир жанглардан сунг у араблар кулга утди.
Араблар кетма-кет Мовароуннахр ерларини эгаллай бошлайдилар. 708-709 йиллар мобайнида Кутайба Бухорога бир неча бор хужум килиб шахарни забт этади. Сунг Хоразм ва Самаркандни узига буйсундирадн.
Кутайба 713 йили Чоч кушинини тор-мор этиб, уни эгаллайди, Уструшонада хал килувчи жанг олиб бориб, Хужанд ва Косонни забт этади. 714-715 йиллар бошида Кутайба Кашкаргача булган ерларни кулга киритади. Уша йили араб халифаси Волид вафот этади. Халифалик тахтига Сулаймон ибн Абдумалик утиради. Кутайба Сулаймонга нисбатан ганимлик муносабатида булиб уни кулламас эди. Кутайба унинг тахтга чикишидан норози булиб, исён кутаради. Натижада бу исён муваффакиятсиз тугаб, Кутайбанииг узи 715 йили Фарконада улдирилади.
Ўрта Осиё босиб олинганидан сунг бу худудларни бошкариш маркази Марв шахри булиб колган эди. Бу ерда халифаликнинг ноиби турган ва у Мовароуннахр ва Хуросонни идора килган. Дехконлар халифалик ноибининг махаллий ахоли орасидан булган вакилига буйсунганлар. Бундай кишилар амир унвонига эга хисобланар эдилар.
Халифа давлатни бошкаришда вазир ул-вузаро (улуг вазир)га таянган. Харбий ишлар, умуман, харбий кушинлар амир ул-умаро кули остида булган. Халифа турли масалаларни девон ад-дар, яъни кенгашда куриб чикар эди Девон ад-дар учта асосий девонга булинган, улар девон ал-машрик, девон ал-магриб ва девон ал-хараждан иборат булган.
Мовароунахрга тегишли масалалар девон ал-машрикда хал этилар эди.
Дехконлар орасида ер-мулк, шахсий уй-жой ва кургонлар масаласида низо ва жанжаллар чикиб колса, муаммони халифа хал килар эди. Хар бир хукукий муаммо конун-коидаларига биноан куриб чикилтан. Ислом хукукшунослигининг асосини шариат ташкил килган. Шариат асосан қуйидаги манбаларга таянади:
1. Куръони Карим-мусулмонларнинг мукаддас китоби.
2. Хадиси Шариф-Мукаммад пайгамбарнинг насихатлари, курсатмалари ва фаолияти билан боглич ахлокий хукукий меъёрлар.
3. Идрокли халифаларнинг одил карорлари ва фармойишлари.
4. Жамоада нуфузли, обру-эътиборли мусулмон хукукшуносларнинг турли саволларга жавоблари ва тавсиялари.
Юкоридаги мухим манбалар каторида шариатда урф-одатлар билаи хам хисоблашилган. Удумлар турли халкларда хар хил булганлиги сабабли, улар шариат асосларига мос холда кабул килинган. Урга Осиё халкларининг зардуштийлик давридан сакланиб колган маросимлари, туйлардаги айрим удумлар, байрамлар ва шунга ухшаш анъаналар ислом дини билан мувофиклаштирилган.
Ислом динида фатво атамаси кенг кулланилиб, у ислом конуншуноси олий мартабали ва нуфузли шахсларнинг, дунёвий хукмдорларнинг карорлари ва фармошшрини ёзма равишда тасдиклашни англатган.
Ислом конунчилигини амалга оширувчи хукукшунослар маълум номга эга булиб, улар уз илмий даражаларига мувофак муайян погонада туришган.
Иктисодий хаётни уз кулларидан чикармаслик максадида араблар бу ерда сосонийлар тартибидаги солик тизимини жорий килдилар. Бу тизимга ер солиги-хирож, чорва, хунармандчилик, савдо-сотикдан закот хамда Исломни Кабул килинган шахслардан олинадиган жузъя солиги хам кушилди.
Мовароуннахрнинг хирож туловчи мехнаткашлар гуоухи "харрос" атамаси билан номланган. Солик йигувчилар "амил" деган номда айтилган. Богдоддан махсус солиг йигувчи Бухорога келиб соликларни узи жамлаб олиб кетган. Соликлар пул ёки махсулот шаклида туланиб турилган. Хирож халифаликнинг мулки ва хазинага тушадиган даромаднинг асосини ташкил этар эди. Ер солигининг бир кисми сугориш иншоотлари барпо этишга сарфланган, бошка кисми эса халифа хазинасини тулдирар эди.
Халифалик даврида мулкчиликни белгиловчи меъёрлар Ўрта Осиёга хам оид эди. Ернинг хукукий асосларн қуйидаги тартибда шаклланди:
1. Вакф-масжид, мадраса-мактаб ва мукаддас жойлар учуй ажратилган мулк булиб, улар соликдан озод этилган.
2. Мулк-хусусий ер эгаларига карашли ерлар.
3. Икта-хизмати учун бериладиган муваккат ерлар.
Солик ундириш огир кечган. Солик йигувчиларнинг узбошимчаликлари, талон-тарожлик, урушлар табиат инжиклигидан зарар курган ахолининг куп кисмини хонавайрон булишига олиб келди. Мовароуннахрда бу жараён ижтимоий тоифалар орасидаги фаркни кескин узгартиради. Солик йигиш ва халифалик хазинасини тулдиришнинг бошка бир усули-бу исломни кабул килмаганлардан жон солиги ва хирож олиниши булган. Исён кутарган ва кузголонларда катнашган ахолининг мулклари тортиб олинар, узлари-катл этилар, улар жойлашган ерлар икта тарикасида харбийлар ва амалдорларга булиб берилар эди. Араблар олиб бораётган бундай сиёсатга карши куплаб халк озодлик харакатлари булиб утди. Гурак, Деваштич, Муканна каби ватанпарварлар бошчилигидаги озодлик харакатлари шулар жумласидандир. 720-722 йилларда Самарканд ихшиди Гурак ва Панжикент хокими Диваштичлар бошчилигида Сугдиёна ахолиси арабларга карши бош кутариб чикди. Каттик курашлардан сунг Хуросон ноиби Сайд ибн Амир ал-Хороший кузголонни бостирди ва кузголончилардан шафкатсизларча уч олди.
723 йилда Фарконада кузголон кутарилди. Уни Шош, Насаф ва бошка худудларнинг ахолиси куллаб-кувватладилар. 725-729 йилларда эса Самарканд, Бухоро ва Хуталон ахолиси бош кутарди. Бу даврларда Ўрта Осиёнинг бошка Шаҳарларида хам норозилик харакатлари булиб утди, Огир ахволга тушиб колган истилочилар Хуросон ва Мовароуннахр ноибларини бир неча бор узгартиришга мажбур булдилар. VIII асрнинг 70-80 йилларида арабларга карши Хошим ибн-Хаким-Муканна (никобдор) бошчилигида кузголон булиб утди. Тарихда бу кузголон "Оқ кийимликлар" кузголони деб хам юритилади. Кузголоннинг маркази Кеш якинидаги Сом (Санам) калъьаси булган. Бу харакат Кашкадарёда бошланиб бутун Ўрта Осиёга таркалди. Кузголончилар 10 йил давомида кузголонни бостириш учун юборилган араб кушинлари билан тенгсиз кураш олиб бордилар. Курашнинг хал килувчи, охирги боскичи Кеш водийсидаги тоглар орасида олиб борилди. Сом калъаси узоқ ва сурункали камалга олинди. Натижада тинкаси куриган кузголончилар таслим булишга мажбур булдилар. Аммо Муканна охирги дакикага кадар хам душманга таслим булмади. Шу тарифа араблар сиёсатига карши ун йилдан ортикрОқ давом этган Муканна бошчилигидагиОқ кийимликлар кузголони маглубиятга учради. Бунинг асосий сабаблари:
1.Араб кушинлари мунтазам, тартиб-интизомли, яхши куролланган кушин эди.
2.Кузголончилар турли тоифа ва табакаларнинг вактинчалик курама иттифокидан ташкил топган эди.
3. Кузголончилар орасида бирлик, акиллик доимий суратда булмади.
4. Узоқ давом этган курашлар кузголончиларнинг тинка-мадорини куритиб, иктисодий ахволини ночор ахволга келтирган эди.
Кузголон енгилган булса-да, у кейинги авлодлар учун тарихий сабОқ булди. Эрк, озодлик, Ватан мустакиллиги учун кураш хамма ва хар кандай нарсадан устун туришини исботлади.
Араблар уз хукмронлигини ва унинг баркарopлигини таъминлашда ислом динини кенг ёйишга ва таргиб килишга катта эътибор бердилар. Марказий Осиё ахолиси ичида эътикод килаётган зардуштийлик, монийлик, буддизм, насроний ва бошка динлар сохтадеб эълон килинди. Бундай сиёсатнинг мунтазам олиб борилиши ва иккинчи томондан, исломнинг куп жихатдан афзаллиги, ахлОқ ва интизом нуктаи назаридан оммавийлигн махаллий ахоли Ўртасида кенг ёйилишига сабаб булди. Ислом мохиятига етилгач унга рагбат ва эьтикод кучайиб кетади. Солик, маиший хаёт бобида, закот масаласида куръон ва шариат ахкомларининг коидалари ахоли томонидан кабул килинди. Оллох олдидаги тенглик эса диннинг ахамиятини кучайтирар эди. Мусулмончиликнинг халкпарвар рухи хал килувчи ахадмиятга эга булди.
Шундай килиб, VIII аср Ўрталарига келиб Мовароуннахр худудада сиёсий бошкарув араб халифалиги сиёсий тизимига мослаштирилган эди. Сугдиёнада бухорхудотлар ва бошка хукмдорларнинг кули остидаги маъмурий-идора усули уз шаклини саклаб колган булишига карамай, хокимларнинг халифа ноибига этишларишарт эди. Махаллий давлат бошликларининг-купчилиги уз хукуклари ва имтиёзларини саклаб колишга харакат килган эдилар. Шу таразда араблар Мовароунахр сиёсий тизими ва диний эътикодига уз таъсирини олди.



Download 195.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling