Халқ таълими вазирлиги


-мавзу: Марказий Осиё мамлакатлари тараққиёт йўли (1991-2015йй). (2 соат маъруза, 2 соат семинар)


Download 195.73 Kb.
bet5/12
Sana23.01.2023
Hajmi195.73 Kb.
#1111903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1 06 Марказий Осиё халклари тарихи

6-мавзу: Марказий Осиё мамлакатлари тараққиёт йўли (1991-2015йй). (2 соат маъруза, 2 соат семинар)
Шўро давлати парчалангандан сўнг Марказий Осиё мамлакатлари тараққиётининг турли-туманлиги. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришлар. Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётидаги ўзига хосликлар. Бозор муносабатларига ўтишнинг «Ўзбек модели» ва унинг аҳамияти.
Қозоғистон Республикаси тараққиёт йўли. Назарбоевнинг иқтисодий ривожланиш йўли ва «кўп йўналишли ташқи сиёсати» Қирғизистон Республикаси. «Лола инқилоби». Туркманистон Республикаси. «Янги қишлоқ» ва «Ғалла» дастури. Тожикистон Республикаси. Марказий Осиё Республикаларида фан ва маданият тараққиёти. Марказий Осиё давлатларининг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ва роли.


1-Мавзу: Ўрта Осиёда энг қадимги одамлар ривожининг илк
босқичлари. Ўрта Осиё ҳудудида илк давлатларнинг вужудга
келиши.


Режа:
1.Марказий Осиё ҳудудида энг қадимги одамлар ривожи илк
босқичлари.
2.Уруғчилик жамияти. Энеолит ва бронза асри зироатчилари.
3.Темир даврида Ўрта Осиё ҳудудида илк давлатларнинг вужудга
келиши.
Олимларимиз хулосалари, куплаб ашёвий далиллардан биламизки, географик жойлашуви, иклими, бошка кулайликлари туфайли Ўзбекистон инсониятнинг кадимги маконларидан бири булган. Узоқ асрлар давомида кадимги аждодларимиз аста-секин атроф дунё хакида тасаввур хосил килганлар, табиий мухитга мослаша борганлар. Хаёт учун кураш жараёнида кадимги одамлар турли мехнат куролларини яратганлар, уларни такомиллаштирганлар, табиат неъматларидан туларОқ фойдаланишга интилганлар. Тошкентда 2003 йили янгиланиб кайта очилган Ўзбекистон тарихи давлат музейида улкамизда топилган тарихий-маданий тараққиётни курсатувчи ноёб обидалар, ашёлар ва тарихий хужжатлар намойиш этилган. Булардан аёнки, мамлакатимиз худудларида маданий-маънавий ва ижтимоий-иктисодий тараққиёт кадимда пайдо булган ва унинг ривожланиши узлуксиз давом эгган. Бу экспозициялар кургазма тош асридан торгиб то бугунга кадар булган ута ноёб ахамиятли ашёлардир. Улкамиз Шарқ ва Ғарб мамлакатларини карвон йуллари билан бирлашгирган чоррахада жойлашган.
Биламкзки, инсоният тарихи yзoқ даврларни уз ичига камраб олади. Хусусан, антропогенез (одамнинг келиб чикиши тадрижий тараққиётини урганувчи фан) одамзоднинг пайдо булиши тугрисида бир неча тахминларли Ўртага ташлайди. Булар 3,5 млн. дан 700 минг йилни уз ичига олади.
Ўзбекистон худудида бундан бир ярим миллион йиллар мукаддам энг кадимги инсон фаолиятининг маданий излари жанубий Фаргонадаги Селунгур ғоридан топилган. Гордан бир неча юзлаб кайрОқ тошлардан ясалган пул чукморлари ва бошка куроллар топилди. Шу ғордан топилган илк инсон суяклари тик юрадитан инсонлар сирасига киради ва у жахон фанига биринчи маротаба фергантроп номи билан кирдн. Шунингдек, Фарғона вилоятининг Чашма, Тошкент вилоятининг Кулбулок, Тошсой ёдгорликларидан топилган ашёлар хак кадимги маданият учоклари сирасига киришидан далолат беради.
Милоддан олдинги инсон утмиши ва маданиятини хозирги замон тадкикотчилари бир нсча даврларга булганлар.
Ибтидоий мехнат куроллари тошдан ясалганлиги сабабли энг кадимги даврни тарихчилар палеолит (юнонча кадимги тош) даври деб атайдилар. Тош даври уч боскичга булинади. Илк палеолит одамзод пайдо булгандан то 100 минг йиллар илгариги даврни уз ичига олади. Ўрта палеолит боскичи тахминан 100-40 минг йиллар илгариги даврдир. Сунгги палеолит эса тахминаи 40-12 минг йнллардан олдинги даврни уз ичига олади.
Ибтидоий жамиятнинг иккинчи даври мезолит-Ўрта тош даври деб аталади ва у мил.ав. 12-7 мингинчи йилларга оид.
Учинчи давр-неолит, яъни янги тош даври булиб, у мил.ав. 6-4 минг йилликларни уз ичига олади.
Кейинги давр-энеолит ёки тош-мис даври дейилада ва у 4 мил.ав. 4 минг йилликларда юз беради.
Бешинчи давр бронза даври, мис-калай коришмасидан жез олинган даврдир. У мил.ав. 3-2 мингинчи йиллар давридир.
Кейинги давр темир даври деб тарихга кирган. Демак, мил ав. бирмингинчи йиллар бошларида одамлар темирдан турли куроллар, асбоб-ускуналар ясашни уэлаштирган.
Инсон тарихидаги бу олти давр давомида тирикчилик, хаёт учун кураш одамсимон жонзотларни уйлашга, киёслашга, фикр мулохаза килишга, онгли хакаракатда булишга, узини идора килишга мажбур этди. Бу жараёнда одамларнинг фаму-фаросати, тафаккури усиб борди, турли моддий ва маданий кадриятлар вужудга келди. Бу улкан даврни уз ичига олган жараён купинча дастлабки цивилизация деб аталади.
II Ўзоқ замонларда иқлимнинг жиддий ўзгариши натижасида одамларнинг йирик кучишлари юз бергашшги маълум. Марказий Осиёнинг қулай географик шароити ибтидоий даврнинг дастлабки босқичлариданоқ кишилар диққат-эътиборини узига торти6 келган. Мил.ав. вақтларда хам бошқа қитъа ва минтақалардан турли уруғ ва кабилаларнинг катта-кичик гулари улкамизга келиб истиқомат қила бошлаганлар ва асрлар давомида ерли ахоли билан коришиб кетганлар. Энг кадимги аждодларимиз тинимсиз мехнат натижасида аклий ва жисмоний жихатдад ривожландилар ва биологнк хусусиятлари ва ташки киёфалари узгариб борди. Мехнат куроллари такомиллашади, пайдо булган нутк. ривож топади, фикрлаш анча ошади, овчилик ривожланиб, кенг кудудларга таркалади. Демак, инсон тарихининг энг узок, давом эттан боскичи булмиш кадимги тош даврида одамнинг шаклланиш жараёни асосан якун топади.
Кейинги тош даврларида турли ирклар шаклланганлиги маълум. Олимлар, хусусан уч ирк-европалик, негрсимон (хабашсимон) ва мугулсимон ирклар шаклланганлитини такидлайдилар. Бу жараёнда хар бир уруғ ва ирқ тарқалган минтақаларнинг табиий-географик шароитлари ўз таъсирини кенг куламда курсатган.
Қадим улкамизда илк палеолит даври одамлари туда- туда булиб, асосан горларда яшаганлар. Уларнинг асосий машгулотлари излаб, озука топиш, териб ейиш, хайвонларни овлаш, тош куролларни ясаш, уларни такомиллаштириш булган. Бу жараёнда одамларнинг узлари хам узгариб борган.
Ўрта палеолит даври одамлари Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги Тешиктош гори топилмаларидан маълум. Шунингдек бу даврга оид манзилгохлар Самарканд, Тошкент, Фарғона, Бухоро, Навоий вилоятларининг 50 га якин жойларида топилган. Бу даврда тошга ишлов бериш анча ривожланган. Энг мухими одамлар оловни кашф этганлар.
Сўнгги палеолит одамлари яшаган манзилгохлар Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё вилоятларининг 30 га якин жойларида аникланган. Мехнат куроллари, овчилик анжомлари (балик ови хам) такомиллашади, одамлар яшаш учун кулбалар курадилар. Бу даврнинг охирларида ибтидоий туда урнида ибтидоий жамоа-уруғчилик тузуми вужудга кела бошлайди. Дастлаб уругчилик жамоаларидаги кариндошлик она томонидан булган. Шунинг учун инсоният тараққиётнинг бу боскичини Олимлар матриархат деб атади. Она уруги кейинги тош даврларида хам хукмронлик килган.
Фаргонанинг Обишир сойидан, Тошкентнинг Бузсув ёкасидан Сурхондарёнинг Мачай кишлогидан ва бошка жойлардан мезолит даврига оид манзилгохлар топилган. Бу даврда yк-ёй кашф этилади, бир канча жониворлар (ит, сигир, куй, эчки) хонакилаштирилади, диний эътикодлар вужудга келади, тасвирий санъат пайдо була бошлайди. Хусусан, Сурхондарёнинг Зараут сойида бундам тахминан 14-15 минг йил аввал яратилган коятош суратлар бунинг исботидир.
Неолит даври манзилгохлари куплаб Амударё қуйи окимида Калтаминорда топилган. Зарафшон хавзасидаги бой топилмалар бу давр хаётига аниклик киритади. Одамлар хайвон терисидан тикилган кийимлар урнига жун ва усимлик толасидан тукилган матолардан тикилган кийимлар киядилар. Хунармандчиликда тукимачилик, тикувчилик пайдо булади. Бу даврда ишлаб чикарувчи хужалик шакллана борди. Одамлар утроклаша бошладилар, кулбалар, уйлар барпо этилади. Аждодларимиз лойдан идиш ясаб, уларни оловда пиширишни, ёғоч ва қамишдан қайиқ ясашни ўргандилар. Навоий вилояти худудида карийиб 7 минг йил мукаддам аждодларимиз кули билан лойдан ясалган хумча топилди. Сопол идишларни кашф этиш суюк овкатлар тайерлаш имконини яратди.
Неолит-янги тош даврида одамзод тарихида цивилизациянинг энг мухим куриниши юз берган эди. Бу давр одамлари узларининг бетиним мехнати натижасида кузатувчанлик кобилиятларини оширадилар. Улар ибтидоий билимларга эга булиб, бу тушунчаларни хаётга тадбик киладилар. Бу тараққиёт инсон хаётида термачиликдан ишлаб чикариш йусинига утишда намоён булди. Яъни овчиликдан, термачиликдан, балик овлашдан чорвачиликка, дехкончиликка, зироагчиликга, металлдан фойдаланишга, сопол ишлатишга утиш даври эди. Хуллас, бу давр инсон тараққиётининг дастлабки энг йирик одимларидан бири булган.
Марказий Осиё ва бошка бир катор мамлакатларда (Миср, Сурия, Ирок, Эрон, Хиндистон, Хитой) сугорма дехкончиликнинг пайдо булиши ва ривожланиши цивилизациянинг янги кадами булди. Археологлар Я.Руломов, С. Толстов Хоразм вохасида узунлиги 40~50 км, эни 35-40 метр келадиган каналлар бундан уч минг йил аввал барпо этилганлиги хакида суз юритадилар. Бундай йирик ирригацион иншоотларни яратиш фахму- фаросатни, хисоб-китобни, одамларни бу ишга жалб килиш ва уюштиришни талаб киларди. Уша пайтда тугон сув сатхини кутариш, катта-катта арик ва каналларни ишлата билиш, дехдончиликда хосилдорликни бир неча бор оширишга олиб келди, ахолининг вохаларда утроклаша бошлаши жадаллашди.
Хоразм ва Зарафшон вохалари юртимиздаги кадимий дехкончилик минтакаларидан булган. Демак, улкамизда одамлар бундан 5-6 минг йил мукаддам утроклаша борган хамда сунъий сугориш ва шудгорлаб экишга асосланган дехкончилик вужудга кела бошлаган, каналлар казишган, янги ер очганлар.
Одамлар уз мехнат куролларини ясаш учун хар хил мустахкам тошлар еддириб, табиий мисга дуч келадилар ва ундан турли буюмлар ясайдилар. Кейинчалик мисни оловда эритиб ишлатиш кашф этилади. Марказий Осиёда очик руда конлари ва улар атрофида металл эритиш устахоналари мавжуд булган. Хусусан, Калтаминор маданиятини яратган аждодларимиз рудадан металл олганлар. Соф мисдан куроллар килинган, Кадимги "металлурглар" кейинрОқ калайни мисга кориштириб жез (бронза) олишни урганганлар. Аждодларимиз металл эритиш технологиясини, у билан боглик физик-кимёвий жараёнларни узлаштирганлар. Улар сифатли жез олиш учун мис билан кургошин аралашмаси 9:1 нисбатда ва уни эритиш харорати 930-1030 даража булиши кераклигини билганлар. Бронзадан фойдаланиш мехнат куроллари турини купайтириш имкониятини яратди. Махсус темирчилик, чилангарлик ва заргарлик устахоналари пайдо булди.
Юртимизда металлдан фойдаланишга утилиши, купхонали уйларнинг барпо этилиши, энг кадимги ибодатхоналарнинг курилиши, дастлабки хумдонларнинг пайдо булиши хам мис-тош даврига тугри келади. Шу вактларда чархда ишлаиган сопол буюмларнинг, шу жумладан хайкалчаларнинг таркалиши хам юз берган.
Ибтидоий жамоа тузумининг аста-секин емирилиши, мулкий тенгсизликнинг юзага келиши даври (мил.ав. 4-3 минг йилликлар)да ижтимоий хаётда оналар таъсирининг камая борганини, ота уруги мавкеининг оша бошлаганини ва патриархат даври бошланганини курамиз. Бу жараёнга кундалик эхтиёждан ортикча махсулот ишлаб чикаришнинг вужудга келиши кам таъсир этади.
Маълумки, кадимги зомонларда Шаҳарлар, калъалар барпо этиш цивилизациянинг бир куриниши булган. Археологларнинг изланишлари натижасида минтакамизда унлаб маьлум булган йирик шахар харобалари очилди. Улар Фаргонада Далварзин, Сурхондарёда Кизилтепа, Хоразмда Кузаликир, Кашкадарёда Еркургон Тошкентда Шоштепа ва бошка манзилгохлардир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Узбекистан кадимги шахар цивилизацияси илк бор шаклланган худудга киради. Бунга Сополлитепа ва Жаркутон топилмалари мисол була олади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йук» рисоласида ва бошка асарларида олга сурилган тарихимизга тегишли долзарб масалалар утмишимизни урганишга мухим назарий ва концептуал-услубий пойдевор ролини уйнайди.
Ислом Каримов утмишни урганишда тарихий тахлилни илмий жихатдан холисона ва халол амалга ошириш асосий вазифадир, деб укдирган эди. Бу вазифани амалга ошириш Ўзбекистон тарихифанини урганишнинг илмий ва услубий асослари таянишни талаб этади. Бундай ёндашиш заминида диалектик услубни куллаш ётади. Бу дегани оламда содир булган ходисалар, вокеалар маълум бир богланишда, узлуксиз харакатда, зиддиятли тараққиёт жараёнида содир булишини инобатга олмОқ лозим. Демак, Ўзбекистон тарихини урганар эканмиз, унинг жахон тарихининг бир булаги эканлиги ёдда тутмОқ даркор. Юртимиз утмишдаги вокеалар сабаби, узга ходисалар кай даражада унга туртки булганлигига эътибор бериш бизни тугри тушунчага эга булишимизда кумаклашади. Тарихийлик тамойили уша давр шарт-шароитларини, тарихий мухитни инобатга олмокни такозо килади.
Тарих халкимиз кечмиши, у мукаддасдир. Уни хеч ким узгартира олмайди. Чунки тарих бу утмишга мансуб булган, яъни булиб утган. Лекин одамлар уни маълум максадларда бузиб курсатиши, узгача талкин беришлари мумкин экан. Тарих бегараз, объектив булмоги лозим. Демак, утмишни урганишда ва ёритишда холислик, халоллик мухим уринни эгаллайди. Мавжуд барча вокеаликни инобатга олиб хакконий далилларга асосланиш керак. шу билан бирга утмишни урганишда миллий кадриятлар, халк анъаналари, диний эътикод, турли ижтимоий табакаларга нисбатан тарихий-маданий нуктаи назарда ёндашув жоиз.
Тарихни урганиш фактларни таккослаш, мантикий киёсий хулосалар чикариш ва умуман фалсафий тафаккурнинг ёндашишни талаб килади ва утмишимизни теран англашда асосий мезон булиб қолади.
Табиийки, тарихни урганиш моддий ва ёзма манбаларга таянади. Кадимшуносларнинг ватанимиз худудида олиб борган археологик изланишлари натижасида аникланган куплаб топилмалар, уларнингтахлилий хулосалари кадим аждодларимиз хаётини тасаввур этишга имкон беради. Бундан ташкари, бир катор кадимги ёзма манбалар хам мавжудлиги тарихимизни туларОқ билишга ёрдамлашади. Бу уринда «Авесто» мукаддас китоби, Бехустин битиклари, кабртошлардаги ёзувлар мухим манбадир. Милоддан олдинги V-II асрларга оид Юнон, хитой, хинди, византий, армон, эрон ёзма манбаларида хам Ўрта Осиё тарихига оид маълумотлар учрайди. Юртимиз утмишини урганишда туркий, форс ва араб тилларидаги манбалар катта ахамият касб этади. Масалан, исломятга кадар булган тарихимиз Абу Райхон Берунийнинг «Кадимги халклардан колган ёдгорлик» асарида яхши ёритилган. Шунингдек Юсуф Хос Хожиб, Махмуд Кашгарий, Абу Наср Форобий каби алломалар асарларидатарихимизга оид кимматли мулохазалар мавжуд.
IX-XII асрларда ва ундан кейинги даврларда минтакамиз тарихига оид китоблар, солномалар ва рисолалар талайгина яратилган. Булар орасида «Бухоро тарихи», «Кеш ва Нафас утмиши», «Самарканд тарихи», «Хоразм тарихи» каби у ёки бу худуд утмиши, ахолининг турмуши, сиёсий ва ижтимоий ахволи тугрисида катта-кичик асарлар вужудга келди. Махмуд Кошгарийнинг уч жилдлик «Туркий сузлар лугати» узбек ва бошка туркий тиллар тарихини урганишда мухим манбадир. Академик Б. Ахмедовнинг «Ўзбекистон халклари тарихи манбалари» китобида улкамиз тарихига оид Ўрта асрларда яратилган етмиш олти асарга изохлар берилади.
Ватанимиз тарихини чукуррОқ урганишда Низомул-мулкнинг «Сиёсатнома»си, Ан-Насавийнинг «Султон Жалолиддин Мангуберди», Соҳибқироннинг «Темур тузуклар», Али Яздийнинг «Зафарнома»си, М.Улугбекнинг «Турт улус тарихи», З.Бобурнинг «Бобурнома», Абулгозихоннинг «Шажараи турк», М.Солиҳнинг «Шайбонийнома» асарлари хам мухим манбадир.
Юртимиз утмиши археолог олимлар Я.Гуломов, С. Толстой, В.Массон, У.Исломов, Г. Пугаченкова, Э.Ртвеладзе, А. Сагдуллаев, А. Аскаров, Р.Сулаймонова, М.Филонович ва бошкалар тадкикотларида уз аксини топган.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих, Шаркшунослик, Археология институтлари жамоалари, шунингдек Ўзбекистон Миллий Университет ива бошка олий укув юртларининг етук тарихчилари гайрати билан бирканча Янги асарлар яратилди. Бу тадкикотлар тарихимизга, авваллари маълум булмаган фактлар, далиллар таянган холда, янгича нигох билан яратилди. Бугунги кунда юртимиз утмишини идрОқ этишга имкон берадиган адабиёт талайгина. Гап уларни излаш, топи шва энг мухими, кунт билан мутолаа килишдир.
Аждодларимиз хаёти, турмуш тарзини туларОқ урганишда археология билан бирга этнография, антропология каби фанларни ахамияти каттадир. Демак, тарих Фани куплаб тадкикотчиларнинг асрлар давомидаги машаккатли мехнатининг самарасидир.
Олимлар утмиш жараёнини маълум бир даврларга булганлар. Бу даврлар инсоният тарихида йирик ижтимоий-иктисодий ва сиёсий туб узгаришлар, тараққиёт боскичлари билан боглик. Хусусан, Ўзбекистон тарихи беш даврга булинган. Улар қуйидагилардир:
- Энг кадимги давр (милоддан олдинги иккимингинчи йиллар Ўрталаридан то милодий IV аср охирларигача);
- Ўрта асрлар даври (V-XIX аср бошлари);
- Чоризм мустамлакаси даври (XIX аср Ўрталари XX аср бошлари);
- Ўзбекистон советлари хукмронлиги даврида (1917-1991 йиллар);
- Миллий истиклол даври (1991 йилдан бошлаб).
Шуролар даврида юртимиз тарихи факат тарих факультетларида урганилган ва ута юзаки равишда мактабларда тилга олинар эди. Фигони кукка кутарган халк шоири Эркин Вохидов чамаси кирк йил бурун айтган эди:
Тарихингдур минг асрлар, Ичра пинхон узбегим.
Сенга тенгдош помиру, Оқсоч Тиёншон узбегим.
Суйласин Афросиёбу, Суйласин Урхун хати.
Кухна тарих шодасида, Бита маржон, узбегим.
Тарихинг битмакка халким, Мингта Фирдавсий керак.
Чунки бир бор чекан охинг, Мингта досто, узбегим.
Куриниб турибдики, бу тимсолли бадиий ифодада теран мазмун ётади.
Эндиликла мустакиллик шарофати билан Ўзбекистон тарихи кенг куламда урганилмакда. Барча мактаблар, лицей ва коллежлар бу Фан буйича йил давомида дарслар утилмокда. Шундай экан, олий укув юртларида тарихимизни яна кайта урнатишга зарурат борми? Ха бор. Мактабларда, махсус Ўрта укув таьлими тихимида утмиш вокеалари, уларнинг саналари, тарихий шахслар хусусида умумий маълумот берилади. Университет ва институтларда эса содир булган тарихий вокеалар сабабини, узагини очиб беришга, уларни тахлил килишга, мухим тарихий вокеалардан холис хулосалар чикаришга купроқ Ургу берилади. Чунки талаба ёшидагилар бу муаммоларни чуқурроқ идроқ эта олишлари мумкин. Талабалар эътибори инсоният тараққиёти конуниятларини тулароқ англашга каратилган. Бундай ёндашув, уз навбатида, ёшларимиз миллий истиклол, мафкура гояларини чуқурроқ англашга кумаклашади. Республикамиз барча олий укув юртларида бакалавриатурани битирувчилар Ўзбекистон тарихи фанидан давлат аттестациясидан утадилар.
Тарихимизни теран билиш, уни идрок этиш, уз халки ва мамлакатини исталган жойда ва исталган даражада таништира олиш укуви – бу тарихий онглар. Жахоннинг бир катор етук давлатларида, хусусан АҚШ да гражданлик хукукини олиш учун хар бир киши давлат тили, мамлакат конституцияси, хукукини ва тарихини билиш буйича давлат имтихони топшириши лозим. Зеро, уз тарихини билган кишигина мамлакат фукароси, деб хисобланиши мумкин экан. Халкаро хукук амалиётида бундай талаб қуйилиши бежиз булмаса керак.
Ўрта Осиёдаги кадимги давлатчилик эволюциясини (тараққиётини) бир неча даврларга ажратиб курсатиш мумкин.
1-давр-милод.авIIмингйилликнингIIярми-Ўзбекистонжанубидадавлатчиликтузилмаларинингилкбелгиларипайдобулди. ДавлатнингбундайнамунасиЖаркутондатопилган.
2-даврмилодданаввалги I мингйилликнингбоши ХоразмБактрия, Сугдтарихий-маданийвилоятларинингшаклланиши.
3-даврмил.ав.VI-V асрлардаАхмонийларбоскиниваЎртаОсиёнингАхмонийлардавлатитаркибигакиришинатижасидамахаллийдавлатчиликривожланишидагитанаффус.
4-давр милоддан аввалги IV-П асрнинг ярми. А. Македонский босиб олгандан бошлаб Юнон-Бақтрия подшохлигининг кулашигача. Бир вактнинг узида махаллий давлатчиликнинг тиклана бориши.
5-давр м.ав. II ернинг ярми ва мил. I асри боши. Махаллий давлатлар: Канг, Хоразм подшохлигик Сугд, Довон давлатларининг мустахкамланиши ва яиада ривожланиши.
6-давр мил. I асри бошидан III аср ярмигача. Махаллий давлатчиликнинг равнак топиши. Узбекистан жанубий худудларининг Кушон империяси таркибига кириши.



Download 195.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling