Халқ таълими вазирлиги


Download 195.73 Kb.
bet8/12
Sana23.01.2023
Hajmi195.73 Kb.
#1111903
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1 06 Марказий Осиё халклари тарихи

Тест саволлари


1.Маълумки, Жалолиддин мўғуллар босқини арафасида Ургачни тарк этгач, тез орада шаҳзодалар – Ўзлоқшоҳ ва Оқшоҳлар ҳам қочиб кетадилар. Шаҳар кимнинг қўлида қолади?
А) Инолчиқнинг
Б) Аҳмад ибн Умар Хивақийнинг
В) Хумортекиннинг
Г) Темур Маликнинг


2.Мўғуллар Мовароуннаҳрнинг қайси шаҳрида энг кўп қурбон беришади?
А) Ўтрорда
Б) Самарқандда
В) Урганчда
Г) Бухорода


3. 1395 йилги Тўхтамиш билан жангда Амир Темур қандай ҳарбий усулни қўллайди?
А) Ортга чекиниб, пицирмадан ҳужумга ўтиш
Б) Отдан тушиб камондан ўққа тутиш
C) Ҳарбий филларни жангга солиш
Д) Тўлғама


4. Уч йиллик уриш нечанчи йилларни ўз ичига олади?
А) 1386 -1388 йиллар
Б) 1391-1394 йиллар
В) 1388-1390 йиллар
Г) 1393-1396 йиллар


4 – МАВЗУ: XV аср охири-XX аср бошларида Ўрта Осиё халқлари


РЕЖА:

  1. Шайбонийлар давлатининг шаклланиши ва ундаги ижтимоий

иктисодий ва маданий хаёт.
2. Хива, Бухоро ва Кукон хонликларининг шаклланиши.
3. Хонликлардаги иктисодий-ижтимоий ва маданий ахвол.

Шайбонийлар даврини тахлил этишда бу сулоланинг илдизи, шажарасини урганмоқ музхимдир. Шайбон-6у Чингизхоннинг катта угли Жужининг бешинчи фарзанди булиб, отасига тегишли булган хозирги Козогистоннинг жуда катта хухудларида хукмронлик килган. Ушбу улусга кейинроқ унинг авлодлари Баходирхон, Жучи Буко, Бадакул, Минг Темур, Пуладхон, Абулхайрхон ва бошкалар эгалик килишган. Шайбонийлар сулоласининг кучли ривожланган ва бевосита Мовароуннахрга алокадор даври Абулхайрхоннинг набираси Мухаммад Шайбонийхон номи билан боглик.


У 1451 йилда тугилган. Бобоси, узбеклар давлатининг, Мирзо Улугбекнинг куёви Абулхайрхон ва отаси Шох Будог Султон улимидан сунг бошланган киргинлардан Монароуннахрга кочиб кутулган. Аввал Самарканд, кейин Бyxopo мадрасаларида таълим олган. Узоқ харакатлар натижасида нуфузли рухоний ва харбий шахслар ёрдамида XX аср охирларига келиб Мухаммад Дашту кипчОқ номи билан (машхур булган ерларда уз хукмронлигини урнатишга муваффак булади. Олдига куйган асосий максади Туркнстон заминидаги, сиёсий бекарорликни тугатиш, кучли марказлашган давлат тузиш эди.
3-4 йиллик юришлар туфайли Кизил Урда, Хоразм, Бyxopo, Шахрисабз, Самарканд ерларини эгаллайди. Узаро худудий жанглар ва бекаpopликдан тинкаси куриган халк унга айтарлик каршилик хам курсатмаган. Асосий ракиби саналмиш Бобурни изма-из таъкиб эта бориб, Тошкент, Андижон ва Кашкадарё вохаларини кул остига утказган. КейинрОқ Хирот, Астробод, Журжон ерлари хам эгалланган. 1510 йилдаги улимига кадар Марказий Осиёда улкан давлатни ташкил этишга улгурган эди. Бухоро номини (1557 йилдан расман) олган бу давлат Каспий денгизи этакларидан Хитойгача, Сирдарё хавзасидан Афғонистон марказигача булган худудда жойлашган эди.
Мухаммад Шайбонийхон мамлакатига ундан кейин амакиси Кучкинчихон эгалик килади. Бобур ва эроний кушинлар юришлари туфайли мамлакатда сиёсий ва иктисодий инкироз авж олганлигига карамай давлат сакланиб колади. Мухаммаднинг жияни Убайдуллахон даври (1533-1539й.}да кулдан кетган ерларни бирлаштириш жараёни муваффакиятли кечади. Олти марта амалга оширилган Хуросон юришлари натижасида мамлакат саркадлари хатто кенгая бошлайди. Аммо Убайдуллахоннинг бевакт улими давлат тарихида яна парокандаликни бошлаб беради. Унинг угли Абдулазизхон Бухорода, Кучкинчихоннинг угли Абдуллатиф Самаркандда, Пирмухаммадхон Балх ва Бадахшонда, Навруз Ахмадхон Тошкент ва Туркистонда, Искандархон Карманада ва хокимликларини урнатиб оладилар.
Шайбонийлар томонидан марказлашган давлат тузишнинг учинчи харакати Искандархоннинг угли Абдуллахон даврида амалга оширилади. Катъий чоралар туфайли 1573 йилда Балх, 1578 йилда Самарканд, 1582 йилда Тошкент, 1583 йилда Фаргона, 1584 йилда Бадахшон, 1588 йилда Хуросон ерлари битта марказга буйсундирилади.
Аммо уз угли Абдулмумин фитнаси Абдуллахон улимига сабаб булиб, шайбонийлар сулоласининг даврига хам чек куяди.
Шайбонийлар давлатни бошкариш тизимшш темурийлардан андоза сифатида олганлар. Аммо у вактда кенг кулланилган суюргол тизими кескин чекланган. Ягона макон тамойилини бузувчи бу тизим мамлакатни битта марказдан бошкариш имкоииятига эга эди. Хокимият хон кулида булган. У жуда ахамиятли карорлар кабул килар, вилоятларии ишини уз ноибларига топширар, мамлакат хазинасини назорат этарди. Аммо бу мутлок. хокимият эмасди. Давлат микёсидага мухим муаммолар рухонийлар, юкори табака вакиллари, лашкарбошилар, кабила ёки уруг оксоколари иштирокидаги кенгашда мукокама килинарди. Кенгаш ишида хоннинг сузи утмай колиши хам мумкин булган. Бу холатга йул кумаслнк учун хон тегишли мансабларга узага якин одамлар тайишгашга харакат килган.
Бошкариш тизимида давлат маслахатчилари- оталиклар, вилоят ноиблари, рухонийларнинг нуфузи юкори булган. Сарой кошида эса иктисодиёт, хазина, солик ва бошка девонлар ташкил этилган эди.
Сиёсий карама-каршиликларга карамай, шайбонийлар мамлакатида иктисодий ютуклар талайгина булган 61 хил хунармандчилик тури, шу жумладан янги сохалар, чуян қуйиш, замбарак вa милтик ясаш, шиша тайёрлаш ва бокшалар бор эди. Дехкончиликда илгор технология-сунъий сугориш тизими Зарафшон канали, Окчопсой сув омбори ривожлана борган. Ерни ардоклаш, мулк муносабатларини самарали ташкил этишга каратилган бир катор фармонлар уз ролини уйнаган. Хом ошёнинг Myл-куллиги уз навбатида бозор, савдо ва шахар хаётининг ривожига туртки берар эди. Мамлакатда пул ислохатининг амалга оширилганлиги, хусусан "ашрофий" тилла тангаларининг зарб этилиши, Бухорога Иван Грозний элчиларининг ташрифи, савдо карвонларининг Хиндистонгача ташкил этилганлигини таъкидлаш лозим.
Шайбонийлар давридаги таълим тизими айникса диккатга сазовор. 100 йил ичида 2б мадрасанинг барпо этилиши жуда катта ахамиятга моликдир. Бу мадрасалар хокимларнинг ва уларнинг аёллари маблаглари хисобига барпо эгилган ва шунга кура аксарияти уларнинг номлари билан аталган. Мадрасаларнинг харажатлари, талабаларнинг нафакалари биринчи бор давлат зиммасига утказилган эди. Мир Араб мадрасаси, Чорбакр касри, Калон масжиди каби улкан ва нихоятда чиройли бинолар, машхур Бухоро деворлари, ёпик бозорлар, карвонсарой ва хонаколар шу даврда барпо этилганди.
Мамлакат пойтахти Бухоро шаркнинг маданий марказларидан бирига айланган эди. Хатто Алишер Навоий кошидаги масканлардан чиккан Камолиддин Биноий, Мухаммад Солих, Ибн Резбехон, Исомиддин Иброхим, Муллажон Шерозий каби шоир ва олимлар шу ерда шухрат топишган. Тарих,фалсафа, фикх, тилшунослик, математика ва шеърият яхши ривожланиш боскичида булган.
Мукаммад Шайбонийхоннинг узи кенг илмли, нозик-табиат шоир булганлиги, узи билан хатто харбий харакатлар даврида хам кутубхонасини олиб юриши, Убайдуллахон, Абдуллахон, Абдулазизхонларнинг узлари хам шеъриятда уз номларини колдирганликларига бирталай тарихий далиллар мавжуд.
Шу билан бир каторда ясок, совари, сугим, тортик, пешкеш, отлиг ва бошка номдаги 90 дан ортик соликлар халк зиммасида булганлигини хам таькидлаш даркор. Бу соликлар жуда катъий тартибда ундирилар, айникса Абдуллахон даврида туламаганлар учун махсус кушимча жазо чоралари жорий этилган эди. Унга кура солик туловчи уз мажбуриятларини этиши, пули булмаганда бирор буюм ёки жихоз бериши, у булмаганда ишлаб бериши, иш кобилияти булмаганда аъзоларидан биринииг ишлаб бериши талаб этилар эди.
Хива хонлигининг ташкил топиши. Шайбонийлар давлати тарихида кузатилган инкироз даврларида у ёки бу худудда янги давлат тузилмалари пайдо булар эди. Марказлашган давлат бошкармасининг таъсири бироз пасайиши билаи хоразмлик Элбарсхон Кучкинчихонга буйсунишдан воз кечиб узи ноиблик килаётган ерларни мустакил идора эта бошлаган. Убайдуллахон ва Абдуллахонларнинг юришлари натижасида маълум муддат Бухоро хукмронлиги тан олинган булса-да XVI аср давомида Хоразм худуди алохида давлат сифатида шакллана борган. Шайбонийлар сулоласининг бардам топиши туфайли Хива хонлиги эълон килинган. Бу давлат тарихида турли ислохот ва тадбирларни утказган, айрим тадбирлари хамда фаолиятларига кура ахамиятли боскич кахрамони сифатида қуйидаги рахбар шахсларнинг даврларини санаб утиш мумкин:
1. Элбарсхон 1512-1536 й.
2. Араб Мухаммад 1602-1623 й.
З. Асфандиёрхон 1623-1643 й.
4. Абулгозихон 1643-1б63 й.
5. Анушахон 1663-1687 й.
6. Шохниёз 1688-1702 й.
7. Араб Мухаммад 1702-1714 й.
8. Шергозихон-1715-17288.
9. Элбарсхон 1728-1740 й.
10. Мухаммадамин 1763-1790 й.
11. Авазхон 1790-1804 й.
12. Элтузар 1804-1806 й.
13. Мухаммад Рахимхон 1806-1825 й.
14-Мухаммад Рахимхон Феруз 1863-1910 й.
Бу даврлар узининг ута зиддиятлилиги, карама-каршилиги билан шархланади. Номлари келтирилган хонлардан иккитасининг кузига мил тортилганлиги (кургошин эритиб қуйиш), учтасининг фитна курбони булганлигининг узи хам фикримиз далилидир.
Давлат уpyғ-кариндошчилик тартиблари асосида бошкарилар махаллий бекликларга улуг хон уругларидан кимдир тайинланар, хоннинг узи эса мугуллар одатларига кураОқ кигизга утказилган холда уз лавозимига киришар эди. ахолиси туркий кабилалар-киёт, кунгирот, уйгур, найман, кангли ва маннгитлардан иборат булган.
Хива хонлиги тарихи бекликлараро ва ташки душманлар билан булган тинимсиз урушларга жуда бой булган. Хали калмиклар, хали козоклар, дам ураллик казаклар ёки туркманлар юришлари, Бухоро билан олиб бориладиган доимий урушлар, ички харбий низолар мамлакат иктисодининг ривожи йулидаги доимий тусик эди. Ташки, ички савдога асос йук, сотиладиган махсулот такчиллиги давлат харажатлари учун асосий маблагларни халкка сочиладиган соликлар эвазига коплашга каратилган сиёсатни белгиларди. Бу уз навбатида, ахолининг кашшоклашувига, турмуш даражасининг ута пастлигига сабаб эди. Хива хонлиги тарихида бир неча марта оммавий очарчилик холатлари булганлиги манбалардан маълум.
Бухоро давлати. Шайбонийлар сулоласи давридан бошлаб Мовароуннахрнинг аксарият худуди Бухоро шахридан туриб бошкарилди. 1557 йили Абдуллахон расман мамлакатни Бухоро давлати деб эълон килган ва бу давлат 1753 йили амирлик деб аталгунга кадар хонлик деб юритилган. Шайбонийлардан сунг мамлакатни 1601 йилдан 1747 йилгача аштархонийлар (ёки жонийлар) сулоласи вакиллари бошкариб келишган. Бу борада Имомкулихон (1611-1642), Абдулазизхон (1645-1680), Субхонкулихон (1680-1702)ларнинг даврлари тарихий вокеаларга жуда бой, ривожланиш ва тараққиёт боскичлари булган. Мамлакат иктисодиётини тиклаш, савдо йулларини очиш, курилишга катта эътибор каратилган. 1747 йили аштархонийларнинг сунгги намоёндаси Абулфайзхоннинг улимидаи сунг, мамлакатнинг катта кисмини эгаллаб олган Эрон шохи Нодиршохнинг ноиби Мухаммад Хакимбийнинг угли Мухаммад Рахимбий Бухоро тахтини хам банд этади ва 1753 йили узини амир деб, мамлакатни эса амирлик деб эълон килади. Бухоро амирлиги тарихи 1920 йилнинг 2 сентябрига кадар давом этган.
Кукон хонлиги. Бухоро хони Абулфайзхоннинг бекарор бошкарув сиёсати натижасида мамлакат таназзулга юз тутади. Парокандалик, таркоклик барча сохаларида аник кузга ташланмокда эди. Ана шундай вазиятда Эрон шохи мамлакат худудини бир чеккадан эгаллай бошлайди. Гарбда Хива хонлиги, шимолда козоклар хонлик ерларини узлаштириш пайига тушадилар. Хеч кандай каршиликка учрамаётган ташки душман юришларига ечимини топмаган ички муамолар кушилиб кетади. Вазиятдан фойдаланган айрим вилоят ва хаттоки Шаҳарлар уз мустакиллигини эълон кила бошлайди.
1710 йили Қўқон шахри хокими Шохрухбий уз шахрини Бухоро таъсиридан холи деб бахолайди. Унинг угиллари Норбутабий Абдулкаримбий ва Мухаммад Рахимбий даврларида Кукон хонлиги кушни Шаҳарлар ва кишлоклар хисобига кенгайиб, бутун Фаргона вохасини уз ичига олади. Олимбек даври (1800-1809 йиллар)га келганда эса хонлик Тошкент ва Чимкент ерлари хисобига кенгаяди. Чунки Олимбек бир водий ичида кучли, тараккий этган мамлакатга айланиб булмаслигини, давлат эхтиёжи учун савдо-иктисод йуллари, бохзорлар, хом ашё ресурслари зарурлигини яхши тушунар эди, Укаси Умархон (1809-1822йиллар) мамлакат худудини Туркистон ва Сайрам ерлари хисобига янада кенгайтиради. Шимолда таянч нуктаси сифатида Окмасжид калъасини барпо этади. Бу калъа оркали харбий харакатлар ва кейинчалик савдо йуллари русларнинг Орск, Тобольск ва Троицк Шаҳарлари йуналишида давом эттирилиши керак эди. Аммо хонлик тахтига утирган Алихон (1822-1842 йиллар) амакиси ва отасининг стратегик режаларидан воз кечиб, таркОқ холатда булган, аммо иктисодий бой минтака-гарбий Хитой ерларига куз тикади. Киска муддат ичида Кашгар, Кунон, Шунон, Вохон, Дарвоз. Коратегин, Гулжа каби 20дан ошик шакарларни босиб олади.
Вокеаларнинг шиддатли тус олиши Бухоро амири Насруллони кескин чоралар куришга мажбур килади. Кучга тулаётган Бухоро давлати кулдан кетган барча ерларни кайта босиб олиш ниятида эди. Шунга кура турли бахоналар асосида Насрулло узининг 40 минг кишилик кушини билан уч марча юришини амалга ошаради. Куконликлар Дашти Кипчокдан чакирилган ёлланма кушинлар ёрдамидагина уз мустакиллигини саклаб колади. Аммо иттифокчилик килган кипчоклар ва уларнинг рахбари Мусулмонкул Кукон хонини уз таъсир доирасига олади ва уни кугирчОқ хокимиятга айлантириб куяди.
Амалда хокимиятдан айрилиб колган мамлакат хони Худоёрхон кулай вазиятни пойлаб туриб 1852 йилнинг октябрида барча кипчокларга, шу жумладан уз кайнотаси Мусулмонкулга нисбатан фитна уюштириб, уларнинг барчасини катл эттиради. Хонлик то Россия салтаната истилосига кадар уз мустакиллигини саклаб колади.
Бошкариш усули. Хар уччала давлат хам чекланмагон хокимият куринишида булиб, тахтни жанг билан эгаллаганлар ва албатта сулоланинг кейинги вакилига топширилишига х.ракат килинган. Хивада, Бухорода олий маъмурият кушбегига, Куконда девонбегига юклатилган эди. Улар жуда катта имкониятларни кулларида туплаган эдилар, хусусан молия, савдо, солик, курилиш ишларини назорат этиш, мансабдор шахсларни тайинлаш, жазолаш ва бошка вазифалар. Хон уларнинг ишига аралашар, курсатма берар, назорат этар эди
Кушбеги лавозими каторида хар уччала давлат бошчарув тизимида олий диний лавозим-шайхулислом мансаби буларди. Мамлакатнинг гоявий кучи, узига хос назорат дастаги булган бу мансабдор шахс шариат коидалари асосада иш юритар эди.
Бошкариш тизимидаги учинчи йирик бугин-бу вилоят беклари эди. Ташкилий жихатдан Бухоро 10, Хива 20 ва Кукон 15 вилоятдан иборат булиб, уларга хон томонидан белгиланадиган беклар рахбарлик килганлар. Хон номидан юборилган Кушбеги фармойишлари айнан шу беклар оркали жой-жойларда хаётга татбик этилган.
Бундан ташкари, худойчи (саройдаги умумий ишлар бошлиги), доруга (коровуллик хизмати бошлиги), солик йигувчи, хазиначи каби лавозимлар булган. Харбий ишларга бош-кош лашкарбоши ва сарбозлар, курбошиларнинг мавкеи хам юкори саналган.
Солик тизими. Хонликлар даври солик турларининг хилма-хиллиги, тури ва микдорининг куплиги билан тарихимизнинг бошка боскичларидан ажралиб туради. Хирож, жузъя, ушр, закот каби доимий ва анъанавий соликлардан ташкари мунтазам, мавсумий ва маълум максадга каратилган солик турлари хам жорий килинган. Сунгги хонликлар даврида уйлаб топилган соликлардан миробон (сув солиги), шох-шабба, туз, мевали дарахт, мевасиз дарахт, тутун соликларини таъкидлаш мумкин. Бундан ташкари, урушлар даврида йигиладиган лашкар, озик-овкат, кийим-кечак, тинч шароитда тупланадиган курилиш ва таъмирлаш соликлари мавжуд эди. Бу соликларнинг микдори ва вактини белгилаш борасида хам маълум адолатсизликлар булган.
Курилишлар. Нихоятда карама-карши, мураккаб ижтимоий вазиятда хам бир талай меъморий бинолар барпо килинганлиги ахамиятлидир. Самаркандда нихоят беги Ялангтушбий томонидан бунёд этилган Тиллакори ва Шердор Мадрасалари, Кукондаги Худоёрхон саройи ва Тошкент Хадраси, Кукалдош мадрасаси, Хивадаги Шергозихон ва Араб Мухуммад мадрасалари ноёб архитектура биноларидир. Бухородаги Болаи ховуз, Хивадаги Калтаминор, Бухородаги Нодир девонбеги масжидлари узининг такрорланмас хусусиятларига эга. Маълумотларга кура, XVII асрда Бухорода 150 та Мадраса булиб, улар орасида Субхонкулихон барпо эттирган, тиббиётга мулжалланган махсус Мадраса машхур булган.
Ёзма адабиёт. Хонликлар даври адабиётда бир катор янги йуналишлар пайдо булганлиги билан характерлидир. Кукон хони Умархон курсатмасига мувофик биринчи бор иборалари, маколлари, накллари ёзма холда йигилиб, "Халк маколлари— оталар топшириги" номи билан эълон килинган. Шоир Махмур томонидан яратилган "Хапалак", "Итбокар кози", "Хожи Ниёз" каби асарлар узбек адабиётидаги илк хажвия намуналари эди. Мухаммад Шариф Гулханий тахаллуси остида "Зарбулмасал" асарини яратиб адабиётда биринчи бор масалчилик жанрига асос солди. Шоирлар Турди, Мушфикий, Фазли Намангоний асарларида илк бор хокимият сиёсати очикдан-очик, танкид остига олинди. Боборахим Машраб, Суфи Оллоёр, уз ижодлари оркали узбек назмини янги боскичга кутардилар. Мунис Хоразмий биринчи бор 1812 йилгача булган Хоразмни 9 ярим минг байт оркали ифодалаб беришга муваффак булди. Шарк аёлларининг лирик анъаналари муносиб давом эттирилди. Бу даврда Нодирабегим, Увайсий, Махзуна, Муштарийлар узбек адабиётини ривожлантириб, тарихда уз номларини колдирдилар.
Давлат рахбарларидан Умархон Амирий тахаллуси билан, Субхонкулихон Нишоний тахаллуси билан, Мухаммад Ракимхон Феруз тахаллуси билан шеърий асарлар яратганлар.
Мухаммад Балхийнинг "Субхонкулихоннома", Амин Бухорийнинг "Убайдулланома", Мухаммад Ёкубнинг "Гулшан ул мулук", Мулла Ниёз Мухаммаднинг "Тарихи Шохрухийъъ, Мухаммад Миролимнинг "Тарихи амиру Насрулло" каби асарлари шу давр махсулидир. Мухаммад Вали Самаркандийнинг "Музаккирул асхоб" асарида улкамизда шу даврда яшаб, ижод этган 200 дан зиёд шоир ва ёзувчилар тугрисида маълумотлар келтирилган.
Савдо. Хонликлар даврида бекарор сиёсий вазият, тинимсиз харбмй зиддиятлар туфайли савдо, айникса таилк" савдо миедори кескин пасайиб кетган. Мамлпкатда етиштирилаётган кишлОқ хк-жалиги максулотлари, тери ва жун хом аюёси, айрим кунармандчилик намуналари шимолий йкллари оркали узга мамлакатларга нисбатан купрОқ сотила бошланган. Хонликларнинг сунгги даврларида улкамизга жуда куплаб рус элчилари ва савдогарларянинг (Ф.Назаров, А.Бутенов Д.Игнатьев ва бошкалар) келиб кетиши туфайли ушбу кушни давлат томонидан иктисодий шарт-шароитлар, ишлаб чикариш кувватлари, бозор ва шахар хаёти хар томонлама муфассал урганила бошланди. Натижада 19 асрда икки томонлама савдо муносабатлари сон жихатидан сезиларли даражада устан. Факатгина 1848-1868 йилларда хонликларнинг Россияга экспорти 12 марта, импорти 20 марта ошган. Россия истилоси арафасида Бухоро амирлиги эхтиёжига зарур темирнинг 30 фоизи, канднинг 25 фоизи, матонинг 25 фоизини шу давлатдан олмокда эди. Махаллий ахолининг уйдаги рузгор буюмлари (самовар, патнос, чойнак, примус ва бошкалар) нинг хам талай кисми Россия саноати махсулоти эди. Йилига Россия хонликлардан 750 минг дона тери, 16 минг тонна пахта толаси олганлиги хам маълумотларда кайд этилган.
Узоқ муддат давомида шаклланган, ривожланган яхлит бу худуднинг уч давлатга булиниб кетиши бир халк, ягона иктисодий ва хужалик маконининг парчаланаши улка учун албатта салбий роль уйнаган. Хонликлар Ўртасидаги тинимсиз узаро урушлар, уз манфатини хаммадан устун қуйиш холати барча мамлакатлар учун бирдек огир сиёсий вазиятни юзага келтирганди. Бекарор, пала-партиш ижтимоий ахвол ахолининг турмуш тарзига жиддий таъсир курсатар, давлатдаги ички мухитни ута кескинлаштирар эди. Бу огир вазият улкага янги, навбатдаги душманнинг кириб келиши учун яхши омил эди.



Download 195.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling