Халқ таълими вазирлиги


Download 195.73 Kb.
bet9/12
Sana23.01.2023
Hajmi195.73 Kb.
#1111903
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1 06 Марказий Осиё халклари тарихи

Тест саволлари
1. Маълумки, 1789 йил Афғонистон ҳукмдори Темуршоҳ ва Бухоро амири ўртасида сулҳ имзоланган бўлиб, унга кўра икки давлат ўртасидаги чегара қайси ҳудуд қилиб белгиланди?
А) Амударё Б) Балх вилояти
C) Термиз Д) Таликон
2. Қўқон – Хитой муносабатлари қачон янада кескинлашди?
А) ХVIII аср 70-йилларида
Б) XIX аср ўрталарида
C) XIX аср 20-йилларида
Д) XIX аср охирларида
3. Муҳаммад Алихон Шарқий Туркицонликларни Хитойга қарши қўллаб-қувватлаш мақсадида улар ихтиёрига ким бошчилигида қўшин жўнатган эди?
А) Иброҳим додҳох
Б) Ҳаққули
C) Муҳаммадбек
Д) Ҳаким Тўра
5 - МАВЗУ: Икки империя даврида Марказий Осиё халқлари


РЕЖА:
1.Чор Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олиши.
2.Мустамлака бошқарув тизимининг ўрнатилиши:
3. Марказий ўлка бошқаруви.
4. Вилоятлар бошқаруви.
5. Полиция ва суд хокимяти хусусиятлари.
Адабиётлар:
1.Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., Шарқ 1998
2.Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тарққиёт йўли. Т., «Ўзбекистон» 1992
3.Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи концепцияси.ғ Ўзбекистон тарихи. 1999 йил 1-сон.
4.Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Т., Шарқ 2000
5.Сагдуллаев А. Ва бошқ. Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тарққиёти. Т., «Академия» 2000
6.Ўзбекистон тарихи. Т., Шарқ 2000
7.Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1-китоб. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. Т., Шарқ 2000

XIX асрда чор Россияси ва Англиянинг мустамлакачилиги сиёсати манфаатлари Туркистонда тўқнашди. Россия ва Англия ўзаро муносабатларни яхшилаш ва рақобатчиликни юмшатиш учун 1856 йил 19 мартда ўзаро битим тузди. Бироқ, бу битим билан ҳам масалага ойдинлик киритилмади.


1858 йил март ойида Англия парламенти Хиндистонни мустамлакага айлантириш ва Туркистон хонликлар билан савдо алоқаларини кенгайтириш мақсадида махсус қўмита таъсис этди. Бу эса Ўрта Осиё масаласида инглиз-рус рақобатининг янада кескинлашишига олиб келди.
Кескин вазиятлардан сўнг 1869 йилда ўтказилган музокараларда бетараф худуд масаласи кўтарилди, бироқ, бу масала ҳам очиқ қолди. 1873 йил Буюк Британиянинг расмий вакили, Хиндистон витция қироли Форсайт махфий равишда Тошкентга келди ва К.П.Фон Кауфман билан учрашиб, Қўқон хонлигининг бутунлай босиб олинишига розилик берди. Бухоро амирлииги эса Россия таъсирида, бироқ мустақил бўлиши керак эди. Шунга яраша Афғонистон инглизлар тасарруфига ўтиши керак эди. Шу тариқа хар икки давлатнинг сиёсати ва қизиқишлари Ўрта Осиё давлатлари давлатчилигида катта салбий воқеаларни келтириб чиқарди.
Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олишга XVI-XVIII асрлардаёқ асос солган эди. Шу мақсадда забт этилган қозоқ ерларида 1717 йил Омск, 1718 йилда Семипалитинск, 1720 йилда Усть-Каменогорск, 1742 йилда Оренбург қалъалари қурилди. XVIIIаср давомида қурилган катта-кичик қалъаларнинг сони эса жами 142 тага етган эди.
Россиянинг тазйиқи остида 1731 йилда Кичик Жуз, 1731-1740 йилларда Катта Жуз қозоқлари Россия тобелигига ўтди.
Харбий босқинчилик сиёсатини кучайтириб борган чор Россияси 1852-1853 йиллардаОқмачитни босиб олди. 1859 йилда подшо Александр II шахсан ўзи иштирок этган сарой кенгашида Қўқон хонлиги ерларини босиб олиш масаласи қўйилди. Шунга мувофиқ харбий харакатлар кучайтирилди. 1860 йилда Пишпек, 1861-1863 йиллар давомида Янги қўрғон, Динқўрғон, марки, Оқсув, Пиштепа, Чолдевор қалъалари босиб олинди.
1864 йилда қаттиқ жанглардан сўнг Авлиёота, Туркистон, Чимкент шахарлари босиб олинди. Босиб олинган ерлар «Россиянинг мулки» деб эълон қилинди.
Рус босқинчилари юришларини давом эттириб, 1866 йил Жиззахга хужум қилди. Бироқ, босқинчилар мағлубиятга учради. 1866 йил март ойида генерал Черняев ўрнига тайинланган генерал Романовский 8 майда Эржарда Бухоро амирлиги қўшинларини мағлубиятга учратди. 24 майда Хўжанд ҳам босиб олинди. Босиб олинган ерларнинг ҳаммаси Россиянинг мулк деб эълон қилинди. 1866 йил 2 октябрда рус босқинчилари Ўратепа қалъасини 18 октябрда эса Жиззахни босиб олдилар.
Чор Россияси томонидан босиб олинган худудларда 1867 йил 14 июлда Туркистон генерал-губернаторлиги ҳамда Туркистон харбий округи ташкил этилди. Генерал-губернатор этиб тайинланган генерал К.П. Фон Кауфманга чекланмаган ваколатлар берилди ва Туркистон генерал-губернаторлигининг маркази этиб Тошкент шахри белгиланди.
Бухоро амири Музаффарнинг олиб борган курашлари натижасиз бўлди ва у 1868 йилнинг 23 июнида чор Россияси ва Бухоро амирлиги ўртасидаги амирликни вассал давлатга айлантирувчи Зирабулоқ шарномасига имзо чекишга мажбур бўлди.
Худди шундай сиёсат Хива хонлигига қарши олиб борилди ва 1873 йил 12 августда хонликни тобе давлатга айлантирувчи Гандимиён шарномаси тузилди.
Пўлатхон қўзғолони ва хонларнинг хоинона сиёсати туфайли рус босқинчилари зарбалари остида қолган Қўқон хонлиги 1876 йилнинг 19 февралидан бошлаб тугатилди ва ўрнида Туркистон генерал-губернаторлигига қарашли Фарғона вилояти таъсии этилди.
1867 йил 14 июлда Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилгач, мустамлакачилар босқинчилик билан бирга сиёсий хукмронлик фаолиятларини ҳам кучайтирдилар.
Генерал-губернаторлик марказий бошқаруви Туркистонда мутлоқ хукмрон мавқега эга бўлди. Туркистон генерал-губернатори ўз қўлида харбий ва фуқаро хокимятини бирлаштирган. Айни вақтнинг ўзида у подшо ноиби, харбий округ қўшинлари қўмондони, Еттисув казак қўшинлари қўмондони, бош миршаб, бош прокурор вазифаларини ҳам ўз қўлида бирлаштирган эди. Уга Бухоро амири ва Хива хонлари ҳам бўйсунишган.
Хива хонлиги Амударё бўлими (1873-1918) ва Бухоро аирлиги Россия император сиёсий агентлиги орқали (1885-1917) назорат этилган. «Туркистон ўлкасини бошқариш хақидаги Низом» га кўра Туркистон генерал-губернаторлик кенгаши ўлка бошқарувида асосий ўрнига эга эди. Кенгаш таркибига харбий губернатор, суд палатаси раиси, прокурор, округ штаби бошлиғи генерал-губернатор ёрдамчиси кирарди.
Шунингдек, марказий бошқарувда генерал-губернатор махкамаси ҳам алохида ўринга эга бўлган ва у тўрт бўлимдан иборат эди.
Биринчи бўлим-маъмурий ва назорат ишларини бошқарган.
Иккинчи бўлим-бош бошқарманинг маъмурий ва назорат ишларини бошқарган.
Учинчи бўлим-солиқлар, шахарлар маблағлар ҳамда бошқарувга доир низомлар тайёрлаш ишлари билан шуғулланган.
Тўртинчи бўлим махсус бўлим бўлган.
Туркистон генерал-губернаторининг Россия императорига тобе Бухоро амири ва Хива хонлиги ҳамда Афғонистон ва Кошғар билан муносабатларини махкаманинг дипломатик идораси 1899 йилгача бошқарган. Шу йилдан бошлаб бу вазифани бошқариш учун генерал-губернатор хузурида дипломатик ловозим жорий этилди.
Туркистон ўлкаси марказий бош бошқармаси таркибида генарл-губернатор бўйсунмайдиган марказ вакиллари-адлия, молия, зироат ва давлат мулклари вазирликлари ҳам фаолият юритган.
90-йилларга келиб, Туркистон генерал-губернаторлиги таркибида 5 вилоят бор эди. Булар Сирдарё, Фарғона, Самарқанд, Еттисув ва Каспийорти вилоятлари эди. Вилоятларни шахсан император тайинланган рус армияси генераллари бошқарар эди. Улар харбий губернатор лавозимида бўлиб, ўз қўлларида фуқаро ва харбий хокимятни бирлаштирган эдилар. Хар бир харбий губернатор қошида вилоят бошқармалари бўлиб, улар губернатор бошқармаси хуқуқига эга бўлганлар ва бошқарувнинг барча сохалари устидан назорат ўрнатганлар.
Вилоятлар ўз навбатида уездларга бўлинган ва уларни уезд бошлиқлари идора қилган. Уезд бошлиғи вилоят харбий губернатори тавсияси билан бевосита генарл-губернатор томонидан шу лавозимга тайинланган.
Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига кирган вилоятлар бир қанча уездларга бўлинган. Жумладан, Сирдарё вилояти Тошкент, авлиёота, Казалинск, Перовск, Чимкент уездларига: Фарғона вилояти Марғилон, Андижон, Қўқон, Наманган, Ўш: Самарқанд вилояти Жиззах, Самарқанд: Еттисув вилояти Верний, Жаркент, Копал, Лепсин, Пишпак, Пржевальск: Каспийорти вилояти Ашхобод, Краснаводск, Манғишлоқ, Марв ва Тажан уездларига бўлинган.
Хар бир уезд бошлиқлари маъмурий, полиция ва харбий хокимятни бошқарган. Улар жарима солиш ва 7 кунгача хибс қилиш ваколатига эга бўлиб, асосан майордан полковниккача бўлган уновондаги харбийлардан тайинланган. Уезд бошлиқлари халқ тилида «хоким тўра» деб аталган.
Уездларни участкаларга бўлиб идора қилинган. Уларни кичик унвондаги харбийлар бошқарган. Участка бошлиқлари участка пристави лавозимида бўлиб, жарима солиш (5-10 сўм) ва 3 кунгача хибсда сақлаш хуқуқига эга бўлганлар.
Участкалар харбий-маъмурий бошқарув тизимининг энг қуйи поғонаси бўлган ва улардан сўнг махаллий қуйи маъмурий муассасалар турган.
Полиция махкамаси мустамлакачиликнинг асосий таянч идораси хисобланган ва катта ваколатларга эга бўлган.
Бош миршаб вазифасини генерал-губернаторнинг ўзи бажарган бўлса, вилоят ва уезд бошлиқлари ҳам бу сохада катта ваколатларга эга бўлган.
Туркистон шахарларида полицемейстер вазифаси жорий этилган бўлиб, Тошкент шахрида Янги ва Эски шахар полицемейстерлари иш олиб борганлар. Полиция приставлари полицемейстерларга бўйсунган. Тартиб назорат ишлари билан эса миршаблар шуғулланганлар.
1886 йилги «Туркистон ўлкасини бошқариш хақидаги Низом» га кўра судлар иккига-империя судлари ва халқ судлари (қозилик) га бўлинган.
Империя судлари мустамлака қонунларига асосланган холда иш юритса, халқ судлари шариат қонун-қоидалари асосида иш юритган.
Суд хокимяти тизими туман судлари, суд палатаси хуқуқидаги вилоятлар бошқармалари, мировой судлар қурултойлар ва харбий суддан иборат бўлган.
Туман (уезд) судлари томонидан майда жиноий ишлар кўрилса, вилоят судлари томонидан норозилик шикоятлари ҳамда катта миқдордаги иқтисодий жиноятчилик ва давлат ёки хокимятга қарши жиноятлар ва бошқалар кўриб чиқилган.
Мустамлакачилик манфаатларининг ашадий химоячиси бўлган империя судлари шафқатсиз жазо, тергов ва хукм усулларидан фойдаланган ва халқ орасида дахшат солиб турган.
Умуман олганда Туркистон ўлкасида жорий этилган марказий бошқаруви ва суд хокимияти тизими мустамлакачилик ва зўравонлик асосида ташкил этилган бўлиб, ўлкада мустамлакачилик тузумини химоя қилиш ва мустахкамлашга йўналтирилган эди.

Download 195.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling