Халқ таълими вазирлиги


Download 195.73 Kb.
bet7/12
Sana23.01.2023
Hajmi195.73 Kb.
#1111903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1 06 Марказий Осиё халклари тарихи

Тест саволлари


1.Ўзбекистон тарихи бўйича энг қадимги манба?
А) “Авесто” Б) Беҳистун ғоя ёзувлари
C) Суғд битиклари Д) Геродотнинг “Тарих” асари


2.Беҳистун ғоялари қайси шаҳар яқинида жойлашган?
А) Персепол Б) Кирмоншоҳ
C) Суза Д) Теҳрон


3.Беҳистун ғоя ёзувлари қайси тилларда ёзилган?
А)суғд, юнон, рим Б) миххат, форс, араб
C) форс, элам, бобил Д) суғд, уйғур, миххат


4.Беҳистун ғоя ёзувларида Ўрта Осиёдаги қайси ҳудуд тилга олинмаган?
А) Бақтрия Б) Марғиёна
C) Хоразм Д) Суғдиёна


3-МАВЗУ:Ўрта асрлар, Амир Темур ва темурийлар даврида Ўрта Осиё
халқлари.
РЕЖА:

  1. VIII асрохири XIV асрбошларидаЎртаОсиёдагиижтимоий, сиёсий

ахвол. МовароунахрдаСомонийлар,Корахонийлар,Хоразмшохлардавлатларивужудгакелишиваунингбошкарувтизими.
2. Амир Темурнинг улкан салтанат ташкил этиши.
3. Марказлашган Темур давлатининг маъмурий ва харбий тузилиши.
Темур тузуклари.
4. Темурийлар даврида ижтимоий, маданий хаёт.

VIII аср охирлари ва IX асрнинг бошларида Араб халифалигининг сиёсий танг аҳволга тушиб колиши Ўрта Осиёда мустакил давлатларнинг ташкил топишиа кулай шарт шароитлар яратди. Бундай давлатлар дастлаб Мовароунахрнинг шимолий ва шимолий шаркий худудларида халифаликка буйсундирилмаган улкаларда ташкил топди. Улардан бири Корлуклар ва иккинчиси угиз давлати эди. IX аср бошларида халифа Хорун ар-Рашид вафотидан кейин араблар забт эттан мамлакатлар бирин - кетин мустакилликка эриша бошладилар. Бу жараён Мовароуннахр ва Хуросонда хам бошланди. Хусусан улкага хукмронлик килган тохирийлар сулоласи даврида (840-860) мустакил давлатга айланишда дастлабки натижаларга эришилди. 860-870 йилларда эса Ўрта Осиё Сомонийлар сулоласидан булмиш ака-укалар Наср ва Исмоил ибн Ахмадлар хатти-харакати туфайли тула мустакилликка эришди.


Сомонийлар мустакл давлат яратиш учун, аввало, кучли марказлашган хокимият тузиш кераклигини яхши тушунар эдилар.
БирОқ ака-ука Ўртасидаги кушхокимиятчилик узокка бормади. Натижада Наср ва Исмоил Ўртасида хокимият учун кураш кучайиб кетади ва бу уларнинг харбий тукнашувига сабаб булади. 888 йилда Исмоил акаси устидан узил-кесил галаба козонди. 892 йилдан бошлаб эса Исмоил Сомоний Мовароуннахрнинг ягона хукмдори булиб колади.
Исмоил Сомоний уз даврининг кобилиятли, сергайрат ва зукко давлат арбоби булиб, Мовароунахр худудида йирик марказлашган давлатга асос солди. У уз давлатига доимо хавф солиб турган кучманчилар устига 893 йилда кушин тортди, Тароз шахрини эгаллаб, шимолдан буладиган хужумларга бардам берди.
Кучайиб бораёттан ва мустакилликка интилаётган Исмоил Сомоний сиёсати Араб халифалигини ташвишга солаётган эди. Шу боис халифа Муътазид Сомоний билан Хуросон ноиби Амр ибн Лайсни тукнаштириб, уз максадига эришмокчи булди. 900 йилда Исмоил хал килувчи жангда Амр ибн Лайсни енгиб, Хуросонни хам узига кушиб олди. Натижада халифа Сомоний давлатини тан олиб, унга хукмдорлик ёрлигин юборишга мажбур булди. Ана шу тарика IX аср охирларида Мовароуннахр Араб халифалиги хукмронлигидан халос булди. Яна шуни таъкидлаш керакки, ислом дини умумий булиб, минтакада у асосий эътикодга айланиб борди. Сомонийлар давлатида марказий ва вилоятлар бокшаруви тизими Исмоил Сомоний даврида узил-кесил карор топди. У давлат бошкарувини такомиллаштириш максадида бир канча ислохотлар утказди. Давлат бошкарув тизимини ташкил килиш ва такомиллаштиришда маърифатли вазирлар булмаш Абдулло Мухаммад Жайхоний ва Абу Фазл Балъамийларнинг хизмати катта булган.
Сомонийлар давлати тепасида амир турган. Амирликнинг маъмурий тизими қуйидагича булган: даргох (амир саройи) ва девон (давлат идораси). Саройдаги энг улуг мансабдор хожиби бузург (улуг хожиб) булиб, унга сарой ахлига куз-кулОқ булиб туриш вазифаси юклатилган эди. Ундан кейин сохиби харос (сарой сокчилари бошлиги) гурган. Амири харос олий хукмдор фармонларини ижро этган.
Даргохнинг хужалик ишлари билан вакил шугулланган. Давлат бошкаруви Бухоро Регистони атрофида жойлашган унта девон кулида булган.
Девони вазир ёки хожайи калон барча маъмурий, сиёсий на хужалик муассасаларини назорат килган. Вазир барча харбий кучларни хам бошкарган. Сомонийлар даврида қуйидаги девонлар булган:
1. Девони муставфий-молиявий ишлар девони, уни хазиначи бошкарган
2. Девони амид—элчилик ва мухим давлат ишларини бошкарган. У девони расойил, девони иншо хам дейилган.
3. Девони сохибушрот-сипохийларни ва шох саройини моддий жихатдан таъминлаган. Йилига турт марта лашкар сипохийларига маош берилган.
4. Девони сохиббарид-давлат элчилари ва вилояг хокимлари устидан махфий назорат ишларини бошкарган.
5. Девони мухтасиб-бозорларда тарозу ва нарх-навони, кейинчалик ахоли томонидан шариат конун-коидаларига риоя килинишини назорат килиб турувчи муассаса.
6. Девона мушриф (назорат килувчи)-хазина кирим- чикими ва бошка муким давлат ишларини назорат килган. Бундан ташкари:
7. Девони кози
8. Девони зиё
9. Девони мамлакаи хос (давлат мулкларини бошкарган)
10. Девони вакф мавжуд булган.
Барча девонларнинг вилоят ва Шаҳарларда булимлари булиб, хокимларга буйсунган. Факат девони барид муассасалари марказий давлатга буйсунган. Шаҳарлар махсус раислар томонидан бошкарилган. Амалдорлар орасида рухонийларнинг нуфузи юкори булиб, улар шайхулисломга итоат килганлар.
Сомонийлар кушинлари мунтазам ва махаллий хокимлар кулидаги ихтиёрий ёлланган лашкардан ташкил топган эди.
Сомонийларда суд ишлари шариат конун-коидаларига асосланган эди. Суд ишлари козилик девони томонидан бошкарилган. Суд жараёни козикалон, козилар, муфти, раислар тарафидан амалга оширилган. Огир жиноят килганлар улимга ёки узоқ муддат камОқ жазосига махкум этилган.
Давлат хизматчилари (амалдорлар) бой дехконлар (йирик ер эгалари)дан тайинланган. Бунда улар юкори табакадан булишларидан катъи назар, билимдон, маърифатли кишилар булишлари шарт эди. Амалдорлар араб ва форс тилларини, шариат коидалари (конунларй)ни яхши билишлари талаб килинган. Шунингдек, улар дунёвий билимлардан хам яхши хабардор булишлари кузда тутилган.
X асрларда хужаликнинг барча сохалари ривожлана бошлади. Жумладан кончилик нихоят даражада тараккий этди. Темир, мис, кургошин, олтин, кумуш, феруза ва бошка кимматбахо тошлар казиб олинди. Хатто Фаргонада тошкумир ва нефть топиб ишлагилган.
Бу даврда мамлакатда бир томондан дехкончилик яккинчи томондан хунармандчиликнинг ривожланиши ички ва ташки савдонинг кучайишига олиб келди.
X асрда ташки савдо муомаласида саррофлик чекларидан кенг фойдаланилган. Ички бозорда "фалс" деб аталган мис чака, савдо сотикда эса кумуш танга-дирхамлар ишлатилган.
Сомонийлар "исмоилий", "мухаммадий", "гитрифий" номлари бнлан бир неча кумуш дирхамлар чикарганлар.
Сомонийлар давлати ер эгалигига асосланганлиги туфайли ундаги мулкий булиниш хам турли хил шаклларга эга булган. Булар қуйидагилардир:
1. Мулки султоний-султон (амир)га тегишли ерлар. Ундан тушадиган даромадлар давлат хазинасига утказидар эди. Бу даромад жуда катта ер-мулкларни, шу жумладан, куп сонли дехкон мулкларини хам уз ичига олади.
2. Мулк ерлари-хусусий мулк ерлари. У асосан хукмрон сулола вакиллари хамда юкорн табака намоёндалари ихтиёридати ерлар.
3. Вакф ерлари-бу мачит, Мадраса ва бошда диний муассасалар тасарруфига берилган ерлар. Улардан келадиган барча даромадлар мусулмон рухонийлари манфаатлари учун сарф килинган. Бу ерлар солик тулашдан кисман ёки бутунлай озод этилган.
Сомонийлар даврида хам купчилик дехконлар оммаси турли хил солнк ва тулов турларидан ташкари давлат томонидан куплаб мажбуриятларни уташга жалб этилган. Сув иншоотларини тозалаш, таъмирлаш, тугонлар, куприклар, йуллар куриш шулар жумласидандир.
Кишлокларда эса ерсиз зироатчилар кадеварлар, ижарачи булиб ишлаганлар барзигар деб аталган. Йирик мулкдорлар шy корандалар, ёлланиб ишловчилар мехнатидан кенг фойдаланганлар.
Марказлашган давлатдаги сиёсий баркарорлик жамият хаётининг турли томонларининг ривожланишига таъсир курсатди. Бу жараён ижтимоий хаётда иктисодиёт ва маданиятга хам уз ифодасини топди. Бу ердаги Шаҳарлар киска муддат ичида мусулмон Шархининг хар томонлама ривожланган Йирик Шаҳарларига айланди. Бу эса, уз навбатида, давлатиинг ижтимоий-иктисодий ва маданий хаётида мухим ахамият касб этади.
Сомонийлар давлати хар канча кучли булиб куринса-да бирОқ у барча ижтимоий зиддиятларни хал эта олмади. Бу охир окибатда уни ичдан емирди. Сомонийлар давлати ичидаги узаро зиддиятларнинг кучайиб бориши, камбагал табакалар ва ерсиз ахолинннг кузголонлари унинг заифлашувига олиб келди. Шунингдек, олий хокимият тизими билан махаллий хокимлар Ўртасидаги ихтилофларнинг чукурлашиб бориши эса унинг инкирози билан тугалланди. Бунинг натижасида X аср охириги келиб, бу худудда корахонийлардан иборат янги сулоланинг хукмронлиги вужудга келди ва мустахкамланиб борди.
II. Корахонийлар давлати. X аср Ўрталарига келяб Еттисув ва Кашкар худудида яшовчи корлун, чигил ва ягмо кабилаларининг бирлашув жараёни янги паллага кирди.
Корлуклар маданий тараққиётда бошка кабилалардан анча юкори турган. Корахонийлар давлатининг вужудга келишида чигиллар, тухсилар, аргунлар, ярмолар, тургашлар, кипчоклар, угизлар, киргизлар сингари уруг кабилалари хам мухим роль уйнадилар. Бу давлатга ягмо уругидан чиккан, уз кавми билан ислом динини кабул килган Сотун Абдул- Карим Корахон (Бугрохон) асос солган, "Кора" ибораси кадимги туркий тилда "буюклик", "улуглик" маъноларини англатган.
X асрнинг охирига келиб сиёсий жихатдан кучайган, харбий кудратга эга булган Корахонийлар давлати Мовароуннахр сархадлари томОқ юриш бошлайди. Бу даврда Сомонийлар тушкунликка юз тутиб, хукмдорларининг нуфузи ва таъсири тушиб кеттан эди. Сомонийлар хокимиятининг асосий таянчи булиб келган турк гуломлари, уларнинг саркардалари сомоний хукмдорларнинг измига буйсунмай куйган эдилар. Натижада 999 йилга келиб Бухоро Корахонийлар томонидан ишгол килинди. 1001 йилда М. Газнавий билан тузилган шартномага кура, Амударёнинг шимолидаги барча худудлар корахонийларга тегишли булиб колди. Шу тарика Сомонийлар давлати урнида 2 та- Корахонийлар ва Газнавийлар давлати ташкил топди.
Корахонийлар Мовароунахрни (ва бутун Ўрта Осиёни) эгаллашлари натижасида бу ердаги сиёсий, ижтимоий ва иктисодий хаётда катта узгаришлар руй берди.
Сомонийлар даврида вужудга келган марказлашган давлат урнида мамлакатни удел тизими (айрим вилоятларга булинган тизим асосида бошкарув урнатилди. Кашкардан Амударёгача чузилиб кетган катта худуд бир неча вилоятларга булинган эди. Мовароуннахр вилоятларининг пойтахти Самарканд, Фргонанинг пойтахти эса Узган булиб, Кашкарда бош (хокон) истикомат килган.
Шундай улкан худуддаги барча ерлар корахонийлар хонаданининг (сулоласининг) шахсий мулки хисобланиб, унинг тепасида улуг (бош) хон турган. Сулола бошлиги "хонлар хони" ёки "султонлар султони" номи билан юритилган. Расман 6у "Тамгачхон" деб аталган.
Уделлар (вилоятлар)ни корахонийлар авлоди вакиллари бошкарган. Масалан, Шарофуддин исмли Тамгачхон вилоятларни ака-укалари, угиллари ва кариндош-уругларига булиб берган, узи эса бевосита Кашкар ва Боласогунни бошкарган. Демак, илгариги хонлар, амирлар сингари давлат бошкарувида сулола ворислиги сакланиб колган. Аммо "хонлар хони" (Тамгачхой) билан вилоят хонлари (илокдонлар) Ўртасида алока, муносабатлар мустахкам булмаган.
Корахонийлар давлати бошлиги лавозими-хокон тахти меросий саналган. Маъмурий идоралар иккига булинган: даргох ва девонга. Хоконнинг улуг хожиби хокон билан фукаро Ўртасида воситачилик килтан.
Хокон харбий кушинлари черик дейилган, унга субоши ёки сипахсолар кумондонлик килган. Кушин унлик, юзлик, мингликларга булинган. Хокон кошида доим туккизта сарик байрОқ хилпираб турган. Хоконликда элчи яловоч ёки ялафар деб аталган.
Тамгачхонлар уз пулларини чикарганлар. Бу пуллар мисдан ясалган (зарб атилган) тангалардан иборат эди. Миллий пул чикараш, маълумки, давлат мустакиллигининг мухим аломатларидан биридир.
Корахонийлар уз хусусиятларини саклаб колган холда, сомонийлар давридаги идора атиш (бошкарув) тартиб-коидаларини куллаганлар ва сомонийлар давлатида хизмат килган қуйи погонадаги илмли ходимлардан фойдаланганлар.
Хоконлик худудлари эл вилоятларга булинган. Эл-юрт хокимлари "Илакхон" вилоят ноиблари "такин" деб юритилган. Илакхоклар уз номлари билан чака тангалар зарб килар, вилоятларнинг мустакиллиги учун интилар эдилар. Вилоят бошкарув маъмуриятида сомонийлар давридагидек сохиббаридлар, муставфийлар хизмат киларди. Шаҳарлар ва шахар хокими, раис ва мухтасиблар томонидан бошкариларди-Хар бир хон узига мустакил булишга интилган, бу эса давлатнинг заифланишига олиб келади.
Имомлар, саидлар, садрлар катта имтиёзга эга булганлар. Корахонийлар уларни иззат килиб куллаб-кувватлаганлар.
Корахонийлар даврида бир катор ижтимоий узгаришлар содир булди. Уларнинг асосий таянчи булмиш кучманчи чорвадорларнинг бир кисмн дехкончилик билан шугулланиб утрОқ хаётга утди. УтрОқ дехкон ахолиси Ўртасида феодал муносабатларнинг ривожланиши тез суръатлар билан борди ва синфий табакаланиш жараёни кучайди.
Илгари жамиятда, давлатда катта мавкега, имтиёзларга эга 6улгак йирик ер эгалари (маълумки, улар дехконлар деб аталарди) корахонийлар хукмронлиги даврида уз имтиёз-устунликларини йукотдилар, хатто куплари ерларидан махрум булдилар, оддий халк каторига тушиб колдилар. Illy вактдан бошлаб "дехкон" сузи ерда ишлайдиган оддий табакага тегишли булиб колди. Давлат ихтиёрига утган дехдон ерлари харбийлар, рухонийлар ва бошка олий табака вакилларига хизматлари эвазига икта сифатида булиб берилади. Шу даврдан бошлаб, заминдорлар "иктадорлар" деб атала бошланди.
Корахонийлар даврида худудимизда турклашиш жараёни, яъни туркий кабилаларнинг, туркий тилнинг бу заминда яшаб келаётган шаркий эрон тилида сузловчи кабилаларга, элатларга таьсири, туркий урф-одатларининг ёйилиши, хаётга кириб бориши кучайди.
Корахонийлар хукмронлиги даври узбек, уйгур, козок, киргиз, туркман, коракалпОқ ва бошка туркий халкларнинг этник шаклланишида мухим боскич булди.
Туркийларнинг мавкеи ошди, утрОқ ахоли сон жихатдан купайди, ахоли Ўртасида ижтимоий табакаланиш жараёни кучайди. Мамлакатда дехкончилик, чорвачилик, хунармандчилик, меъморчилик, маданият, санъат равнак топди.
XI асрнинг 40 йилларига келиб корахонийлар Ўртасидаги сулолавий курашлар окибатида хонлик иккига булиниб кетади. Гарбий хонлик маркази Бухоро булиб, унга Мовароуннахр ва Фаргонанинг гарбий худудлари кнрган. Шаркий хонлик маркази Боласогун булиб унинг таркибига Талос, Исфижоб, Шош, Фаргонанинг шаркий кисми, Еттисув ва Кашкар ерлари кирган. Корахонийларнинг ер, мол, дунё ва давлат талашиб Газнавийлар, салжуькийлар за корахонийлар билан олиб борган урушлари натижасида давлат кучсизланиб боради. 1130 йилда Корахонийлар давлати салжукий Султон Санжарга карам булиб колди. 1211 йилда эса Хоразмшох Аловиддин Мухаммад корахонийларга сунгги зарбани берди ва Мовароунахрда корахонийлар сулоласини тугатди.
Газнавийлар давлати. X асрнинг иккинчи ярмига келиб Газна шахри Хуросоннинг сиёсий марказига айланди. 962 йили Собуктакин Газнавийлар давлатига асос солди. Улар келиб чикишига кура туркий кавмга мансуб эди. Собуктагин 987 йилда вафот этади. 998 йили Собуктакиннинг тунгич угли тахтни эгаллайди.
Илмий адабиётларда купинча Махмуд Газнавий деб юритилган Абдулкосим Махмуд (998-1030 й) хукмронлиги даврида олиб борилган кенг куламдаги истилочилик сиёсати натижасида буюк Газнавийлар давлатини барпо этилди ва бy салтанат 200 йилдан ортик хукм сурган. 1017 йил Махмуд кушинлари Хоразмни босиб олди. 1002 йилда Сеистонни, 1010-1011 йилларда Афганистоннинг шимолидаги Тог вилояти Гурни кулга киритди.
Махмуд Хиндистонга 1002-1026 йилларда гайридинларга карши мукаддас уруш шиори остида 15 мартадан ортик юриш килди.
Султон Махмуд даврида Газнавийлар давлати хар томонлама ривожланиб борди. Мамлакат пойтахти Газна ва бошка Шаҳарларда куплаб масжиду мадрасалар, куркам карвонсаройлар бунёд этилди. У илм маърифатга эътибор берди. Саройда илм-фан арбоблари ва адабиёт ахлининг анжуманлари мунтазам утказилиб турилган. Улуг аллома Абу Райхон Берунийнинг хам султон саройида куп муддат фаолият курсатганлиги буни исбот этади.
Лекин Махмуднинг угли ва валиахди Масъуд хукмронлиги даврида (1030-1041) Газнавийлар давлати уз кул остидаги худудларни бирин-кетин кулдан чикара бориб, таназзулга юз тута бошлади.
Газнавийларнинг асосий ракиби Салжукийлар булди. 1040 йил Данданакон якинида булган жангда султон Масъуд кушини салжукийлар томонидан малубиятга учратилди.
1186 йили гурийлар сулоласидан булган Гиёсиддин Мухаммад кушинлари Панжоб билан чекланиб колган Газнавийлар хокимиятини узил-кесил тор-мор килди.
Салжукийлар давлати. Ўрта Осиё халклари тарихида мухим из колдирган Салжукийлар давлати дастлаб IX асрнинг иккинчи ярми ва X аср Ўрталарида Оролбуйи ва Каспийбуйи худудларида яшаган угузлар иттифоки негизида шаклланган эди.
Угузларнинг муайян сабаблар билан хозирги Туркманистон ерларига утиб, ислом динани кабул килган ва уша жойдаги ерли ахоли билан сингишиб кетган кисми туркманлар номини олган.
Угузларнинг ёбгуси (етакчиси) Салжукбек янги давлатга асос солган. Унинг авлодлари-Тугрулбек, Чагрибек ва Шакарбеклар бу давлатни буюк салтанат даражасига кутардилар. Угузлар турли халкларнинг, чунончи, узбек, туркман, турк гагауз ва бошка элатларнинг этник шалланишига сезиларли таъсир курсатганлар.
Салжукийлар давлати Султон Санжар (1118-1157) даврида уз худудларини янада кенгайтиради. Бу даврда Хоразм расман Салжукийлар номидан бошкарилган.
Корахонийлар хони Арслонхон (1102-1130) хам Султон Санжар билан хисоблашишга мажбур булган. 1130 йилга келиб Султон Санжар корахонийлар пойтахти Самаркандни эгаллагач, амалда бутун Мовороуннахрга хукмрон булиб олади. БирОқ 1141 йилда Катвон чулида корахонийлар билан булган тукнашувда салжукийлар какшатгич зарбага учрагач, уларнинг хукмронлиги хам инкирозга юз тутади. 1157 йил Султон Санжар вафотидан кейин Салжукийлар давлатининг Мовароунахрдаги таъсири амалда бардам топди.
III.Хоразм шохлар давлати 1017 йилда Махмуд Газнавий томонидан забт этиб, уз мустакиллигидан махрум булган Хоразм куп вакт утмай (1044), салжукийлар давлатига карам булиб колди. Салжукийлар хукмдори Маликшох уз маъмурларидан Ануштакинни Хоразмга ноиб хукмдор килиб тайинлайди. Ануштакин вафотидан сунг Хоразмда унинг вориси Кутбиддин Мухаммад (1097-1127 ) ноиблик килди.
Хоразмнинг мустакиллиги учун кураш XII асрнинг иккинчи чорагидан бошланади. У Кутбиддин Мухаммадникг угли Отсиз (1127-1156) номи билан богликдир.
Мохир дипломат ва гайратли лашкарбоши Отсиз ва унинг ворислари Хоразмни салжукийлар тасарруфидан ажратиб олиб, мустакиллиги йулида Мовароуннахр ва Эронда содир булган турли кулай сиёсий вазиятдан фойдаландилар.
Шундай килиб, Отсиз Каспий денгизи сохилларидан то буюк окимига кадар булган ерларда, кейинчалик буюк давлат сифатида шухрат топган Хоразмшохлар давлатнинг пойдеворини барпо этди.
Отсиз сиёсатини унинг ворислари Эларслон (1156-1172) ва Алоуддин Такаш (1172-1200Й.) давом эттирдилар.
1156 йилда Султон Санжарга карши кучманчи гузлар исён кутарди. Бунинг окибатида Салжукийлар давлати кескин зарбага учраб, парчаланиб кетди. Хоразмнинг хукмронлик доираси кенгайиб, унинг мустакиллиги янада мустахкамланди. Хоразм давлати, айникса, Отсизнинг набираси Такаш даврида кенгайди. У 1187 Йили Нишопурни, 1192 йилда Райни, 1193 йилда Марвни эгалладн. 1194 йилда Салжукийлар султони Тугрулбек II га зарба берди. 1195 йилда Иронии эгаллади. Бутун Шарк ва гарбий Эрон худудлари Такаш кулига утди на Хоразмшохлар давлатининг ерлари икки баробардан купрОқ кенгайди.
Такаш давлати харбий феодал давлат эди. Унинг доимий 150 минг кишилик кушини бор эди. Хоразмшохлар давлатининг сиёсий тизими анча самарали эди. Унда девон бош идора хисобланар эди. Девон тепасида турган вазир давлат ички ва ташки сиёсатини уз кули остидаги ходимлар оркали амалга оширар эди. Такашнинг хотини Турконхотун туфайли Хоразмга келган турк зодагонлари ва кипчокдар давлатнинг барча масъулиятли лавозимларини ва кушинда кумондонлик урнини эгаллайдилар.
Такашдан сунг унинг угли Султон Мухаммад Аловуддин (1200- 1220) хам Хоразм давлатини кенгайтириш сиёсатини давом эттиради.
Дастлаб у Хирот ва унинг атрофлари хамда Хуросоннинг Хоразм давлатига киритилмаган вилоятларини эгаллади, У корахонийларга зарба бериб, Мовароунахрни улар кулидан тортиб олишга харакат килди.
XIII аср бошида Хоразм жуда кенг майдонни эгаллаган буюк давлатга айланган эди. Унннг шимолий-гарбий ва гарбий чегараси Орол ва Каспий денгизи сохилларидан жанубий гарбда Ирокка кадар борар эди. Жанубий-шаркий худудлари Разна вилоятидан, шимолий-шаркий чегараси эса Еттисув ва Дашти Кипчокдан утар эди.
Бу улкан давлатнинг пойтахти Урганч шахри эди. БирОқ кулга киритилган муваффакиятлар хоразмшох Аловуддин Мухаммадни эсанкиратиб куйди. У узини дунёда энг кудратли, енгилиас шох деб хисоблади. Шу билан бирга узини "Искандари соний" (Иккинчи Искандар) деб хам атай бошлади уз мамлакатида жабр зулм кучайгани сабабли халк кузголонлари булиб утди.
1217 йил Хоразмшох лашкарларининг Богдодга карши юришида омад унча бокмади. БирОқ 1219 йил мугуллар Мовароуннанрга хужум бошлаганлиги тугрисида хабар келди.
Хоразмшох факат ташки куринишдангина кучли куринтр эди. Вилоят хукмдорларининг исёнлари, халкнинг норозилик харакатлари Хоразмшох давлатнни заифлаштирди. Чингизхон бошлик мугуллар хужумига бардош бера олмай, салтанат тез фурсатда кулади.
XIV асрнинг 50-60 йилларида Мовароунахрда феодал таркоклик гоятда кучайиб, узаро кураш янада кескинлшади. Хондамирнинг ёзишича, улус 10 га якин мустакил бекликларга булиниб кетган. Самарканд вилоятида Амир Баён Сулдуз, Кешда Амир Хожи Барлос, Хужандда Амир Боязид Жолоир, Балхда Улжайту Сулдуз, Хисори Шодмон чегарисида Амир Хусайн ва Амир Яссавийлар узларини хокими мутлан деб эълон киладилар.
Узаро ички зиддияглар кизиган, мугуллар зулмига карши махаллий ахоли харакатлари бошланган бир даврда мамлакагда янги сиёсий куч етилмокда эди. Киска вакт ичида буюк салтанатни вужудга келтирган сокибкирон Амир Темур сиёсат майдонида дастлабки кадамини куймокда эди.
Амур Темур Кеш шахри якинида Хужа илгор кишлоги (Яккабог)да 1336 йил 9 апрель куни уз замонасининг нуфузли барлос уругларидан бири Тарагой Баходир оиласида дунёга келди. Темурга ёшлигидан уз даврининг машхур илм ва тарикат билимлари сокиблари булган шайх Амир Кулол, Абу Бакр Тайободий, Сайид Барака сингари муборак зотлар устозлик килганлар.
Айни пайтда Темур ёшлигидан харбий машкларни пухта урганиб, бу сохада хам уз макоратини ошириб борган.
XIV асрнинг 50 йиллари охирида Мовароунахрда амирларнинг узаро кураши кучайиб, Амир КазогОқ улдирилади Мамлакатда сиёсий парокандалик авжига чикиб, хар жихатдан огир танглик содир булади. Бундай вазиятдан фойдаланган Мугул хони Туглуч Темур 1360-1361 йилларда Мовароуннахрга бирин кетин икки марта бостириб киради. БирОқ Мовароуннахр амирлари мугул боскинчиларига карши курашга журъат эта олмадилар. Амир Темурнинг амакиси Кеш вилоятининг хукмдори Хожи Барлос Хуросонга кочади.
Амир Темур мугуллар узбошимчалигига йул куймаслик Туглун Темур хизматига киради. 25 яшар Амир Шазхрисабз хокими этиб тайинланади. 1362 йилда у хокими Амир Хусайн билан якин булиб, улар мугуллар хукмронлигига карши курашишга ахд киладилар.
Бу кккала амир аввал бошда бир-бирлари билан дустлик ришталарини мустакамлашга харакат киладилар. 1363-1364 йилларда улар кушин туплаб Сейстон, Бадахшон ерларига муваффакиятли юришлар киладилар. 1364 йили Туглук Темур Мугулистонга чекинишга мажбур булади. БирОқ 1365 йилда Туглук Темурнинг угли Илёсхужа катта кушин билан Мовароуннахрга хужум килади.
Чиноз якинидаги Чирчик дарёси буйида машкур «Жанги лой» (лой жанги) булиб утади. Аммо бу жангда Амир Хусайн танг холатга тушиб колади. Бунинг натижасида каттик жала қуйиб турган бир вазиятда уларнинг кушини катга талофат бериб чекинишга мажбур булади. Голиб Илёсхужага эса Самарканд томон йул очилади.
Лекин кейинчалик Амир Темур ва Амир Хусайн Ўртасидаги алокалар бузилиб, узapo ракобат ва ихтилофчилик хатти-харакатлари кучайиб борди.
Сарбадорлар харакаги дастлаб XIV асрнинг биринчи ярмида Хуросон ва Эронда кенг таркалган булиб, у мохият эьтибори билан мугуллар давлатини агдариб ташлашга каратилган эди.
60-йилларда сарбадорлар харакати Мовароунахрда мугул хонлари хужуми муносабати билан кучайиб кетди. Самарканд харакат марказига айланди. Кузголонга толиби илм Мавлонзода Самаркандий, оксокол Абу Бакр ва Хурдаки Бухорийлар бошчилик киладн. Илёсхужа аввал Самаркандни, сунгра эса бутун Мовароунахрни ташлаб чикиб кетишга мажбур булди. Шахарда халк хокимияти урнатилди ва айрим ислохотлар утказилди. Улар жумласига молу мулкларни чеклаш, солик ва мажбуриятларни камайтириш, камбагалларга имтиёз ва енгилликлар беришни киритиш мумкин.
Темур ва Хусайнлар Самаркандга келишади ва сарбадорлар рахбарлари билан учрашади, Амир Xусайн уюштирган машьум фитна натижасида сарбадорлар рахбарларининг айримлари улдирилади.
Темур ва Хусайн Ўртасида бошланган зиддият ва низолар 1370 йнлдаги Балх жангида уз поёнига етади. Голиб чиккан Темур Мовароуннахр марказидаги ерларнинг танхо хукмдорига айланади.
Мовароуннахр мугуллардан озод килиниб, мустакил давлат барпо этилган булса-да, бирОқ мамлакатда халк баркарорлик, тинчлик урнатилган эмас эди. Бир томондан, айрим вилоят хукмдорлари Амир Темур хокимиятини тан олишдан бош тортиб турган булса, иккинчи томондан, мамлакатнинг шаркий ва шимолий кисмлари нотинч эди.
Бу орада Амир Темур Мугулистон хокими Камариддин билан йигирма йил (1371-1390) мобайнида етти марта уруш килиб, галаба козонди. Темур узига иттифокчи деб билган Тухтамишга ёрдам курсатиб, униОқ Урда хони Урисхон тахтига утказади. Тухтамиш эса Олгин Урда ерларига хам кириб боради. Муваффакиятлардан эсанкираган Тухтамиш Темур ерларига хам куз олайтира бошлади ва очикдан очик унга карши курашга утади. Натижада Амир Темур Тухтамишга карши уч марта кушин тортишга мажбур булади. 1389 йилда Жиззахнинг Аччик мавзейида, 1391 йили кундузчада ва 1395 йили Терек дарёси буйида жанглар булиб утди.
Амир Темурнинг Тухтамиш устидан галабаси, факат Ўрта Осиё учун эмас, балки Европа, шунинг-дек рус князликлари учун хам ахамият касб этган эди.
Амир Темур давлат чегараларини кенгайтиришга хам эътибор берди.
Бу даврда Олтин Урда, Хуросон ва Эронда хукм сурган ижтимоий-сиёсий вазият унинг учун кул келади. 1381 йил Темур Хиротни эгаллади 1381-1384 йиларда Эроннинг катта кисми буйсундирилди. Уч йиллик (1386-1388) харбий юришлар окибатида Жанубий Озарбайжон, Ирокнинг шимолий кисми, Гуржистон ва Арманистондаги ерлар эгалланади. У беш йиллик ypyш (1392-1396) давомида гарбий Эрон, Ироки Ажам ва Кавказни эгаллайди. 1399-1404 йиллардаги етти йиллик уруш, энг шиддатли ва энг йирик жанглардан булиб, унинг окибатида Шомнинг Халаб, Хумс, Баалбек, Дамашк каби йирик Шаҳарлари ва Ироки Арабнинг Убулистон улкаси билан Багдод, шунингдек Туркиянинг катта кисми эгалланди. Сараланган кучли армияга эга бултан Боязид I 1396 йили Европа бирлашган кучлари устидан галабага эришгач, бутун китъани босиб олиш ниятида эди. Шу боис турк султони Боязид I га карши жангга шайланди. Жанг 1402 йилнинг 20 июлида Ангара шахри якинида булиб утади. Салкам 400 минг аскар катнашувидаги узоқ муддат тайёрланилган уруш Темурнинг галабаси билан тугайди. Боязид устидан козонилган галаба билан Амир Темурни Франция кироли Карл VI, Англия кироли Генрих IV хамда Кастилия ва Лион кироли Генрих III табриклаб, Темурга уз номаларини юборади. Чункн Сохибкирон уйгонаётган Европага улкан хавф солиб турган Усмоний турклар давлатига зарба бериб, бутун Европанинг холоскорига айланган эди.
Кичик Осиёдан Самаркандга кайтган Амир Темур 1404 йилнинг ноябрида 200 минг кушин билан Самарканддан Хитой сафарига чикди. БирОқ Хитой устига юриш Амир Темурнинг тусатдан вафот этиб колиши (1045 й 18 феврал) туфайли амалга ошмай колди.
Шундай килиб, Амир Темур Кора денгиздан Шаркий Хиндистонгача, Урол тогларидан Форс курфазигача булган катта худудда уз салтанатини барпо этади.
II. Амир Темур давлати кенг тармокли бокшарув ва маъмурий тизимга эга булган. Гарчи уша даврда турк ва мугул кабилалари орасида кабул килинган коидага биноан Давлат тепасида расман чингизийлар сулоласига мансуб кугирчОқ хонлар-аввал Мухаммад Суюрготмиш, кейин угли Махмуд Султон турган булса-да, мазкур тизим ягона хукмдор-Амир Темурга буйсундирилган эди.
Бошкарув икки идорадан: даргОқ ва вазирлик давондан иборат булган. Даргохни Олий хукмдор бошкарган, унинг девонлар, махаллий -хокимият идоралари билан богланиб туриш ишлари Олий девон зиммасида булган.
Олий девонда-ижроия хокимиятда бош вазир, харбий вазир, мулкчилик ва солик ишлари вазири, молия вазири турган. Сархадлар ва тобе мамлакатларнинг билан шугyллaнyвчи яна уч вазир булган, улар хисобот бериб турган.
Девон хузурида диний ишлар билан боглик масалалар буйича кози, мамлакат фукаролари ишлари шугулланувчи фукаролик козиси,олий рухонийлар мартабалари-арзбеги, садри аъзам, шайхулислом ва ахдос кози мансаблари таъсис этилган.
Маъмурий жихатдан Амир Темур давлати ноиблар ва туманларга булинган, Мовароуннахрдан уз тасарруфидагн барча ерларни Амир Темур улусга булди. Тунгич угли Мукаммад Жахонгирга Балж вилояти, иккинчи угли Умар Шайхга Форс вилояти, учянчи угли Мироншохга Озорбайжон, ИрОқ ва Арманистон, кенжа угли Шохрухга Хуросон, Журжон, Мозондорон, Сеистон берилди.
"Менуз давлатим биносини ислом ахкомларига мувофик равишда курдим",- деган эди Амир Темур,-уни турава тузук асосида бошчардим, узимнинг кундалик фаолиятимда ниманики килган булсам, барчасини конунга асосланган холда амалга оширдим".
Амир Темур хаётлик давридаёк унинг харбий санъат ва давлат бошкариш услубига багишланган махсус эсар яратилиб, у "Темур тузуклари" номи остида шухрат топган. Бу асар шахсан Темурнинг огзидан ёзиб олинган, деб хисобланади. Унда давлатни бошкаришда кимларга таяниш, тожу тахт эгаларининг йуналиши ва вазифалари, вазир ва кушин бошликларини сайлаш, сипохларнинг маоши, мамлакатни идора этиш тартиби, давлат арбоблари ва кушин бошликларининг бурчи ва вазифалари, амирлар вазирлар ва бошка мансабдорларнинг тожу тахт олдида курсатган алохида хизматларини такдирлаш тартиби ва бошкалар хусусида баён этилади.
Амир Темур фикрича, давлат хизматчилари, хусусан вазирлар турт зарур хислатга эга булишлари лозим. 1) олийжаноблик ва улугворлик; 2) акл-фаросатлилик; 3) раият ва кушин ахволидан хабардорлик; 4) сабр чидамлилик ва тинчликсеварлик.
Амир Темур мухим давлат ишларини хал этиш учун чакириладиган кенгашларга катта ахамият берган «уз ишларимнинг ундан туккиз кисмини мен кенгашлар оксоколлар, амирлар, вазирлар, аклли ва купни курган кишилар маслахати асосида, факат бир кисмини килич ёрдамида хал килдим»,-деган эди. Кенгашнинг карорисиз Амир Темур хеч кандай ишга киришмас эди.
Давлат бошкаруви тизиминннг энг мухим таркибий кисми кушин булиб, уни такомиллаштириш ва мустахкамлашга Темур алохида ахамият берган. Амир Темур жахон харбий санъати тарихида биринчи булиб кушинни жанг майдонида етти кулга (кисмга) булиб жойлаштириш тартибини жорий килди. Темур уз армиясининг жанговор тайёргарлигига алохида эътибор бериш билан биргаликда, у аскарларнинг рухий-маънавий холатига хам шунчалик катта ахамият берган, уларнинг моддий таъминоти тугрисида хам доимо гамхурлик курсатган. У уз тузукларида хам бунга алохида тухгалиб утган. Шунинг учун хам унинг садокатли, темирдек мустахкам, жанговор кушини хамиша зафарлар кетидан зафарлар кучди.
Амир Темурнинг мухим тарихий хизматларидан бири шулки, у уз она юрти-Мовароуннахрни тор, бикик холатдан кенг доирага олиб чикиб, уни бошка географик кенгликлар билан якиндан боглаб, улар Ўртасида хар тарафлама иктисодий, тижорат ва бошка алокаларни узаро манфаатли асосларда кучайтиришга катта эътибор берди. Турли мамлакатларни богловчи савдо карвонлари бехатарлиги, осойишталигини таъминлаш, айникса Буюк ипак йули шухратини тиклаш борасида килинган саъй-харакатлар бу борада мухим ахамият касб этади. Натижада Шарку-Гарб, Жанубу-Шимол Ўртасидаги элчилик, дипломатик ва савдо-тижорат муносабатлари янада кучайди, бу эса Темур давлатининг ижтимоий-иктисодий ва маданий юксалишида хал килувчи роль уйнади.
Амир Темур мохир дипломат сифатида кайси мамлакат билан алока боглашга йул тутса, у даставвал, икки Ўртадаги хар бир масала, муаммони урушсиз, низоларсиз тинч, музокаралар йули билан хал этишга интилган, бошка хукмдорларни шунга даъват этган. Уруш харакатларига эса факат ноилож холлардагина изн бериларди. Хусусан, Сохибкироннинг Олтин Урда хони Тухтамшихон, Туркия султони Боязид Йилдирим сингари хукмдорлар билан аввал бошда олиб борган мулокоту ёзишмалари хам бундан яккол гувохлик беради.
Амир Темур уз салтанати ва айникса, унинг пойтахти Самарканднинг ободонлигига алохида ахамият берди. Унинг хукмронлиги даврида Табризда масжид, Шерозда сарой, Бахдодда Мадраса, Туркистонда Амад Яссавий кабри устига макбара барпо килдирди. Худди шу даврда Самаркандда Шохи Зинда меъморий ёдгорликларининг макбаралари, хозирги вактда Бибихоним номи билан машхур булган Жомъе Масжиди, Гури Амир дахмаси, Кешда Оксарой, Куксарой ва Бустонсарой кабилар бунёд этилди. Пойтахт атрофида гузал боглар яратилди.
III.Амир Темур валиахд этиб набираси Пирмухаммадни тайинлаган эди. БирОқ Мироншохнинг угли Халил Султон Мирзо 1405 йилнинг 18 мартида Самаркандни эгаллаб, узини "Мовароуннахрнинг олий хукмдори" деб эълон килди.
Бир неча йил тухтовсиз давом этган урушлар натижасида бир канча темурий шахзодалар, шу жумладан валиахд Пирмухаммад оламдан утди, кудратли салтанат ларзага келди ва у парчаланиш сари юз тутди.
1409 йил Темурнинг кенжа угли Шохрух Мовароуннахр ва Хуросонни эгаллаб, Мовароуннахрни тунгич угли Улугбек ихтиёрига беради. Узи эса Хиротга кайтиб, Хуросон давлатини идора кила бошлашни давом этдиради.

Улугбек Самарканд тахтини эгаллаган пайтида 15 ёшли успирин йигит эди. Шунинг учун Шохрух тажрибали амир Шохмаликни унга оталик килиб тайинлайди. Икки йилдан сунг яъни 1411 йилдан бошлаб Улугбек то умрининг охиригача (1449) Мовароуннахр мамлакатини танхо бошкаради.


Улугбек асосий фаолиятини давлатни идора килиш, илм-фанни равнак топтириш, мамлакат ободончилигини яхшилашга багишлади.
Улугбек ноилож холлардагина кушин тортишга мажбур булган. 1414 йили у Фаргонада Амирак Ахмад исёнини, 1425 йил мугуллар харакатини бостиришда мувафакиятли булди. 1427 йилги Даштн кипчоч хукмдорларидан БарОқ углонга карши юриши Улугбекка нихоятда кимматга тушди. 1428 йил Абулхайрхон бошчилигида Дашти кипчОқ давлати билан куп бор тухнашувларга тугри келди. Бунинг окибатида эса аста-секин Мовароунахр давлатининг парчаланиш ва заифлашиш жараёни юз берди.
Мухаммад Тарагой Улугбекнинг тарихдаги урни унинг давлат арбоби сифатидаги куп йиллик фаолиятидан кура хам афзалрОқ буюк олимлик, илму урфон хомийси макомидаги улкан хизматлари билан белгиланади. Улугбек фармони билан 1417 йилда Бухорода, 1417-1420 йилларда Самаркандда ва 1433 йилда Гиждувонда мадрасалар кад кутарди.
Улугбек атрофида уюшган куплаб буюк комусий олим сохиблари-Козизода Румий, Гиёсиддин Жамшид Коший, Мухаммад Али Кушчи, Мухаммад Хавофийлар илм-фаннинг турли сохаларида, айникса астрономия, математика сингари аник фанлар буйича баракали ижод килдилар хамда узларидан салмокли илмий мерос колдириб кетдилар. Улугбек расадхонасида 1018 та юлдузлар харакати урганилиб жадвал тузилди. Унинг каламига мансуб "Зижи Курогоний" асари узининг илмий ечимлари, хулосалари билан хозирга кадар хам жахон олимлари эьтиборини козониб келмокда.
Мирзо Улугбек "Турт улус тарихи" номли тарихий асар хамда мусикага багишланган беш рисола хам ёзади.
Хуросон ерларида эса Султон Хусайн Байкаро даврида сиёсий баркapopликни саклаш халк турмуш даражасини кутариш, ободончилик борасида куплаб ишлар амалга оширилди. Машхаддаги Гавхаршод масжиди, Марв ва Хиротдаги бир катор биноларнинг таъмирланиши, Ихлосия мадрасаси, "Кудсия " масжиди, "Сафоия" хаммоми, "Шифоия" даволаш уйи каби иншоотлар шу даврдаги ишлар жумласидандир. Бу даврда шеърият ва рассомлик борасида алохида мактаб юзага келди.
Шундай килиб, Темур ва темурийлар даврида улкамизда фан ва маданият барк, уриб усди, ривожланди ва камол топди. Фан ва маданиятнинг кайси бир сохасини куздан кечирмайлик, диёримиз XIV-XV асрларда жахон цивилизациясининг олдинги сафларидан жой олганлнгининг гувохи буламиз. Темурийлар сулоласи даври жахон фани ва маданиятининг Мирзо Улугбек, Алишер Навоии, Баховуддин Накшбанд, Хожа Убайдуллох Ахрор каби улуг вакилларни етиштириб берди. Бу даврда замонасининг истеъдодли шоирлари ва адиблари Лутфий, Бобур, Абдурахмон Жомий ва яшаб ижод этишган. Лутфий нафис узбек тилида асарлар ёзиш билан бирга тожик тилида хам касидалар битди. Лутфийнинг "Зафарнома", "Гул ва Навруз" достонлари шу давр бадиий адабиётининг дурдоналаридан биридир. Бу давр маданияти тараққиётида улуг шоир Абдурахмон Жомийнинг роли буюкдир. Жомийнинг йирик ва машхур асари еттита катта достондан иборат "Хафт авранг", "Бахористон" кабилардир.
Алишер Навоий хомийлигида Мирхонд, Хондамир, Васифий ва бошка тарихчилар ижод килдилар Хондамир 63 йиллик умри давомида тахминан 13 та асар ёзган, улардан бизгача саккизтаси етиб келган.
Темур ва темурийлар даврининг улкан муваффакиятларидан бири тасвирий санъатнинг гуркираб усганлиги булди. Уз замонасининг машхур рассоми Камоллиддин Бехзод узининг хайратомуз рассомчилик санъати билан "Монийи соний" (иккинчи Моний) ва "Шарк Рафаэли" номи билан жахонга машхур булган.
Камоллиддин Бехзод томонидан яратилган шоир Абдулло Хотифий, Хусайн Бойкаро, Шайбонийхон портретлари, Саъдийнинг "Бустон" китоби ва Низомийнинг "Хамса"сига ишланган расмлар халкнинг нодир ёдгорликлари сифатида Тошкент, Санкт-Петрбург, Лондон, Техрон ва бошка шакарларнинг музей ва кутубхоналарида сакланмокда.
XIV-XV асрлардаги Мовароуннахр ва Хуросонда моддий ва маънавий тараққиётнинг тамал тошини улуг бобомиз Амир Темур куйган эди.



Download 195.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling