Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/49
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1520391
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49
Bog'liq
biokimyo javoblar

 
28.
 
Jigar va muskullarda glikogen biosintezi va uning safarbar etilishi.
Ҳазм вақтида 
ҳужайрага ўтадиган глюкозанинг талайгина қисми ҳужайраларда гликогенга — овқат 
маҳаллари орасида ўтадиган вақтда сарфланиб борадиган запас полисахаридга айланади. 
Гликоген тузилиши жиҳатидан крахмалга ўхшаш. Гликоген биосинтезида глюкоза 
қолдиқларини бевосита бериб турадиган донор глюкозо-1-фосфат ва УТФ нинг ўзаро 
таъсир қилиши натижасида ҳосил бўладиган маҳсулот — уридиндифосфатглюкоза (УДФ-
глюкоза) дир. Гликоген синтезида 1,4-гликозид боғи билан боғланган учта ёки бундан кўра 
кўпроқ глюкоза қолдиқларидан тузилган олигосахаридлар ё бўлмаса мавжуд гликоген 
молекулалари УДФ-глюкозадан глюкоза қолдиқларини оладиган акцептор ролини 
бажаради:
УДФ-Глюкоза + (Глюкоза)
n
УДФ + (Глюкоза)
n+1 
Бу реакцияни гликогенсинтаза (глюкозилтрансфераза) катализлайди; бунда гликоген 
молекулаларининг чизиқли қисмларида 1,4-гликозид боғлар ҳосил бўлади. Шохланиш 
ферменти (амило1,4 ->■ 1,6-гликозилтрансфераза) таъсири натижасида шохланиш 
ҳодисаси бўлиб ўтади. Бу фермент беш-еттита мономерлардан иборат фрагментни 
молекула чизиқли дисмининг учидан унинг ўртасига томон ядинрод олиб келади; фрагмент 
1,6- гликозид боғи билан келиб бирикади. Сўнгра гликогенсинтетаза иштирокида иккала 
учи узаяди ва буларда яна шохлар юзага келади ва ҳоказо. 
Гликоген шаклида тўпланиб турган глюкоза гликоген фосфорилаза иштирокида турган 
жойидан ажралиб чиқади. Бу фермент редукцияланмайдиган гликоген учларининг 1,4-
гликозид боги фосфоролизини катализлайди. Глюкоза қолдиғи глюкозо-1-фосфат шаклида 
ажралиб чиқади. Тармоқланиш нуқталарида 1,6-гликозид боги амило-1,6-гликозидаза 
таъсирида гидролитик йўл билан парчаланиб, эркин глюкоза ҳосил қилади. 24 соат 
давомида оч қолиш жигар ҳужайраларидаги гликогеннинг амалда бутунлай йўқолиб 
кетишига олиб келади. Ленин одам бир маромда овқатланиб борадиган бўлса, ҳар бир 
гликоген молекуласи анча узоқ муддат мавжуд бўлиб туриши мумкин: овцат ҳазми бўлмай 
қолган ва тўқималарга глюкоза ўтмай турган маҳалда гликоген молекулалари периферии 
тармоқларининг парчаланиши ҳисобига кичрайиб боради, яна овқат ейилганидан кейии эса 
тағин ўсиб, катталиги аввалгидек бўлиб қолади. Шунга ўхшаш процесслар мускул 
тўқимасида ҳам бўлиб туради, лекин бу ерда улар мускул иши режимига кўп даражада 
боғлиқ бўлади. Гликогендан ҳосил бўладиган глюкозо-1-фосфат фосфоглюкомутаза 


18 
иштирокида глюкозо-6-фосфатга айланади, бу бирикманинг жигар ва мускуллардаги 
тақдири кейинчалик ҳар хил бўлади. Жигарда глюкозо-6-фосфат глюкозо-б-фосфатаза 
иштирокида глюкоз ага айланади, глюкоза қонга чиқиб, бошқа орган ва тўқималарда 
сарфланади. Мускулларда бундай фермент бўлмайди, шу сабабдан глюкозо-6-фосфат аэроб 
ёки анаэроб йўл билан парчаланиб, шу ернинг ўзида мускул ҳужайраларида 
сарфланаверади. 
Гликоген сафарбар этилишининг шалола механизми мускуллар учун ҳаммадан катта 
аҳамиятга эга. Мускулларга қисқа муддат зўр келадиган маҳалда қисман қондан мускулга 
ўтадиган, кисман мускул ҳужайраларининг ўзида запас бўлиб турган гликогендан 
(глюкозо-1-фосфат шаклида) ҳосил бўладиган глюкоза энергия етказиб берадиган асосий 
манба бўлиб хизмат қилади. 100 г гликогеннинг тахминан 15 минут давомида югуришни 
таъминлаб бера олишини айтиб ўтамиз. Тинчлик ҳолатидан жадал мускул йшига ўтилган 
пайтда скелет мускулларининг энергияга бўлган эҳтиёжи қисқа вақт (секундлар улуши) 
ичида неча юз баравар ортади. Шалола механизми энергия етказиб берадиган 
реакцияларнинг тез бошланишини таъминлайди. Бу процесс организмдан ташқарида — зўр 
ишни бажариш зарурлиги муносабати билан, масалан, спорт мусобақаларида, хавф-
хатардан қочиш пайти ва бошқаларда ҳистуйғулар жўшиб, шайланиш ҳолати юзага 
келишидан бошланади. Марказий нерв системасининг сигналига мувофиқ буйрак усти 
безлари мия моддасидан қонга адреналин ажралиб чиқади, бу адреналин мускул 
ҳужайралари мембраналарининг рецепторлари билан ўзаро таъсир қилиб, шалола тахлит 
реакцияларни ишга туширади. 


Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling