«happy new world»


VIII. Мол-мулк ва маблағлар 8.1. Муассис муассасага мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктиради


Download 125.5 Kb.
bet10/10
Sana13.05.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1457415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
HAPPY NEW WORLD .НТМ. ЯНГИ Болалар боғчаси

VIII. Мол-мулк ва маблағлар

8.1. Муассис муассасага мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктиради.

Муассасага бириктирилган мол-мулк унинг тезкор бошқарув ҳуқуқида бўлади. Муассаса ўзига бириктирилган мол-мулкни ва харажатлар сметаси бўйича ўзига ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонун ҳужжатларига асосан тасарруф этади.

8.2. Муассасанинг моддий техник таъминоти Муассис томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган меъёрлардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

8.3. Муассаса ўз мажбуриятлари бўйича ўз тасарруфидаги пул маблағларига жавоб беради.

8.4. Муассаса фаолияти унинг Муассиси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиялаштирилади.

8.3. Муассасада болаларнинг бўлиши учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўлов миқдори шартномада белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчили томонидан белгиланган тартибда олиб борилади.

8.4. Муассасани молиялаштириш тасдиқланган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофик амалга оширилади.

8.5. Муассаса молиявий-ҳўжалик фаолиятини мустақил юритади, ҳар йили муассисга маблағлар тушуми ва кирими ҳақида ҳисобот беради.

8.6. Асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда пуллик таълим хизматларини кўрсатиши мумкин, бошқа тадбиркорлик фаолиятининг турлари билан ҳам шуғулланиши мумкин.

IX. Муассасанинг Устав фонди

9.1. Муассасанинг Устав фонди 8 000 000 (саакиз миллион) сумни ташкил этади. Устав фонди таъсисчилар томонидан накд пул, мол-мулк ёки товар-моддий бойликлар кўринишида шакллантирилади.


Таъсисчиларнинг МуассасаУстав жамғармасидаги улушларининг қиймати ва номинал баҳоси қуйидагича:

  1. Yadagarov Akmal Rustamovich - 100 %

8 000 000 ( саккиз миллион) сўм миқдорида пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва мол-мулк кўринишида.

X. Муассасани қайта ташкил этиш ва тугатиш

10.1. Муассаса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши, тугатилиши мумкин.

10.2. Муассаса тугатилган тақдирда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонун ҳужжатларига ва муассаса Уставига мувофиқ фойдаланилади.


Таъсисчи: ____________________
Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling